Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

КОРРУПЦИЯ – ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИ


Қашқадарё вилоят Адлия бошқармаси томонидан вилоят Божхона бошқармасида “Коррупцияга қарши курашиш-жамият ва давлат хавфсизлигининг гарови, Ўзбекистоннинг Коррупцияга қарши курашиш бўйича Стамбул ҳаракат режасига қўшилиши” мавзусида семинар ўтказилди. ЙиғилишдаБожхона бошқармаси раҳбарияти ва барча масъул ходимлар иштирок этди. 1.jpg

Йиғилишда Адлия бошқармаси масъул ходимлари томонидан “Коррупцияга қарши курашиш-жамият ва давлат хавфсизлигининг гарови, Ўзбекистоннинг Коррупцияга қарши курашиш бўйича Стамбул ҳаракат режасига қўшилиши” мавзусида бўйича тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, бошқарма ходими З.Ғозиев томонидан демократик қадриятлар қарор топиб бораётган шароитда давлат хизматчилари томонидан мансаб мавқеини суиистеъмол қилиши, порахўрлик, мулкни талон-торож қилиш ҳоллари давлат ҳокимиятининг обрўсизланишига олиб келиб бошқарув тизими­нинг бузилишига ёки зарарланишига сабаб бўлиши, давлатнинг сиёсий, 1.jpgиқтисодий, ҳуқуқий тизимига путур етказилиши ҳақида батафсил айтиб ўтиб, юқори даражадаги коррупция давлатни инқирозга олиб келиб давлат ҳокимияти шахсий манфаатларга бўйсундирилгани боис, халқнинг норозилигига сабаб бўлиши ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президентининг сўзлаган нутқлари бўйича тухталиб ўтди.

Бундан ташқари коррупцияга қарши курашда самарали чора-тадбирлар кўрмаслик иқтисодий ва ижтимоий муаммодан сиёсий муаммога айланиши ва мамлакатнинг конституциявий асосларига путур етказувчи миллий офат тусини олиши мумкинлиги ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.

Семинарда вилоят Адлия бошқармаси ҳамда Божхона ходимлари томонидан амалиётда юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича фикр мулоҳазалар юритилди ҳамда иштирокчиларнинг саволларига адлия бошқармасининг масъул ходимлари томонидан батафсил жавоб берилди.