Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИК


Таъкидлаш лозимки, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришни рағбатлантириш бугунги кунда ҳар қачонгидан кўра муҳимроқ аҳамият касб этмоқда.

Тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш ва давлат рўйxатидан ўтказишда кенг имкониятлар қулай шарт-шароитлар яратилмоқда.

Жорий йилнинг 18 май куни Қарши туманидаги Бешкент қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва туман ҳокимлиги ҳамкорлигида “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 29 июль 2009 йилдаги “Оилавий тадбиркорликни ҳамда ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантириш ва кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 216-сон қарорининг мазмун моҳияти мавзусида семинар ўтказилди.

Тадбирда Қарши туман ҳокимлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси ходимлари, туман тижорат банклари ва солиқ инспекцияси вакиллари ҳамда Бешкент қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ўқитувчи ва талабаларидан иборат жами 53 нафар киши иштирок этишди.

Семинарда вилоят адлия бошқармаси, туман ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси ва тижорат банкларининг ходимлари томонидан талабаларга юқоридаги қонун ва қарорлардан келиб чиқиб оила аъзолари, ҳунармандчилик фаолияти, ҳунарманд, ҳунарманднинг шогирди каби тушунчаларнинг мазмуни ёритиб берилди ва оилавий тадбиркорликда ҳамда ҳунармандчилик фаолиятида қатнашишнинг ёшга доир хусусиятлари, оилавий тадбиркорлик ҳамда ҳунармандчилик субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, семинар иштирокчиларига “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида келтириб ўтилган тадбиркорлик субъектларининг ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан бири бўлган оилавий корхона тушунчаси, оилавий корхонани ташкил этиш, унинг иштирокчилари, оилавий корхонанинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, оилавий корхонага солиқ солиш хусусиятлари, оилавий корхона фаолиятини текширишларнинг чекланиши каби масалалар юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.

Семинар қизқин баҳс мунозараларга бой тарзда ўтказилди ва ўқитувчи ҳамда талабалар томонидан оилавий тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ берилган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоб берилди. 

qn3.png

qn4.png