Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Янги муҳташам бино


Мустақиллик йилларида ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларимизни миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлиги руҳида тарбиялашда оила институтининг ролига устувор вазифалардан бири сифатида қаралмоқда. Юртбошимиз томонидан жорий йилнинг “Обод турмуш йили” деб эълон қилиниши бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтирди.

IMG_0588.JPG

Шу жиҳатдан мустақиллигимизнинг ҳар бир йили Ватанимиз солномасида том маънода ёрқин саҳифа бўлиб, халқимизнинг фидокорона меҳнати, улкан бунёдкорлик салоҳиятининг амалий намоёни, эркин ва фаровон ҳаётимиз тимсоли сифатида из қолдирмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан “Обод турмуш йили” Давлат дастури доирасида ёшларни оилага тайёрлаш, уларни ибратли умргузаронлик қилган оилалар билан яқиндан таништириш, оила қонунчилигини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли тадбирлар белгилаб олиниб унинг ижроси таъминламоқда. Айниқса, никоҳдан ўтувчи ёшларни оилага тайёрлаш ва никоҳдан ўтказиш борасида ҳудудларда замонавий “Бахт уйи”ларининг қурилиб фойдаланишга топширилаётганлиги жойларда юридик хизмат кўрсатиш сифатини оширишга хизмат қилмоқда.

“Обод турмуш йили”га бағишлаб, Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида замонавий талабларга тўлиқ жавоб берадиган муҳташам “Бахт уйи” қурилиб фойдаланишга топширилганлиги туман аҳолиси, айниқса ёшлари учун муносиб совға бўлди.

Янги бинонинг очилишида сўзга чиққанлар бошқа соҳалар каби, оила қонунчилигининг такомиллашуви, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларни таъминлашга қаратилган тадбирларнинг аҳамияти борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида атрофлича сўз юритдилар.

Оила муносабатларини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари такомиллаштириб борилаётганлиги, бу эса ўз навбатида миллий қадриятларининг оиланинг муқаддас анъаналарига сингиб бораётганлигини кўрсатмоқда. Судлар, васийлик ва ҳомийлик органлари, шунингдек, ФҲДЁ органлари фаолиятида синовдан ўтган ва ўзлаштирилган кўп йиллик тажриба Оила кодексида ўз ифодасини топди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 14-боби алоҳида оилага бағишланиб, 63-моддасида оила жамиятнинг асосий бўғини эканлиги ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эгалиги қайд этилган.

IMG_0514.JPG

Юртбошимизнинг бевосита раҳбарлигида Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар халқимизнинг турмуш фаровонлигини ошириш, юртимизда тинчлик ҳамда хавфсизликни таъминлаш ва фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ эркинликларини таъминлашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

Ёш оилалар мустаҳкамлигини таъминлашнинг иқтисодий маънавий асослари мустаҳкамлангани, оилада ва жамиятда соғлом муҳитни шакллантириш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ишларини янада кучайтириш, хотин-қизларнинг, ёшларнинг жамиятда ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш борасида қилинаётган тадбирлар ҳақида сўз юритилди.

Шу куни янги муҳташам бинода оила қуришни расмийлаштирган ёшларга никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳнома топширилди.