Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Косон туманида сайёр тадбирлар


Косон туман адлия бўлими томонидан туман Халқ қабулхонаси, прокуратура, ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими ҳамда бошқа идора ва ташкилот вакиллари билан ҳамкорликда “Халқабод” МФЙда хонадонма-хонадон юриб, сайёр қабул ташкил этилди.

Қабул давомида фуқароларнинг 20 дан ортиқ мурожаатларига оғзаки ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, фуқароларга қонунчиликдаги янгиликлар, хусусан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 мартдаги “Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 205-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3680-сонли қарорининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти шунингдек, аҳолини бандлигини таъминлаш, бўш турган ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, оилавий даромадни кўпайтириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.