Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Хотин-қизлар учун яратилган имкониятлар хусусида


Қарши шаҳар адлия бўлими шаҳар хотин-қизлар қўмитаси ва “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказининг Қарши шаҳар бўлими билан ҳамкорликда Хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассисларига янги қабул қилинган қонун-ҳужжатлари, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида маълумотлар бериб бориш мақсадида ўқув курслари ташкил этилиб, мунтазам равишда уларнинг ҳуқуқий билимлари ошириб борилмоқда.

Ўқув дарсларида хотин-қизларга яратиб берилаётган шарт-шароитлар, уларни бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилиш, аёллар ўртасидаги жиноятчиликни олдини олиш, шунингдек оилаларни мустаҳкамлаш, фарзанд тарбияси, эр ва хотин, ота-она ва фарзанд ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар тушунтириб борилмоқда.

Жорий йилнинг 13 май куни ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги “Хотин-қизларнинг ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳияти тушунтирилиб, унга кўра хотин-қизларнинг ҳуқуқларини кафолатлаш, тадбиркорлик соҳасида самарали фаолият юритиш механизмларини яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тушунтиришлар берилди.