Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Мурожаатлар эътиборда!


Жамиятда ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, аҳолига қонунларнинг мазмун-моҳиятини халқчил тарзда етказиш ва бу билан фуқароларимизнинг ҳуқуқий маданиятини янада ошириш юзасидан адлия органлари олдига бир қатор вазифалар қўйилган.

Шунга кўра, Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг аҳамияти ва унда белгиланган вазифалар ижросини тўлақонли амалга оширишга бағишлаб оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ўқув-амалий семинари бўлиб ўтди.

Семинарда Қарши муҳандислик-иқтисодиёти институти ректори, Маънавий-маърифий ишлари бўйича проректори, Инсон ҳуқуқлари бўйича (Омбудсман)нинг вилоят минтақавий бош мутахассиси, Қарши шаҳар Жиноят ишлари бўйича судининг судьяси, Қашқадарё вилоят фуқаролик жамиятини шакллантиришини мониторинг қилиш мустақил институти етакчи мутахассиси, институт профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари иштирок этди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг мақсади – фуқароларнинг давлат органларига мурожаат этиш тартиблари шунингдек, юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш билан боғлиқ ижтимоий муносабатларни тартибга солиниши ҳақида тўлиқ маълумот берилди.

Бундан ташқари Қарши шаҳар жиноят ишлари бўйича судининг судьяси Қ.Холов, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ректори Н.Махмудов, Инсон ҳуқуқлари бўйича (Омбудсман)нинг вилоят минтақавий бош мутахассиси Р.Тураев ва Қашқадарё вилоят фуқаролик жамиятини шакллантиришни мониторинг қилиш мустақил институти етакчи мухассиси А.Дўстов мавзуга оид ўз фикр мулоҳазаларини билдиришди.

Семинарда адлия бошқармаси ҳамда бошқа ташкилот вакиллари томонидан амалиётда юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича фикр мулоҳазалар юритилди ҳамда иштирокчиларнинг саволларига адлия бошқармасининг масъул ходимлари томонидан батафсил жавоб ва таклифлар билдирилди.