Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Ёшларни қўллаб-қувватлаш келажак истиқболидир


    Давлатимиз томонидан ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий ҳамда ижтимоий ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва рўёбга чиқаришни таъминлайдиган зарур шарт-шароитларни яратиш, жамият ҳаётида уларнинг ўрни ва фаоллигини ошириш мақсадида бир нечта қонун ҳужжатлари қабул қилинмоқда. Ушбу қонун ҳужжатларини мазмун-моҳияти, аҳамиятини ёшларга етказиш мақсадида Қарши Давлат университети ҳамда Тошкент ахборот технологиялари университетининг Қарши филиалида Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё  вилоят Кенгаши ҳамкорлигида “Ёшларга оид давлат сиёсати: мазмун ва моҳият” мавзусида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди. Тадбирда бугунги кунда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида қабул қилинаёган қонун ҳужжатлари ва улар асосида ёшларга берилаётган имконият ва имтиёзлар, хусусан ёшлар тадбиркорлиги  давлат томонидан қўллаб-қувватланаётганлиги ҳақида батафсил тушунтиришлар бериб ўтилди. Шунингдек, ёшларга Адлия вазирлигининг “Huquqiy axborot” телеграм каналига аъзо бўлиш орқали миллий қонунчилик билан боғлиқ янгиликлардан тез ва қулай тарзда хабардор бўлиб боришлари  мумкинлиги  таъкидлаб ўтилди.