Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Судьялар билан учрашув: амалиёт ва назария


Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жорий йилнинг 9 январь куни қабул қилинган “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонига кўра, ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда, энг аввало, ҳуқуқий таълим ва тарбия борасидаги ишлар тизимли ва узвий равишда олиб бориш лозимлигини инобатга олиб, Қашқадарё вилояти юридик коллежида вилоят иқтисодий суд раиси Ш.Мамадиёров ҳамда судьяси Ҳ.Турсуновлар иштирокида учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида қонун устуворлиги ва қонунийликни мустаҳкамлаш, шахс ҳуқуқи ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган суд-ҳуқуқ тизимини изчил демократлаштириш ва либераллаштириш борасида мамлакатимизда сўнги йилларда олиб борилаётган қатор саъй-ҳаракатлар, суд ҳокимияти мустақиллиги ва таъсирчан фаолиятини амалда ифодалаш мақсадида олиб борилаётган амалий ишлар юзасидан фикр юритилди.

Судьялар томонидан коллеж ўқувчиларига танлаган касблари нақадар масъулиятли ва шарафли эканлиги, ҳақиқий юрист бўлиш учун матонатли ва бардошли бўлиш лозимлиги уқтирилиб, суд жараёни, фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда низоли масалаларни ҳал этиш тартиби ва усуллари ҳақида ҳаётий мисоллар келтирилиб, маҳорат дарси билан давом эттирилди.

Тадбир сўнгида судьялар томонидан ўқувчиларни қизиқтирган саволларига жавоб берилиб, учрашув қизғин мунозара билан якунланди.