Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

Тадбиркорликда янги йўналиш...


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 ноябрдаги “Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 мартдаги “Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан тегишли идора ва ташкилот вакиллари ҳамда тадбиркорлар иштирокида семинар ташкил этилди.

Семинар давомида қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш ҳуқуқини берувчи лицензия олиш, аукцион ўтказиш ҳамда  қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш тартиби ҳамда қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш тартиби ва шартларини бузганлик учун белгиланган жавобгарлик юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.

Тадбир сўнгида иштирокчиларнинг талаб ва истакларидан келиб чиқиб, “Ҳисоргеология” давлат унитар корхонаси томонидан берилган маълумотга асосан сочма олтин конлари асосан Шаҳрисабз, Китоб ва Яккабоғ туманларида мавжуд бўлганлиги сабабли кўп сонли тадбиркорлар иштирокини таъминлаган ҳолда Шаҳрисабз ва Яккабоғ туманларида ҳам шу каби семинарларни давом эттирилишига келишиб олинди.