Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Қашқадарё вилоят юридик коллежига қабул – ташвиқот бошланди


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Қашқадарё вилоят юридик коллежига 2019-2020 ўқув йили учун умумий ўрта маълумот (11-синф) ва ўрта махсус касб-ҳунар маълумотига эга бўлган абитуриентларнинг тўлов-контракт асосида танлов бўйича ўқишга қабул қилади.

Юридик коллежга 2 йил давомида давлат хизматлари бўйича юрист, кадрлар масалалари бўйича юрист, аграр секторда юрист, шартномавий масалалар бўйича юрист, нотариат бўйича юрист, адвокатура бўйича юрист, ижро иши бўйича юрист мутахассисликлари тайёрланади.

Юридик коллежда 2019-2020 ўқув йили учун қабул квотаси жами 210 тани ташкил этиб, ўқишга қабул қилиш бўйича танловлар ёзма имтиҳон шаклида тўлов-контракт асосида танлов бўйича ўқишга қабул қилиниб, 1 июлдан тўлов-контракт асосида танлов бўйича ўқишга қабул қилиниб, 10 июлгача бўлган муддатда “Ҳуқуқшунослик” ва “Она тили ва адабиёт” фанлари бўйича ўтказилади.

Юридик коллежни аъло баҳоларга тамомлаган битирувчилар Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг йўлланмаси бўйича кириш тест синовларисиз якка тартибдаги суҳбат ўтказиш орқали Тошкент давлат юридик университетига ўқишга қабул қилинади.

Вилоят ҳалқ таълими ва касб-ҳунар таълими бошқармалари томонидан юридик коллежида ўқиш ва қабул жараёни тўғрисидаги маълумотларни ҳудудий бўлинмаларига етказиб ва бу борада кенг кўламли тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан оғзаки тарғибот тадбирларида, оммавий ахборот воситалари орқали, шунингдек аҳоли гавжум бўлган жойларда эълонлар жойлаштирилиб, юридик коллежда ўқиш ва қабул жараёни ҳақида фуқароларга маълумотлар берилмоқда.

Қашқадарё вилоят телевидениеси томонидан ижтимоий ролик тайёрлаб, эълон қилиш чоралари кўрилмоқда.

Бу борадаги тарғиботлар қизғин давом этмоқда.