Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

ОАВ ходимлари шарафланди


1.jpgҚашқадарё вилоят Адлия бошқармаси томонидан 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан вилоят телерадиокомпанияси, Қарши шаҳар телерадиоканали ҳамда вилоят газеталарининг бош муҳаррирлари ва журналистлари иштирокида тадбир ўтказилди.

Адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари С.Тоғаев, сўнгги йилларда юртимизда оммавий ахборот воситалари соҳасида 10 га яқин янги қонунлар қабул қилинганлиги, кўплаб қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги ҳақида сўз юритиб, оммавий ахборот воситалари ходимларини Адлия бошқармаси жамоаси номидан касб байрами билан самий табриклаб, 1.jpgўзаро ҳамкорлик бизнинг фаолиятимизни жамият ва халқ олдида ёритишда қўшаётган ҳиссалари ҳамда мамлакатимиз қонунчилиги, унинг бугунги кундаги ижроси, фуқаролар эътирофи ва муносабатини муваффақиятли ёритиб бераётганлиги учун миннатдорчилик билдирди.

Шунингдек, тадбир давомида оммавий ахборот воситалари ходимлари томонидан журналистлар сўзга чиқиб, қонунлар тарғиботидаги ҳамкорлик янада мустаҳкам ва бардавом бўлишини тилаб ўз фикрларини билдиришди.

Тадбирда оммавий ахборот воситалари ходимларига бошқарма томонидан ҳамкорликлари учун ташаккурномалар ва эсдалик совғалари топширилди.