Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Ҳуқуқий тадбирлар миллийлик билан ҳамоҳанг равишда...


Қарши туман адлия бўлими томонидан туман бош имом хатиби ва Ногиронлар жамияти туман ҳудудий бўлими билан ҳамкорликда ногиронлиги бўлган фуқаролар ва уларнинг оила аъзолари учун ҳуқуқий ва маданий тадбирлар ташкил этилди.

Тадбир аввалида болалар Ватан, мустақиллик, Конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашдилар. Тадбирда фаол иштирок этган иштирокчи болалар рағбатлантирилди.

Туман адлия бўлими бошлиғи томонидан Конституция ва бошқа қонун ҳужжатлари билан ногиронлиги бўлган фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясининг таъминланганлиги ҳамда бу борада бугунги кунда амалга оширилаётган ишлар хусусида тушунтириш берилди.

Шунингдек, ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада юксалтиришда миллий анъанамиз, меросимиз ва бой тарихимиз билан уйғун равишда олиб бориш мақсадида Насафий зиёратгоҳига зиёрат ташкил этилиб, бу муқаддас маскан тарихи ҳақида тадбир иштирокчиларига сўзлаб берилди.

Шундан сўнг, М.Тошмуҳаммедов номидаги вилоят театрида “Хазина” номли спектакль томоша қилинди.