Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Тарғиботнинг самарали усуллари


Тарғибот – фуқаролар онгига ахборот ва маълумотларни турли хил усул ва воситалар ёрдамида сингдиришдир.

Бугунги кунда давлатимизда барча соҳаларнинг тараққий этиб, вужудга келаётган янгидан-янги муносабатларда фуқароларнинг фаол иштирокчига айланиши, ўз ҳуқуқ ва эркинликларини тўла англаб етишлари ҳамда қўллай олишларида  тарғиботнинг ўрни беқиёсдир.

Бу борада, оммавий ахборот воситаларидан унумли фойдаланиш натижасида бир вақтнинг ўзида тингловчиларнинг кенгроқ доирасини қамраб олиш учун республикамизнинг барча ҳудудларида тарғибот тадбирларини ўтказиш мақсадида Адлия вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган Ишчи гуруҳи томонидан Қашқадарё вилоят телевидениесида давра суҳбати ташкил этилди.

Бунда жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни шакллантириш мақсадида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, шунингдек қонунчиликдаги ўзгариш ва янгиликлар хусусида тушунтиришлар берилди.

Хусусан, 2019 йилнинг май ойига қадар давом этадиган ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик акция давомида қандай шартлар асосида уй-жойларга эгалик ҳуқуқи эътироф этилиши ёки қандай асосларга кўра бундай имкониятга эга бўла олмаслик ҳақида, ташқи меҳнат миграцияси иштирокчисига айланган фуқароларга ҳамда халқ таълими ходимларига яратилган имкониятлар тўғрисида батафсил сўз юритилди.

Бу каби олиб борилаётган тадбирлар фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш натижасида қабул қилинаётган қонун хужжатларини ижроси ўз вақтида ва самарали ижро этилиши таъминланишига замин яратади.