Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Оилавий муносабатларнинг ҳуқуқий асослари тарғиб қилинмоқда


15 май – Халқаро оила кунини кенг нишонлаш мақсадида туман (шаҳар) адлия бўлимлари ва ФҲДЁ органлари, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди, “Оила” илмий-амалий марказларининг ҳудудий бўлимлари билан ҳамкорликда кўргазмали тарғибот материалларидан фойдаланган ҳолда ҳуқуқий саводхонлик кунлари ўтказилмоқда.

Косон туман адлия бўлими ва тегишли мутасадди ташкилотлар томонидан ёш никоҳланувчилар, ёш оилалар ҳамда талабалар иштирокида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, оилавий муносабатларнинг ҳуқуқий асослари ва бу борада юртимизда амалга оширилаётган ишлар бўйича тушунчалар берилиб, унда бир неча оилаларга туғилганлик ва никоҳ гувоҳномалари топширилди.

Миришкор туман адлия бўлими томонидан ҳам бу тадбир кенг нишонланиб, унда Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси, никоҳланувчиларнинг, эр ва хотиннинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, никоҳни бекор қилиш ҳолатларини олдини олиш чоралари тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Тадбир давомида туман адлия бўлими томонидан никоҳланувчиларга ва ёш оилаларнинг 15 дона ”Оила энциклопедияси” китоблари топширилди.