Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Бугунги кун ислоҳотлари


Инсонлар онгида ҳуқуқий билимларга эга бўлган ва уларни амалиётда тадбиқ эта оладиган кишигина чин маънода маданиятли ва билимли деб ҳисобланишини, қонунларни ҳурмат қилиш ҳуқуқий жамиятнинг, сиёсий ва ҳуқуқий тизимлар самарали фаолият кўрсатишининг асосий талабларидан бири эканлигини сингдириш адлия органларининг муҳим вазифаси саналади.

Бу борада, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан республикамизнинг барча ҳудудларида сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳалардаги ислоҳотлар, янгилик ва ўзгаришлардан аҳолини хабардор қилиш, жамиятнинг яхлитлиги ва тартиблилигини таъминловчи ва мустаҳкамловчи омил бўлган ҳуқуқий маданиятни оширишда  бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда ҳамда адлия органларининг фаолиятлари, амалга оширилаётган самарали натижалар оммавий ахборот воситалари орқали мунтазам ёритиб борилмоқда.

Хусусан, вазирлик ташаббуси билан тузилган Ишчи гуруҳ томонидан Косон туманида ҳоким ўринбосари, туман идора ва ташкилотлари ходимлари, маҳалла фаоллари иштирокида тарғибот тадбири ташкил этилиб, тадбир тафсилотлари Қашқадарё вилоят телевидениесида “Диёр” кўрсатуви орқали намойиш этилди.

Кўрсатувда тадбир иштирокчилари томонидан катта таассуротга эга бўлганлигини, олган билимларини ҳаётда ва иш фаолияти давомида қўллашларини, шунингдек баркамол авлод ҳамда ёшларнинг ўз ҳақ-ҳуқуқларини англай олишларида жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш Концепцияси талабларига таянишларини таъкидладилар.