Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2014 йил 6 декабрдан 12 декабргача бўлган маълумотни маълум қилади


I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:

1. «Тендер бўйича таклифларни баҳолаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида» Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2014 йил 10 ноябрдаги 28-сонли буйруғи.

2014 йил 9 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2630 (2014 йил 15 декабрдан кучга кирди).

2. «Буғ ва иссиқ сув қувурлари қуриш ва улардан фойдаланишда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директорининг 2014 йил 10 ноябрдаги 014-1/1294-сонли буйруғи.

2014 йил 9 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2631 (2014 йил 15 декабрдан кучга кирди).

3. «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг Миллий стандарти (5-сон БҲМС) «Асосий воситалар»га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 18 ноябрдаги 75-сонли буйруғи.

2014 йил 9 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1299-1 (2014 йил 15 декабрдан кучга кирди).

4. «Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2014 йил 5 декабрдаги 80, 2014-36-сонли қарори.

2014 йил 9 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2632 (2015 йил 1 январдан кучга киради).

5. «Инвестиция воситачиларининг эмитентларга расмий дилер (маркет-мейкер)лик хизматларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази, Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 22 ноябрдаги 2014-30, 78, 289-В-2-сонли қарори.

2014 йил 10 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1682-2 (2014 йил 15 декабрдан кучга кирди).

6. «Юридик шахсларнинг номига давлатнинг расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Давлат статистика қўмитасининг 2014 йил 9 декабрдаги 6, 5-мб-сонли қарори.

2014 йил 10 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2633 (2014 йил 15 декабрдан кучга кирди).