Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

“Ёшлар ва қонун” республика танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди


Ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириб бориш, қонун устуворлигини таъминлаш, шунингдек, таълим муассасалари ўқувчиларининг ҳуқуқий билимлари, онги ва маданиятини юксалтириш, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир.

Ёшларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг ҳуқуқий тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи омилларга нисбатан ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш, қонун бузилиши ва коррупция ҳолатларига муросасизлик ҳиссини уйғотиш мақсадида ўқувчи ёшлар ўртасида “Ёшлар ва қонун” республика танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Танлов шартлари вилоят адлия бошқармаси, жиноят ишлари бўйича вилоят суди, фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди, республика маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилоят бўлими ходимларидан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.

Танловда ўқувчиларнинг мамлакатимизда охирги уч йил ичида олиб борилаётган ислоҳотлар, қонунчилик тизимидаги ўзгариш ва янгиликлар, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борамида амалга оширилаётган ишларни саҳна кўринишлари ва савол-жавоблар орқали кўрсатиб бердилар. Жамоалар томонидан ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш борасида берилган таклифлари баҳолаш давомида алоҳида инобатга олинди.

Танлов натижасига кўра Қарши шаҳридаги 4-умумтаълим мактабининг “Фемида” жамоаси ғолиб деб топилди ва танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.