Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Саховатпешалик халқимизга хос анъана


Ўзбек халқи азалдан миллий қадрият ва урф-одатларига қатъий риоя қилиб, катталарни ҳурмат қилиш, кичикларга иззатда бўлиш, кам таъминланганлар ҳолидан хабар олиш, бир-бирига нисбатан меҳр-мурувватли бўлиш каби анъаналар ҳар бир авлод вакилларига сингдириб келинмоқда.

Давлатимиз томонидан ҳам мунтазам равишда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини ҳар томонлама ҳимоя қилиш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Қамаши туман адлия бўлими томонидан миллий байрамимиз “Наврўз” айёми арафасида туман давлат хизматлари маркази ходимлари билан ҳамкорликда туманидаги “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари ҳолидан хабар олиниб, байрам билан қутлашди.

Шунингдек, болаларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида замонавий ва кўргазмали тарғибот усулларидан фойдаланган ҳолда “Ҳуқуқий саводхонлик куни” тадбири ўтказилди. Тадбирда давлатимиз томонидан ёшларга яратиб берилаётган кенг имкониятлар, Президентимиз ташаббуси билан ёшларга оид масалалар давлатлараро миқёсда кўтарилганлиги тушунтирилди.

Бундан ташқари, ёшларда қонун устуворлиги, ҳуқуқ ва эркинликлари ҳақида асосий тушунчаларни шакллантириш мақсадида махсус дарс ўтказилиб, кўргазмали плакатлар, флаер, буклет ва инфографикалар намойиш этилди. Тадбирда фаол катнашган тарбияланувчиларга совғалар тарқатилди.

Ушбу тадбир тафсилотлари Ўзбекистон-24 телеканали орқали тасвирга олинди.

Шунингдек, туман адлия бўлими томонидан “Лойқасой” МФЙда сайёр қабул ўтказилиб, фуқароларнинг мурожаатлари жойида ўрганилиши натижасида 20 нафардан ортиқ фуқароларга ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Бундан ташқари, сайёр қабул давомида фуқароларнинг арзон унга бўлган эҳтиёжи инобатга олиниб, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ногиронларга, кам таьминланган ва боқувчисини йўқотган 50 нафар фуқароларга арзон нархда ун тарқатилди. 

Карши тумани Адлия булими томонидан тиббиет бирлашмасини текшириш натижаларига асосан расмийлаштирилган маъмурий баенномалар маъмурий суд томонидан сайер тартибда куриб чикилди