Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Турли хил соҳаларда тарғиботлар...


Сўнги йилларда мамлакатимизда мажбурий меҳнатга қарши кураш борасида қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 349-сонли қарорининг мазмуни ва аҳамияти  юзасидан таълим, соғлиқни сақлаш муассасалари ҳамда бошқа ташкилотлар ходимлари билан ҳамкорликда жорий йилнинг март ойи давомида 60 дан ортиқ таълим муассасаларида, 10 дан ортиқ соғлиқни сақлаш муассасаларида ва 50 га яқин бошқа ташкилотларда тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

Тадбирлар давомида келиб тушган мурожаатлар асосида қарор ижроси юзасидан аниқланган қонунбузилишлар юзасидан туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан тегишли таъсир чоралар қўлланилмоқда.