Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Муқаддас кунларда меҳр-мурувват


Мусулмон аҳли учун энг муқаддас кунлар ҳисобланган рўзаи-рамазон кунларида ўзгалар ҳолидан хабар олиш, меҳр кўрсатиш энг олий савоблардан бири ҳисобланади.

Халқимизнинг “Бир кўнгилни обод этиш ҳажга бориш билан баробар” деган ибратли гапларида катта маъно мужассам. Кўнгли ўксикларни, беморларни, кексаларни йўқлаш, ўзгаларга меҳр деб аталмиш чексиз уммондан бир томчи улашиш, кўрсатилган саҳоват оқибатида меҳр кўрганлар кўзидаги миннатдорликни ҳис этишнинг ўзи катта бахт.

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва Қарши шаҳар 4-сон давлат нотариал идора нотариуслари томонидан Қарши шаҳридаги “Мурувват уйи” тарбияланувчилари ҳолидан хабар олинди.

Тарбияланувчиларга кундалик эҳтиёжлари учун зарур буюмлар ҳамда кийим-кечаклар улашдилар.

Ходимлар тарбияланувчиларга яратилган шарт-шароитлар, имкониятлар билан танишдилар.

Мурувват уйи ходимлари ва болалар ташрифдан миннатдор бўлдилар.

Бу дунёда ҳамма нарса унутилади, фақатгина қалбдан берилган меҳр инсон юрагида абадий муҳрланади.

Шу муқаддас кунларда биз учун азиз бўлган инсонлар ҳолидан хабар олайлик!