Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Ўқув курсларида судьялар иштироки


Қашқадарё вилоят адлия бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлаш мақсадида юридик хизмат ходимларининг сайёр тарзда ташкил этилган ўқув курсларида билим ва кўникмалари оширилмоқда.

Жорий йилнинг 21 май куни вилоятдаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат бошқаруви органлари, корхона, муассаса ва ташкилотлар юридик хизмат ходимлари ҳамда адвокатларга жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди, фуқаролик ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди, Қашқадарё вилоят иқтисодий суди ҳамда Қашқадарё вилоят маъмурий судининг судялари томонидан маъруза қилинди.

Маърузада суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган ислоҳотларнинг туб моҳияти, жиноий, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судларда низоларни кўриш юзасидан суд амалиётида учраётган камчиликлар ва уларнинг ечимлари тўғрисида, суд жараёнида инсон ҳуқуқ, эркинлик ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда тортишув тамойилига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўқув жараёнида суд қонунчилиги, судларда ишларни кўриб чиқиш жараёнларида томонлар торишуви механизмини мустаҳкамлашга доир қонунчилик базасини янада такомиллаштириш бўйича таклиф ва ғоялар илгари сурилди.