Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ МАДАНИЯТИНИ ЮКСАЛТИРИШ


1.jpgЎзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ташаббуси билан Қарши Давлат Университетида “Ёшларда инсон ҳуқуқлари маданиятини ошириш ва ҳуқуқий маърифат ишларини янада такомиллаштиришнинг долзарб вазифалари” мавзусида видеоконференция ўтказилди.

Йиғилишдадавлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд идоралари, жамоат бирлашмалари, Олий ва ўрта махсус таълим муассасалари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Видеоконференцияда “Ёшларда инсон ҳуқуқлари маданиятини ошириш ва ҳуқуқий маърифат ишларини янада такомиллаштиришнинг долзарб вазифалари” мавзуси бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси А.Саидов томонидан демократик тараққиёт йўлини танлаган ҳар қайси давлат олдида, авваломбор, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва тафаккурини, жамият ҳаётида инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш маданиятини юксалтириш, улар қалбида Конституция ва қонунлар асосида яшаш дунёқарашини шакллантиришдек катта вазифа турганлиги ҳамда инсон ҳуқуқлари – демократик ҳуқуқий давлатнинг энг муҳим белгиси эканлигини таъкидлади.1.jpg

Дарҳақиқат, инсон ҳуқуқлари – ҳар бир давлатнинг демократик тараққиёт даражасини кўрсатувчи бош мезондир. Ёшларнинг инсон ҳуқуқлари соҳасида ҳуқуқий таълим ва тарбиясини янада ривожлантириш борасида ҳамда бу борада мамлакатимизда сўнгги йилларда дунё тажрибасида камдан-кам учрайдиган ўзига хос таълим ислоҳотлари амалга оширилганлиги ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек, анжуманда юқоридаги мавзу бўйича таклифлар киритилди ва берилган саволларга батафсил тўхталиб жавоблар берилди.