Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Нотариуслар фаолиятидан..


Нотариуслар томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида сайёр қабуллар узлуксиз тарзда амалга оширилмоқда.

Қарши туман давлат нотариал идораси нотариуси А.Пирматов томонидан Касби туман Тошқўрғон қишлоғи Тошқўрғон кўчасида яшовчи фуқаро Олтиева Маҳлиёнинг ҳамда Қарши туман Сарой қишлоғида яшовчи фуқаро Алимардонов Бекназарнинг, Қарши шаҳар 7-сон давлат нотариал идораси нотариуси Р.Хонқулов томонидан Қарши шаҳар Шакаржўй кўчаси 24-уйда яшовчи Сафарова Сулионнинг, Ғузор туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариуси Г.Жўрабоева томонидан Ғузор туман Бутон қишлоғида яшовчи фуқаро Рўзимуродов Ўктамнинг, Яккабоғ туман 3-сон давлат нотариал идораси нотариуси Ю.Турдиева томонидан Яккабоғ туман Жийда қишлоғида яшовчи фуқаро Назарова Болтанинг,  Шаҳрисабз туман 2-сон давлат нотариал идораси нотариуси М.Паттаева томонидан Шаҳрисабз туман Бешкапа қишлоғида яшовчи фуқаро Пардаева Аширнинг, Қарши шаҳар 1-сон давлат нотариал идораси нотариуси Р.Ўнгбаева томонидан Қарши шаҳар Кеш-8 кўчаси 29-уй 2-хонадонда яшовчи фуқаро Набиева Майрамнинг иштирокидаги нотариал ҳаракатлар фуқароларнинг аризаларига асосан кўрсатилган манзилларда расмийлаштирилди.

Ғузор туман 1-сон давлат нотариал идораси катта нотариуси А.Худайбердиев томонидан Ғузор туман Бунёдкорлар кўчасида яшовчи фуқаро Маллаева Ойдиннинг, Яккабоғ туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариуси Д.Тўраева томонидан Яккабоғ туман Алакуйлак қишлоғида яшовчи Махматқулова Бухорнинг, Шаҳрисабз шаҳар 1-сон давлат нотариал идораси нотариуси Н.Исмаилова томонидан Шаҳрисабз шаҳар Тепарлик МФЙ биносида фуқаро Рахманов Жуманинг, Қарши шаҳар 3-сон давлат нотариал идораси нотариуси А.Бегимов томонидан фуқаро Турдиева Шарофатнинг, Қарши шаҳар 2-сон давлат нотариал идораси нотариуси Г.Қурбонова томонидан Қарши шаҳар Узунқудуқ кўчаси 10-уйда яшовчи фуқаро Пўлатова Нилуфарнинг, Қарши шаҳар 6-сон давлат нотариал идораси нотариуси К.Хуррамов томонидан Қарши туман Узуннаво қишлоғида яшовчи фуқаро Тавашаров Нематнинг номидаги нотариал ҳаракатлар сайёр тарзда расмийлаштирилди.