Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Миришкорда сайёр қабуллар


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан туман ҳокимлиги, адлия бўлими ва халқ қабулхонаси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 29 март куни Миришкор туманида сайёр қабул ташкил этилди.

Қабул давомида 30 дан ортиқ фуқаролар ва юридик шахс вакиллари турли хил мазмундаги, хусусан ишга жойлашиш, алимент, уй-жой қуриш учун ер участкаси олиш, ногиронлик нафақасига чиқиш тартиби, ўз вақтида паспорт ололмаётгани ҳолати, Вазирлар Маҳкамасининг 461-сон қарорлари юзасидан ва бошқа мазмундаги саволлар билан мурожаат қилдилар.

Келиб тушган 22 та мурожаатларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, 10 та мурожаат адлия бошқармаси ва туман адлия бўлими томонидан иш юритувига олинди.