Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

ННТ соҳасидаги қонунчилик


Қаршида “Нодавлат нотижорат ташкилотлари соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш” мавзуида семинар ўтказилди. 1.jpg

Ушбу семинарда вилоят адлия, солиқ, статистика бошқармалари ҳамда вилоятда фаолият кўрсатувчи қатор ННТ вакиллари иштирок этишди. Мазкур семинарни ўтказишда кўзланган мақсад, авваламбор, 2014 йилнинг 4 июнда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 177-мҳ , 178-мҳ-сонли буйруғи билан қабул қилинган Нодавлат нотижорат ташкилотлари тадбирларини келишиш тартиби тўғрисидаги Низом ва нодавлат нотижорат ташкилоти, унинг ҳудудий бўлинмаси ҳамда Халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилоти ваколатхона ва филиалининг фаолияти тўғрисида ҳисобот шаклларини вилоятда фаолият кўрсатаётган нодавлат нотижорат ташкилотларига етказишдир.

Хусусан, мазкур семинарда вилоятдаги 400 ортиқ ННТ раҳбар органлари қатнашди. Манфаатдор ташкилот ва идоралар, учинчи сектор вакиллари иштирок этган тадбирда мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотларга яратилган шароит ва имтиёзлар, соҳага оид қонунчиликдаги сўнгги янгиликлар тўғрисида тушунтириш берилди.

Семинар иштирокчилари сўнгги йилларда қабул қилинган “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонун давлат органларининг ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини, шу жумладан тармоқ, ҳудудий дастурларни, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган бошқа қарорларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш борасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга замин яратганини эътироф этдилар.

“Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонун эса давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот олиш ҳуқуқининг кафолатларини таъминлаш, улар томонидан қабул қилинаётган қарорлар учун масъулиятини оширишни қонуний мустаҳкамлаб қўйилганига урғу берилди.

Қатнашчилар қонунчиликдаги кейинги янгиликлар, хусусан, Адлия вазири буйруғи билан тасдиқланган Нодавлат нотижорат ташкилотлари тадбирларини келишиш тартиби тўғрисидаги низом, нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан адлия органларига тақдим этиладиган ҳисобот шакллари, ННТнинг, шу жумладан диний ташкилотлар, халқаро ва хорижий ННТ ваколатхоналари ва филиалларининг чет эл фуқаролари бўлган ходимларига, шунингдек уларнинг қарамоғидаги оила аъзоларига бериладиган аккредитация карточкасининг шакли билан таништирилди.

1.jpgУчинчи секторнинг адлия органларига тақдим этадиган ҳисобот шакллари соддалаштирилган ҳолда ишлаб чиқилган бўлиб, ҳисоботларни тўлдиришда ортиқча қийинчилик туғдирмайди.

Бундан ташқари мазкур низом ўзида ННТ, шу жумладан диний ташкилотлар томонидан ўтказиладиган тадбирларни адлия органлари билан келишиш тартибини белгилайди.

Анжуманда соҳага оид қонунчиликни жойларда кенг тарғиб қилиш, ижросини таъминлаш бўйича амалий таклифлар ўртага ташланди. Турли мулоҳаза ва таклифлар билдирилди, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.