Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

КЎРКАМ БИНО НИКОҲЛАНУВЧИЛАР ХИЗМАТИДА


1.jpgИстиқлол йилларида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш борасида ҳам кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Шу ўринда, адлия органлари ФҲДЁ бўлимларининг моддий-техник базасини яхшилаш, уларни замонавий бинолар билан таъминлаш масаласига алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

Ушбу саъй-ҳаракатлар натижасида фуқароларимизга малакали юридик хизмат кўрсатиш сифати ошиб бормоқда. Бу борада никоҳланувчи ёшларни оилага тайёрлаш ва никоҳдан ўтказиш борасида ҳудудларда замонавий иншоотлар қурилиб фойдаланишга топширилаётганлиги юридик хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилашга хизмат қилмоқда.

9 май – Хотира ва қадрлаш байрами арафасида Адлия вазирлиги тизимига кирувчи ФҲДЁ ва Давлат нотариал идоралари моддий техник базасини мустаҳкамлаш бўйича мўлжалланган Дастурга асосан, Миришкор туманида қарийб 891 миллион сўмга яқин давлат маблағлари ҳисобига қурилган замонавий Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимининг фойдаланишга топширилганлиги туман ёшлар учун муносиб совға бўлди.

Бу ерда аҳолига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш учун давлат нотариал идораси ҳам жойлашган бўлиб, бу ўз навбатида аҳолига бир жойнинг ўзида зарур ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш имконини яратади.

Бинода янги оила қураётган ёшлар учун оила ҳақидаги билимларини янада бойитиш, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, оила қуриш, соғлом болаларни дунёга келтириш ва тарбиялаш масалалари юзасидан тизимли асосда “Ёш оила қурувчилар мактаби”, “Оила Дорилфунуни” машғулотларини олиб бориш учун алоҳида маслаҳат хонаси ҳам ташкил этилган.1.jpg

Тадбирда иштирок этганлар, соғлом жамиятда оилаларнинг аҳамияти ва соҳага давлат томонидан қаратилаётган эътибор хусусида сўз юритдилар.

Амалга оширилаётган ёшлар сиёсатининг мазмун-моҳияти ҳам ҳар томонлама етук ёш авлодни камол топтириш, ёш оилаларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлашдан иборатдир. Зеро, “Оила соғлом экан - жамият мустаҳкам, жамият мустаҳкам экан - мамлакат барқарордир”. Бугун оиланинг беназир нуфузи, улкан ижтимоий аҳамиятга молик воқелик экани ҳеч кимга шубҳа туғдирмайди. Оила жамиятнинг асосий ижтимоий таянчидир. Ҳар бир оиланинг тотувлиги ва фаровонлиги пировард натижада жамият барқарорлигининг муҳим шартидир.

Мамлакатимизда халқимиз турмуш фаровонлигини янада яхшилаш, энг муҳими, ёшларнинг комил шахс бўлиб катта ҳаёт остонасига қадам қўйишлари борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлигини эътироф этишди. Айниқса, ёшларимиз учун яратиб берилаётган шарт-шароитлар, имкониятлар уларнинг ватанга муҳаббат, юртга садоқат руҳи ила камол топишларига замин яратмоқда. Бу борадаги дастурларда фуқароларга ҳуқуқий хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш, никоҳ маросимларини тантанали ўтказиш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш белгиланганлиги қайд этилди.

1.jpgДемократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар халқимизнинг турмуш фаровонлигини ошириш, юртимизда тинчлик ва хавфсизлик, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ҳамда эркинликларини таъминлашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Бундай ислоҳотлар замирида энг аввало, “Ислоҳот ислоҳот учун эмас, инсон манфаатлари учун” деган ғоянинг ҳаётийлиги мужассам.

Ушбу тадбир барча иштирокчиларда мустақил диёримизда инсон манфаатлари йўлида амалга оширилаётган эзгу амалларнинг узвий давоми сифатида чексиз шукроналик ва миннатдорлик ҳисларини уйғотди.

Шу куни янги ФҲДЁ бўлимида ёшларнинг никоҳлари тантанали қайд этилиб, уларга Никоҳ гувоҳномалари топширилди.