Янгиликлар
Мамлакатимизда туризм ислоҳоти
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги “Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Фармони ва “Туризм тармоғини жадал ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан Шаҳрисабз шаҳар адлия бўлими томонидан амалга оширилган ишлар вилоят телевидениесида “Диёр янгиликлари” кўрсатуви орқали намойиш этилди.
Кўрсатув давомида адлия бўлими томонидан 2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш Концепциясининг мазмун-моҳияти очиб берилди. Шунингдек, туризмни, хусусан ички туризмни ривожлантириш, бу фаолиятни ривожлантириш учун инвестициялар жалб этиш, меҳмонхоналар қуришни янада такомиллаштириш бўйича тадбиркорлар иштирокида ташкил этилаётган тарғиботлар ёритиб берилди.