Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

“Бахт уйи” – янги бинода


Қарши шаҳрида қурилиш архитектураси жиҳатидан замонавий ва миллий меъморий ечимга эга “Бахт уйи” – фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими (ФҲДЁ)нинг янги биноси фойдаланишга топширилди.

DSC02083.JPG

Янги “Бахт уйи”нинг очилиш маросимида Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар жараёнида барча соҳалар, тизим ва тузилмалар, хусусан, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, соҳа ходимларининг самарали меҳнат қилиши учун зарур ва қулай шароитлар яратиш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

– Қарийб 2,5 миллиард сўм сарфланган янги бинода маросимлар зали, туғилиш ва никоҳни қайд этиш, банк бўлими, нотариус хизмати ва бошқа хоналар мавжуд, – дейди Қарши шаҳар фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими бошлиғи Насиба Эшонқулова. – Давлатимиз томонидан яратиб берилган бундай шароитлар бизни янада фаол бўлишга, ишимиз сифати ва самарадорлигини оширишга ундайди.

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими биноси қурилиши муносабати билан унинг атрофида ҳам бунёдкорлик ишлари амалга ошрилиб, иккита рангли фаввора, автомобиллар тўхташ жойи, тунги ёритиш тизими ўрнатилган йўлаклар барпо этилди.

Тадбир доирасида 23 жуфт келин-куёвга никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома топширилди.

Тадбирда Қашқадарё вилояти ҳокими З.Рўзиев сўзга чиқди.