Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Халқ ишончи олий мақсадимиздир


     Давлатимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади халқимизни рози қилиш, эртанги кун бугунгидан яхшироқ бўлишига ишонтиришдан иборатдир. Бунинг учун “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак” деган тамойил асосида халқ дардига қулоқ солиш, муаммоларини ҳал этиш мақсадида давлат нотариал идоралари томонидан амалга оширилаётган сайёр қабуллар натижасида фуқароларнинг оғири енгил қилинмоқда. Олиб борилаётган бундай саъй-ҳаракатлар натижасида ҳалқимизнинг ҳуқуқ ва манфаатлари таъминланмоқда. Шунингдек, инсон манфаатлари учун олиб борилаётган ислоҳотлар самараси кундан-кун кўпроқ намоён бўлаётганлигининг гувоҳи бўлишмоқда. Хусусан, Қарши шаҳар Билимдонлар кўчаси 22-уйда яшовчи Тўрақулова Равияга, Қарши шаҳар Боғ кўчаси 18-уйда яшовчи Тўрақулова Қурбонга ҳамда Қарши тумани Ертепа қишлоғида яшовчи Тўрақулова Санаварларга Қарши шаҳар 3-сон давлат нотариал идораси нотариуси А.Бегимов томонидан меросдан воз кечиш ҳақидаги розилик аризалари, Қарши шаҳар Кўчабоғ кўчаси 45-уйда яшовчи Қулмирзаева Шарватга Қарши шаҳар 6-сон давлат нотариал идораси нотариуси З.Аллаярова томонидан нафақа пулларини олиш учун ишончнома, Касби туман Муғлон қишлоғида яшовчи Носирова Халима ва Хўжақулов Чулиларга Касби туман давлат нотариал идораси нотариуси Ж.Худойбердиев томонидан меросдан воз кечиш ҳақидаги розилик аризаси, Ғузор тумани Жарариқ қишлоғида яшовчи Холмаматов Панжига Ғузор туман 2-сон давлат нотариал идораси нотариуси И.Ҳамраев томонидан нафақа пулларини олиш учун ишончнома билан боғлиқ нотариал ҳаракатлар расмийлаштирилди.