Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2014 йил 15 ноябрдан 21 ноябргача бўлган маълумотни маълум қилади


I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:

1. «Пахта толасининг ички ва ҳақиқатда сотилган нархлари ўртасидаги ижобий фарқ маблағларини «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмасининг махсус ҳисоб рақамига тўплаш ва уни ишлатилиши тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 30 октябрдаги 71-сонли буйруғи.

2014 йил 17 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1922-3 (2014 йил 24 ноябрдан кучга кирди).

2. «Темир йўл транспорти йўловчиларининг қўл юкини, багажини, валютасини ва валюта бойликларини божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш тартибига ўзгартиришлар киритиш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК, Молия вазирлиги ва Марказий банк Бошқарувининг 2014 йил 10 ноябрдаги
01-02/12-23, 390-Н, 72, 619-В-4-сонли қарори.

2014 йил 17 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 619-4 (2014 йил 24 ноябрдан кучга кирди).

3. «Акциядорлик жамиятларида аффилланган шахслар, уларнинг ҳисобини олиб бориш
ва ахборотларни ошкор қилиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази, Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2014 йил 13 ноябрдаги 2014-29, 73, 01/09-26/27-сонли қарори.

2014 йил 17 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1212-2 (2014 йил 24 ноябрдан кучга кирди).

4. «Ўзбекистон Республикаси Риэлторлик хизматларининг миллий стандарти (2-сон РХМС) «Кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат хизматлари»ни тасдиқлаш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2014 йил 27 октябрдаги 01/27-26/26-сонли қарори.

2014 йил 18 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2626 (2014 йил 24 ноябрдан кучга кирди).

5. «Тракторчи-машинистларга гувоҳномалар ва огоҳлантириш талонлари бериш тартиби тўғрисида низомнинг 6-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2014 йил 17 ноябрдаги 9-сонли буйруғи.

2014 йил 18 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2469-1 (2014 йил 24 ноябрдан кучга кирди).

6. «Болаликдан ногиронларга нафақалар тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 3 ноябрдаги 70-сонли буйруғи.

2014 йил 20 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1927-3 (2014 йил 24 ноябрдан кучга кирди).

7. «Ҳуқуқбузарликлар фактлари ҳамда ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ бошқа ҳолатлар ҳақида ички ишлар органларига хабар қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий
ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлигининг 2014 йил 4 ноябрдаги
36, 18, 49-ққ, 56-сонли қарори.

2014 йил 21 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2627 (2014 йил 24 ноябрдан кучга кирди).

II. Давлат реестридан чиқарилди:

1. «Акциядорлик жамиятларида аффилланган шахслар, уларнинг ҳисобини олиб бориш
ва ахборотларни ошкор қилиш тартиби тўғрисида низом» 1-сон ўзгартиришлар(рўйхат рақами 1212, 2003 йил 29 январь), (рўйхат рақами 1212-1, 2009 йил 7 март).Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш
ва назорат қилиш маркази, Молия вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2014 йил 17 ноябрдаги 269-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

Мазкур ҳужжатлар қонунчиликка ўзгартириш киритилиши ва/ёки янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниши муносабати билан давлат реестридан чиқарилди.