Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Тарихсиз келажакни қуриб бўлмайди


Тарихнинг улуғворлиги келажак пойдеворидир. Шундай экан, ўтмишда яшаб ўтган буюк аждодларимизнинг ҳаёти ва фаолиятидаги ёрқин мисолларни тарғиб қилиш орқали ёшларимизда ватанга бўлган муҳаббат, садоқат, фахр ва ифтихор туйғуларини шакллантириб боришимиз мақсадга мувофиқдир.

Зеро, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш Қонцепциясининг ёшларда ҳуқуқий маданиятни ошириш борасида талаби ҳам ҳуқуқий-маърифий тадбирларни халқимиз тарихи, дини, миллий қадриятларини ўргатиш билан уйғун ҳолда ташкил этишдан иборатдир.

Шу мақсадда, бобокалонимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг таваллуд топган кунига бағишлаб, вилоят Юридик коллеж ўқувчилари томонидан  “Шоҳ ва шоир” деб номланган маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Бобурнинг ҳаёти ва ижоди билан бир қаторда давлат ва жамият бошқарувида амалга оширган ишлари, қўллаган тартиб-тамойиллари тўғрисида мусобақа тарзда гуруҳларга бўлиниб, баҳс юритишди.

Ушбу тадбир натижасида коллеж ўқувчиларида Бобурнинг ўтмиш тажрибаси, давлатни ташкил этиш ҳамда бошқариш усули ва тартиби тўғрисида муайян тасаввурлар пайдо бўлди. Шунингдек,  шоир ижодидаги Ватанга бўлган муҳаббат, Ватан соғинчи мавзусидаги ижод намуналаридан ўқиб, ёшлар онгида Она юртга нисбатан меҳр, ватанпарварлик ҳисси янада  шаклланишига замин яратилди.