Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Коллежда китобхонлик бўйича танлов ўтказилди


Мамлакатимизда ёшларни ҳуқуқий, маънавий ва маданий жиҳатдан етук шахс бўлиб етишлари, мамлакатимиз келажагини муносиб фарзандларга ишониб топшириш мақсадади уларга барча шарт-шароитлар, имкониятлар ва имтиёзлар яратиб берилмоқда.

Айниқса бугунги кунда ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят юридик коллежи ўқувчилари ўртасида “Китоб саводхонлиги” викторинаси ташкил этилиб, ўқувчиларнинг ўзбек ва жаҳон адабиёти, миллий мумтоз адабиётимиз юзасидан билимлари синаб кўрилди.

Ўқувчилар ўзбек адабиёти, шунингдек чет эл асарларидан, машҳур шоирлар ижодидан парчалар айтиб бердилар. Бундай тадбирлар келгусида яна ташкил этилиб, бошқа коллеж ўқувчилари билан китобхонлик билимлари юзасидан танловлар ташкил этилиши белгилаб олинди.

Тадбирда фаол иштирок этган ўқувчиларга вилоят адлия бошқармаси ва коллеж раҳбарияти томонидан совғалар тақдим этилди.

Тадбир тафсилотлари вилоят телевидениеси орқали тасвирга олинди.