Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Энг фаол ҳуқуқий тарғиботчи


Бугунги кунда барча соҳаларнинг шиддат билан ривожланиб бориши, улар фаолияти билан боғлиқ бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини аҳоли ва ижрочиларга ўз вақтида етказиб бориш уларнинг ижросини самарали ташкил этилишида муҳим ўрин тутади.

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан марказий аппарат ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимлари ўртасида қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини ОАВ орқали аҳоли ва ижрочиларга етказишда фаоллик кўрсатган ходимларнинг рейтинги жорий этилиб, уларни даврий рағбатлантириб борилмоқда.

Адлия бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимлари ўртасида жорий йилнинг I чораги давомида ОАВ орқали тарғибот тадбирларини ўтказишда фаоллик кўрсатган ходимлар рейтинги аниқланди.

Рейтинг натижасига кўра, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишда ОАВ орқали ташкил этилаётган тарғиботлар сони, тарғибот мавзусининг долзарблиги, ўтказган тарғибот тадбирларининг ранг-баранг ва кенг кўламлилигига кўра бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлими ходимлари ўртасида Қарши туман адлия бўлими бошлиғи Абдуллаева Рисолат Суннатовна энг фаол ходим сифатида фахрли 1-ўринни эгаллади.

Р.Абдуллаева бошқарма бошлиғининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланиб, жамоа томонидан келгуси ишларида улкан зафарлар тиланди.