Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Юридик хизмат ходимлари малакаси оширилмоқда


Мамлакатимизда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлаш мақсадида юридик хизмат фаолиятини йўлга қўйиш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилиб, демократик ва ҳуқуқий ислоҳотларни амалга оширишда юридик хизматларнинг роли ва жавобгарлиги кучайтирилди.

Қашқадарё вилоят адлия бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 22 ноябрдаги 244-сон қарорига асосан тасдиқланган “Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан сайёр ўқув курслари ташкил этилди.

Ўқув курсларида 60 нафар давлат ҳокимияти органлари, давлат бошқаруви органлари, корхона, муассаса ва ташкилотлар юридик хизмат ходимларининг билим ва кўникмалари оширилмоқда.

Ўқув курси давомида давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини юридик таъминлаш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишга кўмаклашиш, юридик хизмат соҳасида амалиётда учраётган муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш хусусида фикр алмашилмоқда.

Юридик хизмат ходимларининг соҳани янада ривожлантириш ва бу борада амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан таклиф ва мулоҳазалари тингланмоқда.

Ўқув курсларида 40 нафар адвокатларнинг ҳам билим ва малакалари оширилиб, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, ажнабий фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахсларга, корхоналар, муассасалар, ташкилотларга юридик ёрдам кўрсатиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда ўзаро билим ва тажриба алмашилмоқда.