Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2015 йил 18 апрелдан 24 апрелгача бўлган маълумотни маълум қилади


I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2015 йил 14 апрелдаги 107-мҳ, 12-сонли «Почта алоқаси операторлари, провайдерлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори.

2015 йил 20 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2032-3 (2015 йил 27 апрелдан кучга кирди).

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 17 апрелдаги 32, 01-02/12-12-сонли «Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарларни божсиз олиб киришнинг меъёрий нормаларига ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 21 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 279-1 (2015 йил 27 апрелдан кучга кирди).

3. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 24 апрелдаги 121-мҳ-сонли «Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 24 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2397-2 (2015 йил 27 апрелдан кучга кирди).

4. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2015 йил 13 апрелдаги 151-сонли «Ўзстандарт» агентлигида стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар тоифаларини тайёрлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 24 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1422-2 (2015 йил 27 апрелдан кучга кирди).