Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Сайлов ва ёшлар


Тошкент давлат юридик университетида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан “Ўзбекистонда демократик сайловлар ўтказиш амалиётининг ривожланиши” мавзусида анжуман ўтказилди.

Унда партия сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси ва унинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари, университет профессор-ўқитувчилари, ёш олимлар, партиянинг “Ёшлар қаноти” фаоллари иштирок этди. 

Тошкент давлат юридик университети ректори Е.Каньязов ва бошқалар мамлакатимизда демократик ислоҳотларнинг босқичма-босқич амалга оширилаётгани, сайлов жараёнларини тартибга солувчи нормаларга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилгани сиёсий партиялар ўртасида соғлом рақобат муҳитининг шаклланишига замин яратаётганини таъкидлади. 

Президентимиз томонидан таклиф этилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида сайлов эркинлигини таъминлаш ва сайлов қонунчилигини такомиллаштириш борасида илгари сурилган қонунчилик ташаббуслари сайлов жараёнини янада эркинлаштиришда муҳим омил бўлмоқда. 2012 йилда амалдаги сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга мувофиқ сайловолди ташвиқоти жараёнининг моҳиятини очиб бериш ва унинг бир хилда тушунилишини таъминлаш учун “сайловолди ташвиқоти” тушунчасига таъриф берилди, унинг шакл ва усуллари аниқ белгиланиб, сайлов куни ва сайлов бошланишидан бир кун олдин сайловолди ташвиқотига йўл қўйилмаслиги каби янги қоидалар киритилди. 

ЎзЛиДеП жорий йилги сайловларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида қатор лойиҳаларни амалга оширмоқда. “Демократик ҳуқуқий давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини шакллантиришда профессионал сайлов тизими: ёшлар ва миллий қонунчилик” лойиҳаси ёшларни янада фаол бўлишга ундамоқда. 

Тадбирда Ўзбекистонда сайлов ҳуқуқи эркинлигини таъминлаш ва сайлов қонунчилигини ривожлантириш босқичлари, сайловолди кампанияси жараёнида ЎзЛиДеПнинг тутган ўрни каби мавзуларда маърузалар тингланди.