Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

Самарали тарғиботлар


Қашқадарё  вилоят адлия  бошқармаси томонидан  мамлакатимизда  қабул  қилинган қонун ҳужжатларининг  мазмун-моҳиятини аҳолига  етказиш  ҳамда  норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг  ижроси  самарадорлигини  таъминлаш  мақсадида оммавий  ахборот воситалари  орқали  олиб  борилаётган  ислоҳатлар,  қонунчиликда  амалга  оширилаётган янгилик  ва ўзгаришларни  тарғиб қилишга   катта  эътибор  қаратилмоқда.
Хусусан , вилоят  адлия  бошқармаси  ва  Қарши  шаҳар  адлия  бўлими  ходимлари  иштирокида  вилоят телевидениесида давра суҳбати  ташкил  этилиб, Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   жорий   йил  5 февралдаги “Жаҳон  банки ва Халқаро молия  корпорациясининг”   “Бизнес  юритиш”   йиллик   ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг  рейтингини яхшилашга доир  қўшимча  чора-тадбирлар тўғрисида”ги  қарори,  19  февралдаги  “Давлат  мулки  объекларидан  самарали  фойдаланиш бўйича  қўшимча  чора-тадбирлар   тўғрисида”ги   Фармони,  шунингдек  8  февралдаги “Интеллектуал  мулк  соҳасида  давлат  бошқарувини  такомиллаштириш  чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарорлари  мазмуни  ва  аҳамияти  тўғрисида  тушунтиришлар берилди.