Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Ойнинг энг яхши ходими


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан ҳар ой якуни бўйича қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасини ривожлантириш ҳамда изчил ва бир хилда таъминлашда муносиб хизматлари учун соҳа ходимлари мунтазам равишда рағбатлантириб келинмоқда.

Жорий йилнинг апрель ойи якуни бўйича самарали меҳнати ва эришган ижобий натижалари учун Косон туман адлия бўлими бошлиғи Қодирова Нодира Панжиевна ойнинг энг яхши ходими деб топилди.

Туман адлия бўлимида бўлим бошлиғи вазифасида қарийиб бир йилдан кўпроқ вақт мобайнида фаолият кўрсатиб  келаётган Н.Қодирова фаолияти давомида ўз ишига жиддий ва масъулият билан ёндашиши, берилган топшириқ ва вазифаларни вақтида ва сифатли бажариши ҳамда жамоат ишларида фаол иштирок этиши билан ҳамкасбларига ҳар томонлама ўрнак бўлиб, жамоада ўз ўрнига, ҳурмат ва эътиборга сазовор бўлган.

Ҳамкасблар Н.Қодировани эришган ютуқлари билан қизғин қутлар экан, келгуси фаолиятида бундан-да катта ютуқ ва зафарлар тилайдилар.

 

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси жамоаси