Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Ўксик кўнгиллар шод бўлди


Халқимизга хос анъана бўлган муҳтожлар, ногиронлиги бўлган шахслар, ўксик кўнгилларнинг ҳолидан хабар олиш, ўзгаларга бўлган ишончи, умидини ўйғотиш, ота-она, оила муҳитидан узоқ, аммо ўрнини ҳеч нарса боса олмайдиган меҳрга чанқоқ қалбларга таскин, қувонч бахш эта олиш катта бахтдир.

Қарши шаҳар 3-сонли давлат нотариал идораси ходимлари томонидан Қарши шаҳридаги “Мурувват уйи” тарбияланувчиларига озгина бўлсада, эътибор, меҳр улашиш мақсадида уларнинг ҳолидан хабар олинди. Уларга турли хил совғалар улашилди.

Уларнинг сўз билан ифода этиб бера олмайдиган, лекин кўзларида порлаётган миннатдорлик ва самимийлик ўтаётган ҳар бир он учун шукрона айтиб, шундай муқаддас кунларда барчани меҳр-оқибатли, бирдам ва оқибатли бўлишга ундайди. Меҳр истовчиларни йўқлаш, кексалар ва яқинларимизни кўнглини шод этишга чорлайди.