Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Ҳуқуқий билимлар ошиши эртанги кун ишончининг гаровидир.


        Мамлакатимизда турли соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар, янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти юзасидан аҳолининг барча қатламларида тушунтириш ишлари туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан жонбозлик билан олиб борилмоқда. Хусусан, Нишон туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПФ-5415-сон “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга аширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3666-сон “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ҳамда “Коррупияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилиниши ва аҳамияти юзасидан  Нишон туман тиббиёт бирлашмасида тарғибот тадбири ўтказилиб, адлия соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг натижалари юзасидан, шунингдек коррупция тушунчаси ҳамда унга қарши курашиш ва унинг олдини олишда амалга оширилиши лозим бўладиган ишлар хусусида тушунтиришлар берилди. Туман адлия бўлими томонидан “Гулзор” маҳалласида “Одам савдоси жинояти ва унинг ижтимоий ҳаётдаги аҳамияти” мавзусида тадбир ўтказилиб, одам савдоси бугунги кунда бутун дунё муаммосига айланиб бораётганлиги сабабли, дастлаб, одам савдосини келтириб чиқараётган шарт-шароит ва сабабларни бартараф этиш лозимлиги таъкидланди. Бундан ташқари, туман адлия бўлими бошлиғи Б.Хидировнинг “Нишон тонги” газетасида “Тиланчилар жазоланадими?” мавзусида мақола эълон қилинди. Касби туман адлия бўлими томонидан “Месит”, “Байдоқчи” қишлоқларида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонун, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти аҳолига тушунтирилиб, уларни қизиқтирган бир қанча саволларига жавоблар берилди. Косон туман адлия бўлими томонидан нотариал идора ҳамда туман юридик хизмат ходимлари билан ҳамкорликда “Юксалиш” МФЙда 60 дан ортиқ хонадонларда сайёр қабуллар ташкил қилиниб, фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар назоратга олинди. Адлия органлари томонидан олиб борилаётган тарғибот тадбирлари, сайёр қабуллар натижасида фуқароларимизнинг қонунларимизга ва эртанги кунга бўлган ишончи тобора ортмоқда.