Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Ҳарбий хизматчиларга яратилган имкониятлар тушунтирилди


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг 16 май куни 10329-ҳарбий қисм шахсий таркиби иштирокида “Ҳарбий қисм ва бўлинмам – менинг аҳил оилам” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбир давомида  мустақил, кенг дунёқараш ва фикрлашга эга, иймон-эътиқоди ва иродаси мустаҳкам, маънавиятли ва фидойи, аждодларимизнинг бебаҳо меросига таяниб яшайдиган баркамол шахс – Ватан ҳимоячиларини тарбиялаш мақсадида Қуролли Кучлар тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича алоҳида концепция ишлаб чиқилгани ва унинг аҳамияти тўғрисида фикр юритилди.

Ҳарбий хизматчиларга, шунингдек уларнинг оила аъзоларига яратиб берилаётган шарт-шароитлар, хусусан уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида мамлакатимизда ишлаб чиқарилган енгил автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар берилиши, Қуролли кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг хизматдаги офицерлари, шартнома бўйича хизмат қилаётган сержантлар ва оддий аскарлар таркиби фарзандлари учун республика олий таълим муассасалари ҳамда ҳарбий олий таълим муассасаларига кириш учун қўшимча қабул квотаси ажратилиши хусусида тушунтиришлар берилди.

Ҳарбий хизматчилар ва ёшларнинг маънавий-маърифий савиясини оширишга катта таъсир кўрсатган ишлари ва ютуқлари учун “Маънавий-маърифий ишлар аълочиси” кўкрак нишони таъсис этилганлиги, ҳарбий хизматчилар орасидан пенсионерларни ҳарбий-академик лицейлар, шунингдек академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига ишга қабул қилиниши ва унинг тартиби тўғрисида таъкидлаб ўтилди.

Тадбир давомида  ҳарбий хизматчиларга Аdvice.uz ҳуқуқий ахборот тизими ишга тушганлиги ҳамда Қашқадарё вилоят юридик коллежига қабул жараёни бошланиши тўғрисида маълумотлар берилди.