Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Коррупция – тараққиётга таҳдид


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят божхона бошқармасига қарашли “Насаф” ТИФ божхона постида божхона расмийлаштириш мутахассислари, тадбиркорлар, карантин ветеринария ҳамда божхона ходимлари иштирокида “Коррупция – тараққиётга таҳдид” мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбирда бугунги кунда коррупция кўплаб давлатларда авж олганлиги дунё жамоатчилигини жиддий ташвишга солаётганлиги, ана шундай бир шароитда мансабдор шахсларнинг жиноятчилар билан тил бириктириши натижасида жамият сиёсий ва иқтисодий инқирозига юз тутиши мумкинлиги, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келиши таъкидланди.

Шунингдек, коррупцияга қарши кураш, уни келтириб чиқарувчи ҳолат ва сабабларни бартараф этиш, жамиятда, айниқса ёшлар онгида коррупцияга қарши мустаҳкам иммунитетни ҳамда муросасиз муносабатни шакллантириш бугунги куннинг долзарб вазифаси эканлиги, бу борада давлатимиз томонидан олиб борилаётган чора-тадбирлар, шунингдек “Коррупция тўғрисида”ги Қонун ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил 9 январда қабул қилинган “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти юзасидан слайдлардан фойдаланган ҳолда тушунтиришлар берилди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар.

Шунингдек, айрим ташкилотлар фаолиятини ташкил этиш юзасидан қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш лозимлиги тўғрисида таклиф ва мулоҳазалар билдирдилар.