Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Эртамиз эгалари истиқболи йўлида


Давлатимиз раҳбари томонидан ёшларни ҳар томонлама салоҳиятли, билимли ва ташаббускор қилиб тарбиялаш, ўзига бўлган ишонч, буюк келажакка бўлган интилишларини рўёбга чиқариш мақсадида, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш юзасидан кўтарилган ташаббусларини амалга ошириш мақсадида туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Ғузор туман адлия бўлими томонидан туман Халқ таълими бўлими, прокуратура, фуқаролик ишлари бўйича Ғузор туманлараро суди, маъмурий суд, ички ишлар бўлими ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Ғузор туман Кенгаши ҳамкорлигида тумандаги 1-сон умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 июндаги “Yoshlar-kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5466-сонли Фармони мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳусусида сўз юритилди ҳамда ёшларни маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини тўғри ташкил этиш бўйича “Китобхонлик кунлари” акцияси ташкил этилди.

Акция давомида ўқувчилар ўртасида “Билимлар беллашуви” ташкил этилди ҳамда ғолиб бўлган жамоаларга ҳамкор ташкилотлар томонидан эсдалик совғалари топширилди.