Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Тадбиркорлар учун қулай имкониятлар


DSC02083.JPGАдлия вазирлигида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари иштирокида “Текширишларни рўйхатга олиш китобига қайд этишнинг онлайн-электрон тизимини такомиллаштириш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Барчамизга маълумки, мамлакатимизда бозор иқтисодиётининг асоси бўлган хусусий мулк устуворлигини мустаҳкамлайдиган барқарор қонунчилик базаси, шунингдек кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш бўйича қулай ишбилармонлик муҳити ҳамда ишончли ҳуқуқий кафолатлар яратилди.

Давлат ва назорат идораларининг корхоналар молиявий-хўжалик фаолиятига аралашувини кескин камайтириш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг иқтисодий эркинлиги ва ҳуқуқларини сезиларли равишда кенгайтириш бўйича чоралар қабул қилинди.

Солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлайдиган, шунингдек ишлаб чиқаришнинг барқарор ўсиш суръатларини ва рентабеллигини таъминловчи кичик тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятини солиқ текширувидан ўтказишга қўлланилган мораторий 2017 йилнинг 1 январигача бўлган муддатгача узайтирилди.

Барча даражадаги давлат бошқаруви идоралари билан ўзаро муносабатларда тадбиркорлар ва мулкдорлар ҳуқуқларининг устуворлиги принципи жорий қилинди.

Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, уларнинг ишончли ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш борасида қонун ҳужжатларини қабул қилиш билан бир қаторда, алоҳида давлат идораларига, ушбу қонун ҳужжатларини амалда тўғри ва тўлиқ ижро этилиши юзасидан назоратни амалга ошириш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини бузган ва манфатларига зиён етказган мансабдор шахсларга нисбатан қонуний чоралар қўлланилишини таъминлаш вазифаси юклатилган.

Жумладан, бу борада Ҳукуматимиз қарори билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш вазифаси юклатилди.

Тадбиркорлар фаолиятига ҳар қандай ноқонуний аралашув, ноқонуний текширишлар ўтказилишини олдини олиш, ўтказилаётган текширишларнинг қонунийлиги устидан назоратни таъминлаш мақсадида 2000 йил Адлия вазирлигининг ташаббуси билан Текширишларни рўйхатга олиш китоби жорий этилди. Ҳозирда 350 мингга яқин тадбиркорларимиз ушбу китоб билан таъминланган.

Мазкур китобнинг жорий этилиши билан тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига ноқонуний аралашувлар чекланмоқда, уларнинг фаолият юритишига тўсқинлик қилиш каби иллатларнинг олдини олишга эришилмоқда.

Айниқса, мазкур китобларни тўлдириш тартибига риоя қилинаётганлиги юзасидан Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгаш ҳамда Адлия вазирлиги томонидан тизимли мониторинг олиб борилаётгани тадбиркорлар фаолиятига ҳар қандай ноқонуний аралашувлар содир этилишининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

DSC02083.JPGЖорий йилда адлия органлари томонидан 10 мингга яқин тадбиркорлик субъектларини текширишларни рўйхатга олиш китоблари мониторинг қилиниб, аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан тегишли чоралар кўрилди.

Эндиликда тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашувларни зудлик билан олдини олиш чораларини кўриш мақсадида ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланган холда Текширишларни рўйхатга олиш китобига қайд этишнинг онлайн-электрон тизими жорий этилиши белгиланди.

Шу муносабат билан Адлия вазирлиги томонидан қисқа муддатларда ушбу тизимни жорий этилиши юзасидан мазкур дастурнинг синов лойиҳаси ишлаб чиқилиб амалиётга киритилмоқда.

Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ўрганиш бўйича хар қандай текширувчи ва текширишга оид маълумотларнинг интернет тизими орқали киритилиши ва унинг қонунийлиги устидан зудлик билан мониторинг ўтказиш ва тегишли чоралар кўрилишини таъминлашдан иборатдир.

Барча назорат қилувчи органларнинг вакиллари иштирок этган давра суҳбати давомида мазкур дастур лойиҳаси муҳокамага қўйилиб, ушбу тизимни такомиллаштириш ва тўлиқ жорий этилиши юзасидан тегишли таклиф ва мулоҳазалар берилди.