Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Аdvice.uz портали аҳолига етказилмоқда


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан яратилган Аdvice.uz ҳуқуқий ахборот тизими аҳолига бепул маслаҳат бериш мақсадида фуқароларни қизиқтирган маълумотлар билан 24 соат мобайнида узлуксиз танишиш имконини беради.

Аdvice.uz ҳуқуқий ахборот тизимида меҳнат қонунчилиги, миграция, паспорт тизими, оила муносабатлари, уй-жой, коммунал хўжалик, бизнес юритиш қоидалари, ижтимоий ҳимоя масалалари ва бошқа бир қанча йўналишдаги мурожаатларига интернет орқали малакали мутахассислар томонидан қисқа вақт ичида ҳуқуқий муносабат билдирадилар.

Ушбу портал ҳақида аҳолига маълум қилиш мақсадида туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан ўтказилаётган тарғибот тадбирларида, сайёр қабуллар давомида фуқароларга Аdvice.uz ҳуқуқий ахборот тизими ишга тушганлиги ҳақида маълум қилинмоқда.

Туман ва шаҳар марказларида, аҳоли гавжум жойларда портал ташкил этилганлиги, қулайлик ва афзалликлари хусусида эълонлар жойлаштирилмоқда.

Аҳолининг Аdvice.uz ҳуқуқий ахборот тизимидан самарали тарзда фойдаланиши натижасида фуқароларнинг ўз конституциявий, сиёсий ва иқтисодий ҳуқуқларини билиши ва улардан фойдаланиши, ўз ҳуқуқ ва манфаатларини қонуний ҳимоя қилиши, энг асосийси, уларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти янада юксалишига эришилади.