Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Ҳуқуқий экспертиза аҳамияти


Қашқадарё вилоят адлия бошқармасида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорлари лойиҳаларининг вилят адлия бошқармаси томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши масаласига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Мазкур семинарда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси бош маслаҳатчиси А.Қодиров, вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари С.Тоғаев, бошқарманинг Ҳуқуқий экспертиза ва қонун ҳужжатларини туркумлаш шўъбаси мудири Н.Маҳмудов ва Қашқадарё вилоятининг вилоят, туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳуқуқшунослари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Кун тартибидаги “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонун, “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги йўриқноманинг мазмун-моҳияти ҳамда вилоятдаги маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш борасида олиб борилаётган ишлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари ва давлат бошқаруви ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида қонун ҳужжатларини туркумлаштирилган ҳисобини юритиш ҳақида фикр мулоҳазалар билдирилиб маърузачилар томонидан бу борадаги ишлар самарадорлигини ошириш юзасида тегишли тавсиялар берилди