Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Эришган ютуғимиз халқ дуосида билинади.


        Бугунги кунда халқ дарди билан яшаш, орзу-истакларини рўёбга чиқариш, ҳар бир фуқарода шукроналик ҳиссини уйғотиш барча соҳа ходимларининг устувор мақсадига айланмоқда. Адлия органлари томонидан амалга оширилаётган сайёр қабуллар, ўтказилаётган тадбирлар натижасида фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва манфаатлари таъминланмоқда. Хусусан, Косон туман адлия бўлими томонидан “Юксалиш” МФЙда ўтказилган сайёр қабуллар давомида қабул қилинган мурожаатларнинг аксарияти ижобий ҳал этилмоқда. Жумладан, фуқаро Н.Бўриеванинг оғзаки мурожаатини ўрганиш натижасида 2013 йилда туғилган қизи Ф.Норхўрозова 25-сонли мактабгача таълим муассасасига жойлаштирилди. Бундан ташқари, 5 нафар фуқароларга қишлоқ врачлик пункти врач ва ҳамширалари томонидан тиббий ёрдам кўрсатилди. Аҳолини иш билан бандлик даражасини ошириш борасида ҳам Косон туман адлия бўлими томонидан самарали ишлар амалга оширилмоқда, яъни туман Пахтасаноат АЖ билан касаначилик шартномалари тузилиб, 5 нафар фуқаролар иш билан таъминланди. Касби туман адлия бўлими ташаббуси билан Қарши Мухандислик иқтисодиёт институтига шартнома асосида ўқишга қабул қилинган Абдурахмонов Мустафога "Агробанк" Касби филиалидан таълим кредити расмийлаштириб берилди. Шунингдек, туман адлия бўлими томонидан Касби қишлоқ ва сув хўжалиги касб ҳунар коллежининг 2-3-курс талабалари ўртасида Касби туман маъмурий суди раиси А.Бобоназаров иштирокида "Ёшлар онгида ҳуқуқий маданиятни шакллантириш” мавзусида "очиқ дарс" тарғибот тадбири ўтказилиб, ёшларни қонунга итоаткорлик руҳида тарбиялаш мақсадида амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсати, уларга яратиб берилаётган имконият ва имтиёзлар ҳақида гапириб ўтилди. Шунингдек, Шаҳрисабз туман адлия бўлими томонидан “Яшил диёр” МФЙда сайёр қабуллар ўтказилди ҳамда “Ҳар бир оила тадбиркор” ва “Одам савдоси – давр муаммоси” мавзуларида тарғибот тадбирлари ўтказилди. Муборак туман адлия бўлими томонидан “Тонг” МФЙ ва “Ёшлик” МФЙда хонадонма-хонадон юриб ўтказилган сайёр қабуллар натижасида 7 нафар фуқаронинг қабул қилинган мурожаатлари юзасидан ўрганиш ўтказилмоқда. Ғузор туман адлия бўлими томонидан “Батош” МФЙда яшовчи Сариева Гуласал жамоатчилик асосидан ишга жойлаштирилди ҳамда бўлим томонидан ҳомийлар жалб килиниб, ҳовли девори пойдевори қўйдирилиб, 800 дона ғишт билан таьминланди ва қурилиш ишлари бошлаб юборилди. Бу каби ишлар келгусида ҳам изчиллик билан давом эттирилади.