Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Сайловлар қонуний ташкил этилмоқда


Республикамиз бўйлаб фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тобора якунлаб бормоқда.

Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан сайловларда бевосита иштирок этиб, белгиланган талаблар асосида ўтказилиши, қонунийлик ва шаффофликни таъминлашда ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.

Вилоятимизнинг Деҳқонобод, Миришкор, Муборак, Қарши, Касби туманларида фуқаролар раиси сайловлари якунланиб, фуқаролар томонидан маҳалла раислигига муносиб, ташкилотчилик қобилиятига, давлат органларида ёки нодавлат нотижорат ташкилотларида ёхуд тадбиркорлик ва бошқа хўжалик фаолияти соҳасида иш тажрибасига, шунингдек ҳаётий тажрибага ва аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлган фуқаролар фуқаролар йиғини раиси этиб сайландилар.

Жорий йилнинг 14 май куни Миришкор туманида “Гулшанбоғ” МФЙда, Чироқчи туманида “Наврўз” маҳалласида, Қамаши туманида “Гулшан” МФЙда, Миришкор туманида “Гулистон”, “Маҳалла”, “Гулобод” ва “Шодлик” МФЙларида, Қарши туманида “Кожор”, “Кўчкак”, “Ўзбекистон мустақиллиги” МФЙларида, Нишон туманида “Кимёгар”, “Балхияк” ва “Умр бунёдкори” МФЙларида сайловлар қонуний асосларга кўра ташкил этилди.

Сайлов жараёнлари бошқа туман ва шаҳарларда ҳам қизғин давом этмоқда.