Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Сайёр қабуллар давом этмоқда...


Мамлакатимизда фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, уларнинг муаммоларини тинглаш, ечимини топиш ва имкон қадар жойида ҳал этиш мақсадида барча соҳаларда сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг “Нотариат тўғрисида”ги Қонунида фуқаро касаллиги, ногиронлиги туфайли ёки бошқа сабабларга кўра нотариал идорага бора олмайдиган айрим ҳолларда нотариал ҳаракатлар мазкур фуқаро турган жойда амалга оширилиши мумкинлиги белгиланганлигидан келиб чиқиб, вилоят давлат нотариал идоралари томонидан мунтазам равишда сайёр қабуллар ташкил этилмоқда. Бунинг натижасида фуқароларнинг қонуний манфаатлари таъминланиб, давлат томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар нақадар халқчил эканлиги намоён бўлмоқда.

Хусусан, Шаҳрисабз тумани 2-сон давлат нотариал идораси нотариуси М.Паттаева томонидан Шаҳрисабз тумани Тўдамайдон қишлоғида яшовчи фуқаро Абдуллаева Саломатнинг ҳамда шу қишлоқда яшовчи фуқаролар Амиров Файзулло ва Амирова Меҳриларнинг, Қамаши туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариуси Д.Мўминова томонидан Қамаши туман Саркач қишлоғида яшовчи фуқаро Авазова Қурбоннинг, Қарши шаҳар 7-сон давлат нотариал идораси нотариуси Р.Хонқулов томонидан Чироқчи туман Чорвадор қишлоғида яшовчи фуқаро Худоёрова Бувинорнинг, Қарши шаҳар 1-сон давлат нотариал идораси нотариуси Ф.Аллаярова томонидан Қарши шаҳар 3-миттитумани 27-уй 2-хонадонда яшовчи фуқаро Мустафин Саиднинг ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё вилоят филиалида фуқаро Худойбердиева Нарсултаннинг, Яккабоғ туман 2-сон давлат нотариал идораси нотариуси Ф.Каримов томонидан Яккабоғ туман Қўштегирмон қишлоғида яшовчи фуқаро Ботирова Мавлуданинг, Қарши шаҳар 3-сон давлат нотариал идораси нотариуси Ю.Узаков томонидан Қарши шаҳар Насаф кўчаси 327/2-уйда яшовчи фуқаро Черненко Иваннинг иштирокида сайёр тарзда нотариал ҳаракатлар амалга оширилди.