Мурожаатлар натижалари

Мурожаат:

Қарши шаҳридаги “Ойбек авто транс” МЧЖ раиси О.Элмуродов Касби йўл хўжалиги туман пудрат таъмирлаш фойдаланиш давлат корхонаси томонидан ижара ҳақи тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят хўжалик судига “Ойбек авто транс” МЧЖ манфаатларини кўзлаб, Касби йўл хўжалиги туман пудрат таъмирлаш фойдаланиш давлат корхонасига нисбатан 36 000 000 сўм ижара ҳақи ва тўлов муддати кечиктирилганлиги учун 3 168 000 сўм пеня ундириш ҳақида даъво аризаси киритилди.

Мазкур даъво аризаси вилоят хўжалик суди томонидан 2016 йил 18 августда суд мажлисида кўриб чиқилиб, жавобгар Касби йўл хўжалиги туман пудрат таъмирлаш фойдаланиш давлат корхонаси ҳисобидан даъвогар “Ойбек авто транс” МЧЖ фойдасига 36 000 000 сўм ижара ҳақини ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинди.

Мурожаат:

Қарши шаҳридаги “Кўчатзор ва иқтисод” хусусий корхонаси раҳбари Ш.Ғаниев Нишон туманидаги “Шеработов Рўзимурод” фермер хўжалиги томонидан етказиб берилган маҳсулотлар ҳақи тўланмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят хўжалик судига “Кўчатзор ва иқтисод” хусусий корхонаси манфаатларини кўзлаб, “Шеработов Рўзимурод” фермер хўжалигига нисбатан 1 900 000 сўм етказиб берилган маҳсулотлар ҳақи ва шартнома мажбуриятларини ўз вақтида бажарилмаганлиги учун 950 000 сўм пеня ундириш ҳақида даъво аризаси киритилди.

Мазкур даъво аризаси вилоят хўжалик суди томонидан 2016 йил 20 июлда суд мажлисида кўриб чиқилиб, жавобгар “Шеработов Рўзимурод” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “Кўчатзор ва иқтисод” хусусий корхонаси фойдасига 1 900 000 сўм етказиб берилган маҳсулотлар ҳақи ва шартнома мажбуриятларини ўз вақтида бажарилмаганлиги учун 600 000 сўм пеня ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинди.

Мурожаат:

Ғузор туманидаги “Камрон Жавох транс” МЧЖ раиси Ж.Умиров “Касби пахта тозалаш” АЖ томонидан ижара ҳақи тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят хўжалик судига “Камрон Жавох транс” МЧЖ манфаатларини кўзлаб, “Касби пахта тозалаш” АЖга нисбатан 16 000 000 сўм ижара ҳақи ва тўлов муддати кечиктирилганлиги учун 8 000 000 сўм пеня ундириш ҳақида даъво аризаси киритилди.

Мазкур даъво аризаси вилоят хўжалик суди томонидан 2016 йил 22 июнда суд мажлисида кўриб чиқилиб, жавобгар “Касби пахта тозалаш” АЖ ҳисобидан даъвогар “Камрон Жавох транс” МЧЖ фойдасига 16 000 000 сўм ижара ҳақи ва шартнома мажбуриятларини ўз вақтида бажарилмаганлиги учун 4 000 000 сўм пеня ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинди. 


Мурожаат:

Қарши шаҳридаги якка тартибдаги тадбиркор Холназарова Шаҳло Жўраевна Тошкент вилоятидаги Ангрен бурғулаш ва портлатиш ишлари махсус бошқармаси томонидан етказиб берилган маҳсулот ҳақи тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят хўжалик судига якка тартибдаги тадбиркор Холназарова Шаҳло Жўраевна манфаатларини кўзлаб, Тошкент вилоятидаги Ангрен бурғулаш ва портлатиш ишлари махсус бошқармасига нисбатан 25 450 700 сўм етказиб берилган маҳсулот ҳақи ва шартнома мажбуриятларини ўз вақтида бажармаганлиги учун 6 515 200 сўм пеня ундириш ҳақида даъво аризаси киритилди.

Мазкур даъво аризаси вилоят хўжалик суди томонидан 2016 йил 14 апрелда суд мажлисида кўриб чиқилиб, жавобгар Тошкент вилоятидаги Ангрен бурғулаш ва портлатиш ишлари махсус бошқармаси ҳисобидан даъвогар якка тартибдаги тадбиркор Холназарова Шаҳло Жўраевна фойдасига 25 450 000 сўм асосий қарз ва шартнома мажбуриятларини ўз вақтида бажармаганлиги учун 4 500 000 сўм пеня ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинди.

Мурожаат:

Қарши туманидаги “Насаф Ҳамкор сервис” МЧЖ раиси Д.Полвонов “Ал Қодир” хусусий корхонасидан кўрсатилган хизматлар ҳақини ундиришда амалий ёрдам беришини сўраб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят хўжалик судига “Насаф Ҳамкор сервис” МЧЖ манфаатларини кўзлаб, “Ал Қодир” хусусий корхонасига нисбатан 16 568 000 сўм кўрсатилган хизматлар ҳақи ва шартнома мажбуриятларини ўз вақтида бажарилмаганлиги учун 2 949 104 сўм пеня ундириш ҳақида даъво аризаси киритилди.

Мазкур даъво аризаси вилоят хўжалик суди томонидан 2016 йил 6 майда суд мажлисида кўриб чиқилиб, жавобгар “Ал Қодир” хусусий корхонаси ҳисобидан даъвогар “Насаф Ҳамкор сервис” МЧЖ фойдасига 16 568 000 сўм асосий қарз ва шартнома мажбуриятларини ўз вақтида бажарилмаганлиги учун 2 949 104 сўм пеня ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинди.

Мурожаат:

Қамаши туманидаги “Ибодулла” фермер хўжалиги раҳбари З.Жабборов Қарши шаҳридаги “SPECTRUM COCOON” МЧЖ томонидан шартномага асосан етказиб берилган пилла хом-ашёси ҳақи тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят хўжалик судига “Ибодулла” фермер хўжалиги манфаатларини кўзлаб, жавобгар “SPECTRUM COCOON” МЧЖга нисбатан 843 402 сўм етказиб берилган маҳсулот ҳақи ва шартнома мажбуриятларини ўз вақтида бажарилмаганлиги учун 421 701 сўм пеня ундириш ҳақида даъво аризаси киритилди.

Мазкур даъво аризаси вилоят хўжалик суди томонидан 2016 йил 4 апрелда суд мажлисида кўриб чиқилиб, жавобгар “SPECTRUM COCOON” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “Ибодулла” фермер хўжалиги фойдасига 843 402 сўм асосий қарз ва шартнома мажбуриятларини ўз вақтида бажармаганлиги учун 210 851 сўм пеня ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинди. 


Мурожаат: Қарши шаҳридаги “Автотракторрадиатор” Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси бош директори Р.Қодиров “Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи” унитар корхонасидан етказиб берилган маҳсулот ҳақини ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.

Натижаси: Ўрганиш натижасида вилоят хўжалик судига “Автотракторрадиатор” Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси манфаатларини кўзлаб, “Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи” унитар корхонасига нисбатан 27 600 000 сўм етказиб берилган маҳсулот ҳақи ва тўлов муддати кечиктирилганлиги учун 1 269 600 сўм пеня ундириш ҳақида даъво аризаси киритилди.

Мазкур даъво аризаси вилоят хўжалик суди томонидан 2016 йил 30 мартда суд мажлисида кўриб чиқилиб, жавобгар “Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи” унитар корхонаси ҳисобидан даъвогар “Автотракторрадиатор” Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси фойдасига 18 091 630 сўм асосий қарз ва шартнома мажбуриятларини ўз вақтида бажармаганлиги учун 1 269 600 сўм пеня ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинди.

Мурожаат: Қамаши туманидаги “Ибодулла” фермер хўжалиги раҳбари З.Жабборов 2015 йилдаги шартномавий режага мувофиқ етказиб берилган пахта хом ашёси учун тўланиши лозим бўлган 90 фоиз пул маблағи “Қамаши пахта тозалаш” АЖ томонидан тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси: Ўрганиш натижасида вилоят хўжалик судига “Ибодулла” фермер хўжалиги манфаатларини кўзлаб, “Қамаши пахта тозалаш” АЖга нисбатан 6 212 700 сўм етказиб берилган маҳсулот ҳақи ва шартнома мажбуриятларини ўз вақтида бажарилмаганлиги учун 2 161 950 сўм пеня ундириш ҳақида даъво аризаси киритилди.

Мазкур даъво аризаси вилоят хўжалик суди томонидан 2016 йил 28 мартда суд мажлисида кўриб чиқилиб, жавобгар “Қамаши пахта тозалаш” АЖ ҳисобидан даъвогар “Ибодулла” фермер хўжалиги фойдасига 6 212 700 сўм асосий қарз ва шартнома мажбуриятларини ўз вақтида бажарилмаганлиги учун 2 161 950 сўм пеня ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинди. 

Мурожаат:

Косон туманидаги “Дамин бобо Рўзиев” фермер хўжалиги раҳбари Н.Даминов 2015 йилдаги шартномавий режага мувофиқ етказиб берилган пахта хом ашёси учун тўланиши лозим бўлган 90 фоиз пул маблағи “Косон пахта тозалаш” АЖ томонидан тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят хўжалик судига “Дамин бобо Рўзиев” фермер хўжалиги манфаатларини кўзлаб, “Косон пахта тозалаш” АЖга нисбатан 4 551 000 сўм етказиб берилган маҳсулот ҳақи ва шартнома мажбуриятларини ўз вақтида бажармаганлиги учун 600 732 сўм пеня ундириш ҳақида даъво аризаси киритилди.

Мазкур даъво аризаси вилоят хўжалик суди томонидан 2016 йил 17 мартда суд мажлисида кўриб чиқилиб, жавобгар “Косон пахта тозалаш” АЖ ҳисобидан даъвогар “Дамин бобо Рўзиев” фермер хўжалиги фойдасига 4 551 000 сўм асосий қарз ва шартнома мажбуриятларини ўз вақтида бажармаганлиги учун 600 732 сўм пеня ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинди.

Мурожаат:

Ғузор туманидаги “Рўзман Турдиев” фермер хўжалиги раҳбари Г.Турдиев 2015 йилдаги шартномавий режага мувофиқ етказиб берилган пахта хом ашёси учун тўланиши лозим бўлган 90 фоиз пул маблағи “Қамаши пахта тозалаш” АЖ томонидан тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят хўжалик судига “Рўзман Турдиев” фермер хўжалиги манфаатларини кўзлаб, “Қамаши пахта тозалаш” АЖга нисбатан 5 032 980 сўм етказиб берилган маҳсулот ҳақи ва шартнома мажбуриятларини ўз вақтида бажарилмаганлиги учун 664 356 сўм пеня ундириш ҳақида даъво аризаси киритилди.

Мазкур даъво аризаси вилоят хўжалик суди томонидан 2016 йил 17 мартда суд мажлисида кўриб чиқилиб, жавобгар “Қамаши пахта тозалаш” АЖ ҳисобидан даъвогар “Рўзман Турдиев” фермер хўжалиги фойдасига 5 032 980 сўм асосий қарз ва шартнома мажбуриятларини ўз вақтида бажарилмаганлиги учун 664 356 сўм пеня ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинди.

Мурожаат:

Яккабоғ туманидаги “Яккабоғ беги” фермер хўжалиги раҳбари М.Ёров шартнома асосида тўловларни тўлиқ амалга оширган бўлсада, Фарғона вилояти Данғара туманидаги “Grand Oil Invest” МЧЖ томонидан шартномада кўрсатилган миқдордаги био газ ускуналари етказиб берилмаганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят хўжалик судига “Яккабоғ беги” фермер хўжалиги манфаатларини кўзлаб, жавобгар Фарғона вилояти Данғара туманидаги “Grand Oil Invest” МЧЖга нисбатан шартномада кўрсатилган миқдордаги био газ ускуналарини етказиб берилишини юклаш ҳамда 2 998 617 сўм пеня ундириш ҳақида даъво ариза киритилди.

Мазкур даъво аризаси вилоят хўжалик суди томонидан 2016 йил 14 мартда суд мажлисида кўриб чиқилиб, жавобгар Фарғона вилояти Данғара туманидаги “Grand Oil Invest” МЧЖ зиммасига шартномада кўрсатилган миқдордаги био газ ускуналарини етказиб бериш мажбуриятини юклаш ҳамда 2 998 617 сўм пеня ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинди.

Мурожаат:

Ўзбек-Индонезия қўшма корхонаси “ЎзИ-Қарши” филиали директори С.Жабборов “Қарши Пахтасаноаттранс” МЧЖдан кўрсатилган телекоммуникация хизматлари бўйича қарздорликни ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят хўжалик судига “Ўзбек-Индонезия қўшма корхонаси “ЎзИ-Қарши” филиали манфаатини кўзлаб, “Қарши Пахтасаноаттранс” МЧЖдан 219 348 кўрсатилган хизматлар ҳақи ҳамда 35 957 сўм пеня ундириш ҳақида даъво ариза киритилди.

Мазкур даъво аризаси вилоят хўжалик суди томонидан 2016 йил 17 мартда суд мажлисида кўриб чиқилиб, жавобгар “Қарши Пахтасаноаттранс” МЧЖ ҳисобидан кўрсатилган телекоммуникация хизматлари учун 219 348 сўм асосий қарз ҳамда 35 9577 сўм пеня ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинди.

Мурожаат:

Қарши шаҳридаги “Ойбек авто Транс Сервис” МЧЖ раҳбари О.Элмуродов “Насаф темир йўл комплекс қурилиш” хусусий корхонасидан шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги натижасида келиб чиққан қарздорликни ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят хўжалик судига “Ойбек авто Транс Сервис” МЧЖ манфаатларини кўзлаб, Насаф темир йўл комплекс қурилиш” хусусий корхонасига нисбатан 28 800 000 ижара ҳақи ҳамда тўлов муддатини кечиктирганлиги учун 2 016 000 сўм пеня ундириш ҳақида даъво аризаси киритилди.

Мазкур даъво аризаси вилоят хўжалик суди томонидан 2016 йил 17 мартда кўриб чиқилиб, жавобгар Насаф темир йўл комплекс қурилиш” хусусий корхонаси ҳисобидан даъвогар “Ойбек авто Транс Сервис” МЧЖ фойдасига 28 800 000 ижара ҳақи ва тўлов муддатини кечиктирганлиги учун 1 000 000 сўм пеня ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинди. 

Мурожаат:

Қарши шаҳрида яшовчи фуқаро Д.Шоймуродова 33-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган таълим мактаби томонидан унинг иш ўрни 0,5 ставкага туширилганлиги ва меҳнат шартномаси нусхаси берилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят адлия бошқармасининг аралашуви билан фуқаро Д.Шоймуродованинг иш ўрни 2016 йилнинг февраль ойидан бошлаб 0,75 ставкага кўтарилиб, мурожаати қаноатлантирилган.

Мурожаат:

Қарши туманида яшовчи фуқаро Р.Эргашева Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Қарши тумани бўлими томонидан унинг 2013 йилгача бўлган иш даври меҳнат стажига қўшиб ҳисобланмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят адлия бошқармасининг аралашуви билан фуқаро Р.Эргашеванинг пенсия пули 2015 йилнинг 25 ноябридан 506 763 сўмга оширилиб, берилмай қолган жами 729 909 сўм пул маблағи жорий йилнинг март ойида тўлаб берилиб, мурожаати тўлиқ қаноатлантирилди.

Мурожаат:

Қарши шаҳрида яшовчи фуқаро Ж.Патиллаев фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг ҳал қилув қарорига асосан “Қаршишаҳаргаз” филиали томонидан ҳисобланган қарздорлиги бекор қилинган бўлсада, ушбу қарздорлик олиб ташланмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят адлия бошқармасининг аралашуви билан “Қаршишаҳаргаз” филиали томонидан фуқаро Ж.Патиллаевнинг табиий газ бўйича ҳисобланган қарздорлиги 2015 йил декабрь ойи ҳисоботи билан тўлиқ олиб ташланиб, мурожаати қаноатлантирилди. 


Мурожаат:

Анджижон вилоятининг Избоскан туманида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркор И.Абдувохидов ТИФ “Миллийбанк” Избоскан туман филиали томонидан кредит маблағи ажратилмаётганлигидан норози бўлиб адлия органининг “ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасига кура , адлия органининг аралашуви билан банк муассасаси томонидан тадбиркорга ўз фаолиятини ривожлантириш ва аҳолига дон ва ун маҳсулотларини етказиб бериш учун айланма маблағини шакллантиришга 25 миллион сум миқдорида кредит маблағи ажратилиб берилиб,2015 йилнинг август ойида банк филиалига қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш юзасидан огоҳнома киритилди.

Мурожаат:

Арнасой туманида фаолият юритаётган хусусий тадбиркор Х.Маратова АТ “Агробанк” Арнасой туман филиали томонидан кредит маблағи ажратилмаганлигидан норози бўлиб “ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси: АТ “Агробанк” Арнасой туман филиали фаолиятидан норози булиб қилинган мурожаатни ўрганиш натижаси бўйича 2015 йил 15 декабрда қонун ҳужжатлари бузилишини, уларнинг сабабларини ҳамда бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилди ва тақдимнома натижасига кўра банк рахбарининг буйруғига асосан кредитлаш шўъбаси 1-тоифали мутахассиси Ж.Умировга нисбатан “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.

Мурожаат:

Хўжайли туманида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркор Қалиллаева Зулайха АТБ “Микрокредитбанк” Хўжайли туман филиали томонидан кредит ажратилмаётганлигидан норози бўлиб “ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

АТБ “Микрокредитбанк” Хўжайли туман филиали бошқарувчиси номига адлия органи томонидан тақдимнома киритилиб, якка тадбиркорга 25млн сўм кредит ажратилишига эришилди.

Мурожаат:

Гулистон шаҳрида фаолият юритаётган “Оригинал тайёрлов савдо” МЧЖ раҳбари А.Нуриддинов АТБ “Қишлоқққурилишбанк” Сирдарё вилоят филиали томонидан 145.000.000 сўм кредит маблағи ажратиб берилмаганлиги сабабли пеня ундириб беришни сўраб адлия органининг “ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Мурожаат ўганиб чиқилиб, адлия органи томонидан 2015 йилнинг май ойида АТБ “Қишлоқққурилишбанк” Сирдарё вилоят филиалига нисбатан 8.700.000 сўм пеня ундириш тўғрисида хўжалик судига даъво ариза билан мурожаат қилинди.

Хўжалик судининг 2015 йил июл ойида чиқарган ҳал қилув қарорига асосан даъво талаби қаноатлантирилди ва 8.700.000 сўм пул маблағи тадбиркор фойдасига ундирилиши белгиланди.

Мурожааат:

Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган “UZ ASIA TRADE” МЧЖ вакили В.Қундузова Юнусобод тумани ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси ходимлари томонидан таъсис ҳужжатларга киритилаётган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиб бермаётганлигидан норози бўлиб адлия органининг “ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижада: Адлия органи томонидан Юнусобод тумани ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйҳатдан ўтказиш инспекциясига қонун бузилиши ҳолатларни такрорланмаслигини олдини олиш тўғрисида огоҳнома киритди.

Мурожааат:

Қизилтепа туманида фаолият юритаётган “Қизилтепа чарм пойафзал” МЧЖ қошида “замонавий кушхона” ташкил этиш бўйича лойиха маҳаллий дастурга киритилган бўлиб, унга асосан АТБ “Агробанк” томонидан жамиятга Хитой Халқ Республикасидан йирик ва майда шохли молларни сўйиш технологиясини сотиб олиш учун кредит ажратилиши назарда тутилган бўлсада АТБ “Агробанк” Қизилтепа филиали томонидан кредит маблағларининг ажратилиши пайсалга солинаётганлиги сабабли тадбиркорлик субъекти адлия органининг “ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Адлия органининг аралашуви билан АТБ “Агробанк” Қизилтепа филиали томонидан “Қизилтепа чарм пойафзал” МЧЖга 950 млн сўм миқдорида кредит маблағи ажратилиши таъминланди.

Мурожаат:

Тайлоқ туманида фаолият юритаётган ЯТТ С.Бахронов АТ “Халқ банки” Тайлоқ филиали томонидан кредит ажратилмаётганлигидан норози бўлиб адлия органининг “ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Адлия органининг аралашуви билан мурожаат ижобий ҳал этилиб, АТ “Халқ банки” Тайлоқ филиали томонидан ЯТТ С.Бахроновга 10 миллион сўм миқдорида кредит маблағи ажратилиши таъминланди.

Мурожаат: Ангор туманида фаолият кўрсатаётган якка тартибдаги тадбиркор З.Каримов ер солиғини қишлоқ жойларида тўланиши белгиланган ставкада тўлаб келаётган бўлсада, Ангор туман ДСИ томонидан шаҳар ҳудудида тўланадиган ставка бўйича солиқ қарздорлиги ҳисобланганлигидан норози бўлиб адлия органининг “ишонч телефони”ги мурожаат қилган.

Натижаси:

Адлия органи томонидан Сурхондарё вилоят Давлат солиқ бошқармасига аниқланган қонун ҳужжатлари бузилишлари, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилди, ушбу тақдимнома натижасига асосан туман ДСИ ходими Б.Хўшбоқовга нисбатан “хайфсан” интизомий жазо қўлланилди.

Мурожаат:

Чортоқ туманидаги “Invest trading plys” МЧЖ раҳбари Х.Дадабаевнинг ТИФ “Миллий банк” Чортоқ туман филиали томонидан кредит маблағлари ажратиб берилмаётганлигидан норози бўлиб, адлия органининг “ишонч телифони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Адлия органининг аралашуви орқали мурожаат ижобий ҳал этилиб, ушбу МЧЖга кредит маблағи ажратилиши таъминланди. 


Мурожаат:

Чироқчи тумани “Паканди” МФЙда яшовчи фуқаро Г.Рахимова АТБ “Микрокредитбанк” Чироқчи тумани филиали томонидан фарзандларининг ўқишлари учун таълим кредити ажратилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят адлия бошқармасининг аралашуви билан АТБ “Микрокредитбанк” Чироқчи тумани филиали томонидан 2015 йил 22 декабрда фуқаро Г.Рахимованинг фарзандлари А.Абдулазизов ва Р.Абдулазизовларнинг ўқишлари учун 3 900 000 сўмдан кредит маблағлари ажратилди.

Мурожаат:

Чироқчи тумани “Кўкдала” қишлоғида яшовчи фуқаро О.Асланов Фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи тумани судининг ажримига асосан туман электр таъминоти корхонаси томонидан ҳисобланган қарздорлик бекор қилинган бўлсада, ушбу ҳолат бартараф қилинмасдан келинаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят адлия бошқармасининг аралашуви билан Фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи тумани судининг 2015 йил 9 июндаги ҳал қилув қарорига асосан Чироқчи тумани электр таъминоти корхонаси томонидан фуқаро О.Аслановнинг электр энергияси учун ҳисобланган жами 12 015 605 сўм қарздорлиги тўлиқ олиб ташланди.

Мурожаат:

Муборак туманидаги “Олмазор” фермер хўжалиги раҳбари А.Тошмуродов “Қишлоқхўжаликкимё” ҲАЖ Муборак тумани филиалидан мавжуд қарздорликни ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят хўжалик судига “Олмазор” фермер хўжалиги манфаатларини кўзлаб, “Қишлоқхўжаликкимё” ҲАЖ Муборак тумани филиалига нисбатан 11 403 668 сўм асосий қарз ва тўлов муддати кечиктирилганлиги учун 3 016 786 сўм пеня ундириш ҳақида даъво аризаси киритилди.

Мазкур даъво аризаси вилоят хўжалик суди томонидан 2015 йил 20 ноябрда суд мажлисида кўриб чиқилиб, “Олмазор” фермер хўжалиги фойдасига “Қишлоқхўжаликкимё” ҲАЖ Муборак тумани филиали ҳисобидан 11 403 668 сўм асосий қарз ва 302 000 сўм пеня ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинди. 

Мурожаат:

Чироқчи туманидаги “Турдибой ота” фермер хўжалиги раҳбари Х.Нуров “Чироқчи пахта тозалаш” АЖ ҳисобидан 2014 йил ҳосили учун етказиб берилган пахта хом ашёси ҳақини ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят хўжалик судига “Турдибой ота” фермер хўжалиги манфаатларини кўзлаб, “Чироқчи пахта тозалаш” АЖга нисбатан 3 043 850 сўм етказиб берилган маҳсулот ҳақи ва тўлов муддати кечиктирилганлиги учун 1 521 925 сўм пеня ундириш юзасидан даъво аризаси киритилди.

Мазкур даъво аризаси вилоят хўжалик суди томонидан 2015 йил 15 октябрда кўриб чиқилиб, “Турдибой ота” фермер хўжалиги фойдасига “Чироқчи пахта тозалаш” АЖ ҳисобидан 710 000 сўм пеня ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинди.

Мурожаат:

Қарши туманидаги “Ражаб момо” фермер хўжалиги раҳбари С.Маматов “Бешкент пахта тозалаш” АЖ ҳисобидан 2014 йил ҳосили учун етказиб берилган пахта хом ашёси ҳақини ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят хўжалик судига “Ражаб момо” фермер хўжалиги манфаатларини кўзлаб, “Бешкент пахта тозалаш” АЖга нисбатан 9 832 000 сўм етказиб берилган маҳсулот ҳақи ва тўлов муддати кечиктирилганлиги учун 1 061 856 сўм пеня ундириш юзасидан даъво аризаси киритилди.

Мазкур даъво аризаси вилоят хўжалик суди томонидан 2015 йил 15 октябрда кўриб чиқилиб, “Ражаб момо” фермер хўжалиги фойдасига “Бешкент пахта тозалаш” АЖ ҳисобидан 9 832 000 сўм етказиб берилган маҳсулот ҳақи ва 212 371 сўм пеня ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинди.

Мурожаат:

Қамаши туманидаги “Сафар Умр” фермер хўжалиги раҳбари Қ.Умиров “Қамаши дон қабул қилиш” АЖ ҳисобидан 2015 йил ҳосили учун етказиб берилган бошоқли дон маҳсулотлари ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят хўжалик судига “Сафар Умр” фермер хўжалиги манфаатларини кўзлаб, “Қамаши дон қабул қилиш” АЖга нисбатан 6 019 000 сўм етказиб берилган маҳсулот ҳақи ва тўлов муддати кечиктирилганлиги учун 1 131 572 сўм пеня ундириш юзасидан даъво аризаси киритилди.

Мазкур даъво аризаси вилоят хўжалик суди томонидан 2015 йил 20 ноябрда кўриб чиқилиб, “Сафар Умр” фермер хўжалиги фойдасига “Қамаши дон қабул қилиш” АЖ ҳисобидан 6 019 000 сўмл етказиб берилган маҳсулот ҳақи ва 113 158 сўм пеня ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинди.

Мурожаат:

Қамаши туманидаги “Шакарбоғ” фермер хўжалиги раҳбари Г.Боллиева “Қамаши дон қабул қилиш” АЖ ҳисобидан 2015 йил ҳосили учун етказиб берилган бошоқли дон маҳсулотлари ҳақини ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят хўжалик судига “Шакарбоғ” фермер хўжалиги манфаатларини кўзлаб, “Қамаши дон қабул қилиш” АЖга нисбатан 4 844 300 сўм етказиб берилган маҳсулот ҳақи ва тўлов муддати кечиктирилганлиги учун 968 850 сўм пеня ундириш юзасидан даъво аризаси киритилди.

Мазкур даъво аризаси вилоят хўжалик суди томонидан 2015 йил 20 ноябрда кўриб чиқилиб, “Шакарбоғ” фермер хўжалиги фойдасига “Қамаши дон қабул қилиш” АЖ ҳисобидан 4 844 300 сўм етказиб берилган маҳсулот ҳақи ва 250 000 сўм пеня ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинди.

Мурожаат:

Қарши шаҳридаги “Муроджон ИКТ” МЧЖ раиси Г.Ҳайдарова “Қарши (Бешкент) ЙХТПТФ” корхонасидан мавжуд қарздорликни ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят хўжалик судига “Муроджон ИКТ” МЧЖ манфаатларини кўзлаб, “Қарши (Бешкент) ЙХТПТФ” корхонасига нисбатан 10 123 100 сўм етказиб берилган маҳсулот ҳақи ва тўлов муддати кечиктирилганлиги учун 5 061 550 сўм пеня ундириш юзасидан даъво аризаси киритилди.

Мазкур даъво аризаси вилоят хўжалик суди томонидан 2015 йил 12 ноябрда кўриб чиқилиб, “Муроджон ИКТ” МЧЖ фойдасига “Қарши (Бешкент) ЙХТПТФ” корхонаси ҳисобидан 10 123 100 сўм етказиб берилган маҳсулот ҳақи ва 1 112 310 сўм пеня ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинди.

Мурожаат:

Қарши шаҳридаги “Геобурнефтгазсервис” шўъба хўжалик жамияти раиси А.Оқбўтаев “Қашқадарёспецэнергомонтаж” унитар корхонасидан мавжуд қарздорликни ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят хўжалик судига “Геобурнефтгазсервис” шўъба хўжалик жамияти манфаатларини кўзлаб, “Қашқадарёспецэнергомонтаж” унитар корхонасига нисбатан 29 400 000 сўм етказиб берилган йўлланмалар ҳақи ва тўлов муддати кечиктирилганлиги учун 14 700 000 сўмлик пеня ундириш юзасидан даъво аризаси киритилди.

Мазкур даъво аризаси вилоят хўжалик суди томонидан 2015 йил 3 декабрда кўриб чиқилиб, “Геобурнефтгазсервис” шўъба хўжалик жамияти фойдасига “Қашқадарёспецэнергомонтаж” унитар корхонаси ҳисобидан 29 400 000 сўм етказиб берилган йўлланмалар ҳақи ва 1 470 000 сўм пеня ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинди. 

Мурожаат:

Чироқчи туманида яшовчи фуқаро У.Аллаёрова фарзандига 2 ёшгача нафақа пули тайинланмаётганлигидан норози бўлиб, бошқарманинг “ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят адлия бошқармасининг аралашуви билан Чироқчи тумани “Эски Анҳор” МФЙ махсус комиссиясининг 2015 йил 29 сентябрдаги 9/31-сон қарорига асосан фуқаро У.Аллаёрованинг фарзандига жорий йилнинг октябрь ойидан 12 ой муддатга 2 ёшгача нафақа пули тайинланиб, мурожаати тўлиқ қаноатлантирилди.

Мурожаат:

Шаҳрисабз туманида яшовчи фуқаро Ф.Рахмонова фарзандига 2 ёшгача нафақа пули тайинланмаётганлигидан норози бўлиб, бошқарманинг “ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят адлия бошқармасининг аралашуви билан Шаҳрисабз тумани “Тудамайдон” ҚФЙ махсус комиссиясининг 2015 йил 28 сентябрдаги 8-сон қарорига асосан фуқаро Ф.Рахмонованинг фарзандига жорий йилнинг октябрь ойидан 12 ой муддатга 2 ёшгача нафақа пули тайинланиб, мурожаати тўлиқ қаноатлантирилди.

Мурожаат:

Косон туманидаги “Эшқулов Абдиназар-Қ” фермер хўжалиги раҳбари Х.Эшқулов “Қарши Дунё-М” АЖдан етказиб берилган маҳсулот ҳақини ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида “Қарши Дунё-М” АЖга қонун бузилиши ҳолатлари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш ҳамда “Эшқулов Абдиназар-Қ” фермер хўжалигига етказиб берилган 20 625 487 сўмлик маҳсулот ҳақини тўлаб бериш ҳақида тақдимнома киритилди.

Мазкур тақдимноманинг ижро қилиниши натижасида “Қарши Дунё-М” АЖ томонидан “Эшқулов Абдиназар-Қ” фермер хўжалигига етказиб берилган 20 625 487 сўмлик маҳсулот ҳақи тўлиқ тўлаб берилди. 


Мурожаат:

Қарши шаҳридаги “SAPARI-PRINT” МЧЖ директори Д.Парманов Тошкент шаҳридаги “ELTEXIMPEX” савдо уйи МЧЖдан етказиб берилган маҳсулот ҳақини ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида Тошкент шаҳар хўжалик судига “SAPARI-PRINT” МЧЖ манфаатларини кўзлаб, “ELTEXIMPEX” савдо уйи МЧЖга нисбатан 7 000 000 сўм етказиб берилган маҳсулот ҳақини ундириш юзасидан даъво ариза киритилди.

Мазкур даъво аризаси Тошкент шаҳар хўжалик суди томонидан 2015 йил 8 июлда кўриб чиқилиб, “SAPARI-PRINT” МЧЖ фойдасига “ELTEXIMPEX” савдо уйи МЧЖ ҳисобидан 7 000 000 сўм шартномага асосан етказиб берилган маҳсулот ҳақини ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинди.

Мурожаат:

Чироқчи туманидаги “Бекмирзаев Эштурди” фермер хўжалиги раҳбари Э.Бекмирзаев “Чироқчи пахта тозалаш” АЖдан 2014 йил ҳосили учун етказиб берилган пахта хом ашёси қийматининг 90 фоиз ҳақини ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб бошқарманинг “Ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят хўжалик судига “Бекмирзаев Эштурди” фермер хўжалиги манфаатларини кўзлаб, “Чироқчи пахта тозалаш” АЖга нисбатан 3 000 000 сўм етказиб берилган маҳсулот ҳақи ва тўлов муддати кечиктирилганлиги учун 1 500 000 сўм пеня ундириш юзасидан даъво ариза киритилди.

Мазкур даъво аризаси вилоят хўжалик суди томонидан 2015 йил 16 июлда кўриб чиқилиб, “Бекмирзаев Эштурди” фермер хўжалиги фойдасига “Чироқчи пахта тозалаш” АЖ ҳисобидан 3 000 000 сўм шартномага асосан етказиб берилган маҳсулот ҳақи ва тўлов муддати кечиктирилганлиги учун 1 500 000 сўм пеня ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинди.

Мурожаат:

Қарши шаҳридаги “Чилонзор парранда маҳсулот” МЧЖ директори Ф.Парманов Андижон вилоятидаги “Чинобод парранда АНД” МЧЖдан етказиб берилган маҳсулот ҳақини ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида Андижон вилояти хўжалик судига “Чилонзор парранда маҳсулот” МЧЖ манфаатларини кўзлаб, “Чинобод парранда АНД” МЧЖга нисбатан 66 950 000 сўм етказиб берилган маҳсулот ҳақи ва тўлов муддати кечиктирилганлиги учун 24 000 000 сўм пеня ундириш юзасидан даъво ариза киритилди.

Мазкур даъво аризаси Андижон вилояти хўжалик суди томонидан 2015 йил 27 июлда кўриб чиқилиб, “Чилонзор парранда маҳсулот” МЧЖ фойдасига “Чинобод парранда АНД” МЧЖ ҳисобидан 66 950 000 сўм шартномага асосан етказиб берилган маҳсулот ҳақи ва тўлов муддати кечиктирилганлиги учун 5 000 000 сўм пеня ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинди.

Мурожаат:

Қамаши туманидаги “Эркин ўғли Абдурасул” фермер хўжалиги раҳбари Э.Хуррамов “Қамаши пахта тозалаш” АЖдан 2014 йил ҳосили учун етказиб берилган пахта хом ашёси қийматининг 90 фоиз ҳақини ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят хўжалик судига “Эркин ўғли Абдурасул” фермер хўжалиги манфаатларини кўзлаб, “Қамаши пахта тозалаш” АЖга нисбатан 11 928 891 сўм етказиб берилган маҳсулот ҳақи ва тўлов муддати кечиктирилганлиги учун 5 964 446 сўм пеня ундириш юзасидан даъво ариза киритилди.

Мазкур даъво аризаси вилоят хўжалик суди томонидан 2015 йил 17 сентябрда кўриб чиқилиб, “Эркин ўғли Абдурасул” фермер хўжалиги фойдасига “Чироқчи пахта тозалаш” АЖ ҳисобидан 11 928 891 сўм шартномага асосан етказиб берилган маҳсулот ҳақи ва тўлов муддати кечиктирилганлиги учун 1 192 880 сўм пеня ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинди.

Мурожаат:

Ғузор туманида яшовчи фуқаро З.Салаева Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш Бош бошқармаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлими ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида аниқланган қонун бузилиши ҳолатларидан келиб чиқиб, Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судига Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш Бош бошқармаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлимининг далолатномалари ва 2015 йил 30 июндаги талабномасини бекор қилиш ҳамда 14 900 000 сўм моддий ва 25 000 000 сўм маънавий зарарларни ундириш ҳақида даъво аризаси киритилди.

Мазкур даъво аризаси Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро суди томонидан 2015 йил 28 августда кўриб чиқилиб, Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш Бош бошқармаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлимининг далолатномалари ва 2015 йил 30 июндаги талабномасини бекор қилиш ҳамда 14 900 000 сўм моддий ва 5 000 000 сўм маънавий зарарларни ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинди.

Мурожаат:

Қарши туманида яшовчи фуқаро Ю.Мирзаев Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлими томонидан марҳум ўғли А.Мирзаевнинг оиласига боқувчисини йўқотганлик тўғрисида пенсия тайинланмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят адлия бошқармасининг аралашуви билан марҳум А.Мирзаевнинг 3 нафар фарзандига у вафот этган кундан эътиборан боқувчисини йўқотганлик тўғрисида пенсия тайинланиб, ўтган давр учун жами 1 192 609 сўм пенсия тўлиқ тўлаб берилди ва мурожаати тўлиқ қаноатлантирилди. 


Мурожаат:

Қамаши туманида яшовчи фуқаро М.Тўраева Қамаши агробизнес касб-ҳунар коллежи томонидан чин етим болаларга бериладиган нафақа пули тўхтатиб қўйилганлигидан норози бўлиб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят адлия бошқармасининг аралашуви билан фуқаро М.Тўраевага жами 1 656 000 сўм нафақа пули тўлиқ тўлаб берилди.

Мурожаат:

Қарши туманида яшовчи фуқаро Д.Тўлаева Қарши шаҳридаги 3-умумий ўрта таълим мактаби томонидан пахта терим пуллари ва 2013 йил иш ҳақлари тўлиқ тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят адлия бошқармасининг аралашуви билан фуқаро Д.Тўлаевага Қарши шаҳридаги 3-умумий ўрта таълим мактаби томонидан пахта терим пуллари ва 2013 йил сентябрь-декабрь ойлари иш ҳақлари нақд пул шаклида тўлиқ тўлаб берилди.

Мурожаат:

Қарши шаҳрида яшовчи фуқаро М.Назирова Қарши шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими тасарруфидаги 7-сонли мактабгача таълим муассасаси томонидан ҳомиладорлик таътили пули тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб “Ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят адлия бошқармасининг аралашуви билан фуқаро М.Назировага таълим муассасаси томонидан 2015 йил 4 майдаги 1437500064-сон тўлов топшириқномасига асосан 1 381 327 сўм ҳомиладорлик таътили пули тўлиқ тўлаб берилди.

Мурожаат:

Муборак туманидаги “Ҳосилот” фермер хўжалиги раҳбари Р.Мададов “Муборак пахта тозалаш” АЖдан 2014 йил ҳосили учун етказиб берилган пахта хом ашёси қийматининг 90 фоиз ҳақини ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят хўжалик судига “Ҳосилот” фермер хўжалиги манфаатларини кўзлаб, “Муборак пахта тозалаш” АЖга нисбатан етказиб берилган маҳсулот ҳақи ва тўлов муддати кечиктирилганлиги учун пеня ундириш юзасидан даъво ариза киритилди.

Мазкур даъво аризаси вилоят хўжалик суди томонидан 2015 йил 27 апрелда кўриб чиқилиб, “Ҳосилот” фермер хўжалиги фойдасига “Муборак пахта тозалаш” АЖ ҳисобидан 20 338 904 сўм шартномага асосан бажарилмаган ишлар ҳақи ва тўлов муддати кечиктирилганлиги учун 2 100 000 сўм пеня ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинди.

Мурожаат:

2015 йил 17 июнь куни бошқарма раҳбариятининг сайёр қабулида Ғузор туманида яшовчи фуқаро М.Сайфуллаев пишиқ ғишт ишлаб чиқариш цехи қуриш учун ер майдони ажратилишида амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида Ғузор тумани ҳокимининг 2015 йил 18 июнь куни Х-599/06-сон “Гулшан” ҚФЙ Тугал қишлоғидаги захира ер фондидан “MIRJALOL SERVIS” корхонасига пишиқ ғишт ишлаб чиқариш заводи қуриш ҳамда боғ ташкил қилиш учун доимий фойдаланишга жами 4,5 гектар ер участкасини танлаб ажратиш тўғрисидаги қарор қабул қилиниб, мурожаат ижобий ҳал этилди.  

Мурожаат;

Қарши шаҳрида яшовчи фуқаро Р.Жўраев “Бешкент пахта тозалаш” АЖ томонидан иш жараёнида олган жароҳати ҳамда 2014 йил 3 декабрда “Ногиронлар куни” муносабати билан ажратилган товон пуллари тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят адлия бошқармасининг аралашуви билан фуқаро Р.Жўраевга иш жараёнида олган жароҳати учун 1 600 947 сўм ва “Ногиронлар куни” муносабати билан ажратилган 215 270 сўм товон пуллари тўлиқ тўлаб берилди.

Мурожаат;

Китоб туманида яшовчи фуқаро Х.Ғаффорова Қарши тумани “Кат” ҚФЙ Пахтазор қишлоғи ҳудудидан 43-рақамли ер участкасини ким ошди савдоси орқали сотиб олганлигини ва ер майдонини ўлчаб бериш билан боғлиқ барча тўловларни амалга оширганлигини, бироқ шунга қарамай, ер участкаси шу кунга қадар ўлчаб берилмасдан келинаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят адлия бошқармасининг аралашуви билан фуқаро Х.Ғаффоровага Қарши тумани “Кат” ҚФЙ Пахтазор қишлоғи ҳудудидан 43-рақамли ер участкаси (0,06 гектар) натура шаклида қайта ўлчаб берилди.

Мурожаат;

Қамаши туманида яшовчи фуқаро Р.Поёнов Тошкент шаҳридаги “Тезкор брокер сервис” МЧЖдан 2015 йил 20 мартда ўз аризасига биноан ишдан бўшаганлиги, бироқ шу кунга қадар унга йигирма кунлик иш ҳақи, меҳнат дафтарчаси, ишдан бўшатилганлиги тўғрисидаги буйруқдан нусха, иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома ҳамда лавозимидан озод этилганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси давлат божхона қўмитасига юборилган хатдан нусха берилмаётганлигидан норози бўлиб “Ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят адлия бошқармасининг аралашуви билан фуқаро Р.Поёновнинг мурожаати тўлиқ қаноатлантирилди.

Мурожаат;

Ғузор туманидаги “Рўзман Турдиев Шокирович” фермер хўжалиги раҳбари Г.Турдиев “Қамаши пахта тозалаш” АЖдан 2014 йил ҳосили учун етказиб берилган пахта хом ашёси қийматининг 90 фоиз ҳақини ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят хўжалик судига “Рўзман Турдиев Шокирович” фермер хўжалиги манфаатларини кўзлаб, “Қамаши пахта тозалаш” АЖга нисбатан 2 271 583 сўм етказиб берилган маҳсулот ҳақи ва тўлов муддати кечиктирилганлиги учун 808 683 сўм пеня ундириш юзасидан даъво ариза киритилди.

Мазкур даъво аризаси вилоят хўжалик суди томонидан 2015 йил 27 апрелда кўриб чиқилиб, “Рўзман Турдиев Шокирович” фермер хўжалиги фойдасига “Қамаши пахта тозалаш” АЖ ҳисобидан 2 271 583 сўм шартномага асосан бажарилмаган ишлар ҳақи ва тўлов муддати кечиктирилганлиги учун 400 000 сўм пеня ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинди. 

Мурожаат:

2015 йил 25 март куни бошқарма раҳбариятининг сайёр қабулида Деҳқонобод туманида яшовчи фуқаролар Э.Норбўтаев ва О.Жўраевлар деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун 0,50 гектардан ер майдони ажратилишида амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят адлия бошқармасининг аралашуви билан туман ҳокимининг 2015 йил 26 мартдаги Х-225/03-сон ҳамда 2015 йил 6 апрелдаги Х-225/04-сон қарорларига асосан фуқаролар Э.Норбўтаев ва О.Жўраевларга деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун 0,50 гектардан ер майдони ажратилди.

Мурожаат:

Миришкор туманидаги “Раимов Нуриддин Ғовсиддинович” фермер хўжалиги раҳбари Ғ.Яхёев “Жейнов пахта тозалаш” АЖдан етказиб берилган маҳсулот ва кўрсатилган хизматлар ҳақини ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят хўжалик судига “Раимов Нуриддин Ғовсиддинович” фермер хўжалиги манфаатларини кўзлаб, “Жейнов пахта тозалаш” АЖга нисбатан 94 286 сўм етказиб берилган маҳсулот ҳақи ва тўлов муддати кечиктирилганлиги учун 13 950 сўм пеня, шунингдек, 6 125 531 сўм кўрсатилган хизмат ҳақи ва тўлов муддати кечиктирилганлиги учун 3 062 765 сўм пеня ундириш юзасидан даъво ариза киритилди.

Мазкур даъво аризаси вилоят хўжалик суди томонидан 2015 йил 19 мартда кўриб чиқилиб, “Раимов Нуриддин Ғовсиддинович” фермер хўжалиги фойдасига “Жейнов пахта тозалаш” АЖ ҳисобидан 3 125 531 сўм етказиб берилган маҳсулот ҳақи ва тўлов муддати кечиктирилганлиги учун 307 671 сўм пеня ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинди.

Мурожаат:

Нишон туманидаги “Холғозиев Эрмат” фермер хўжалиги раҳбари Э.Холғозиев “Нишон Агротехсервис” МТП МЧЖдан мавжуд қарздорликни ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят хўжалик судига “Холғозиев Эрмат” фермер хўжалиги манфаатларини кўзлаб, “Нишон Агротехсервис” МТП МЧЖга нисбатан 13 996 171 сўм шартномага асосан бажарилмаган ишлар ҳақи ва тўлов муддати кечиктирилганлиги учун 6 998 085 сўм пеня ундириш юзасидан даъво 
ариза киритилди.

Мазкур даъво аризаси вилоят хўжалик суди томонидан 2015 йил 19 мартда кўриб чиқилиб, “Холғозиев Эрмат” фермер хўжалиги фойдасига “Нишон Агротехсервис” МТП МЧЖ ҳисобидан 13 996 171 сўм шартномага асосан бажарилмаган ишлар ҳақи ва тўлов муддати кечиктирилганлиги учун 1 399 617 сўм пеня ундириш ҳақида ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинди.

Мурожаат:

Китоб туманидаги “Сурматош” фермер хўжалиги раҳбари О.Ҳамроев “Китоб ипаги” МЧЖдан етказиб берилган маҳсулот ҳақини ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят хўжалик судига “Сурматош” фермер хўжалиги манфаатларини кўзлаб, “Китоб ипаги” МЧЖга нисбатан 453 191 сўм етказиб берилган маҳсулот ҳақи ва тўлов муддати кечиктирилганлиги учун 226 000 сўм пеня ундириш юзасидан даъво ариза киритилди.

Мазкур даъво аризаси вилоят хўжалик суди томонидан 2015 йил 2 апрелда кўриб чиқилиб, “Сурматош” фермер хўжалиги фойдасига “Китоб ипаги” МЧЖ ҳисобидан 453 191 сўм етказиб берилган маҳсулот ҳақи ва тўлов муддати кечиктирилганлиги учун 45 000 сўм пеня ундириш ҳақида ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинди. 


Мурожаат:

Шаҳрисабз туманидаги “Шерзод” деҳқон хўжалиги раҳбари С.Ўроқов “Трансгазинжиниринг” унитар корхонаси ва “Махсус нефтегаз транс қурилиш” шўъба корхонасидан етказилган зарарни ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида Тошкент шаҳар хўжалик судига “Шерзод” деҳқон хўжалиги манфаатларини кўзлаб, “Трансгазинжиниринг” унитар корхонаси ва “Махсус нефтегаз транс қурилиш” шўъба корхонасига нисбатан 3 360 000 сўм бой берилган фойдани ундириш ҳақида даъво аризаси киритилган.

Мазкур даъво аризаси суд томонидан кўриб чиқилиб, “Шерзод” деҳқон хўжалиги фойдасига “Трансгазинжиниринг” унитар корхонаси ҳисобидан 3 360 000 сўм бой берилган фойдани ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинди. 


Мурожаат:

Нишон туманидаги “Илҳомиддин Қурбонназарович” фермер хўжалиги раҳбари И.Киргизов ОАТБ “Микрокредитбанк” Қашқадарё вилояти филиали томонидан 18 000 000 сўмлик кредит маблағи ажратилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида ОАТБ “Микрокредитбанк” Қашқадарё вилояти филиалига аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш ҳақида тақдимнома киритилди.

Натижада ОАТБ “Микрокредитбанк” Қашқадарё вилояти филиали томонидан “Илҳомиддин Қурбонназарович” фермер хўжалигига чорвачиликни ривожлантириш учун 24 ой муддатга 18 фоиз устама тўлаш шарти билан 18 000 000 сўм кредит маблағи ажратилди.

Мурожаат:

Қарши туманидаги “Хўжам ота” МЧЖ раҳбари А.Хўжақулов “Қашқадарё транс сервис қурилиш” унитар корхонасидан етказиб берилган маҳсулотлар ҳақини ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят хўжалик судига “Хўжам ота” МЧЖ манфаатларини кўзлаб, “Қашқадарё транс сервис қурилиш” унитар корхонасига нисбатан етказиб берилган маҳсулотлар ҳақи ва тўлов муддати кечиктирилганлиги учун пеня ундириш ҳақида даъво аризаси киритилди.

Мазкур даъво аризаси суд томонидан 2015 йил 5 февралда кўриб чиқилиб, “Қашқадарё транс сервис қурилиш” унитар корхонаси ҳисобидан “Хўжам ота” МЧЖ фойдасига 3 960 000 сўм етказиб берилган маҳсулотлар ҳақи ва тўлов муддати кечиктирилганлиги учун 198 000 сўм пеня ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинди. 


Мурожаат:

Қарши шаҳрида яшовчи фуқаро М.Бекмуродова Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази томонидан меҳнат шартномаси шартларига риоя қилинмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят адлия бошқармасининг аралашуви билан вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази томонидан фуқаро М.Бекмуродованинг иш ҳақлари тўлиқ тўлаб берилди ва мурожаати тўлиқ қаноатлантирилди.

Мурожаат:

Қамаши туманида яшовчифуқаро Х.Жўраев “Қамаши пахта тозалаш” ОАЖ томонидан 2014 йилнинг сентябрь ва октябрь ойлари учун иш ҳақлари тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб “Ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят адлия бошқармасининг аралашуви билан “Қамаши пахта тозалаш” ОАЖ томонидан фуқаро Х.Жўраевнинг 2014 йил сентябрь ва октябрь ойлари учун жами 928.789 сўм иш ҳақлари 2014 йил 18 ноябрдаги тўлов топшириқномасига асосан пластик карточкасига тўлиқ ўтказиб берилди ва мурожаати тўлиқ қаноатлантирилди.

Мурожаат:

Миришкор туманидаги “Жонибек Махмадмуродович” фермер хўжалиги раҳбари Ж.Кўчаров “ОАТБ “Микрокредитбанк” Қашқадарё вилояти филиали томонидан 48 000 000 сўмлик кредит маблағи ажратилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида ОАТБ “Микрокредитбанк” Қашқадарё вилояти филиалига аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш ҳақида тақдимнома киритилди.

Натижада ОАТБ “Микрокредитбанк” Қашқадарё вилояти филиали томонидан “Жонибек Махмадмуродович” фермер хўжалигига паррандачиликни ривожлантириш мақсадида 24 ой муддатга 18 фоиз устама тўлаш шарти билан 48 000 000 сўм кредит маблағи ажратилди.

Мурожаат:

Касби туманидаги “Келажак Алихон” фермер хўжалиги раҳбари А.Қурбонов “ОАТБ “Микрокредитбанк” Қашқадарё вилояти филиали томонидан 15 000 000 сўмлик кредит маблағи ажратилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида ОАТБ “Микрокредитбанк” Қашқадарё вилояти филиалига аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш ҳақида тақдимнома киритилди.

Натижада ОАТБ “Микрокредитбанк” Қашқадарё вилояти филиали томонидан “Келажак Алихон” фермер хўжалигига иссиқхона қуриш мақсадида қурилиш материаллари олиш учун 24 ой муддатга 10 фоиз устама тўлаш шарти билан 15 000 000 сўм кредит маблағи ажратилди. 


Мурожаат:

Касби туманида яшовчи фуқаро Ф.Норқулова фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи раиси С.Ганжиев томонидан тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилинаётганлигидан норози бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўтказилган ўрганиш натижасида аниқланган қонун бузилиши ҳолатларидан келиб чиқиб, “Қатоғон” ҚФЙ раиси С.Ганжиевни Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 2411-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида туман прокуратурасига таклиф киритилди.

Мазкур таклиф Касби тумани прокуратураси томонидан кўриб чиқилиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 200-моддаси ва 2411-моддаси 1-қисми билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатиш хақида қарор қабул қилиниб, кўриб чиқиш учун Жиноят ишлари бўйича Миришкор туман судига юборилган ва суд томонидан ушбу масала 2014 йил 6 октябрда кўриб чиқилиб, ҚФЙ раиси С.Ганжиев Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 200-моддаси ва 2411-моддаси 1-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилиб, унга нисбатан 538 175 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Мурожаат:

Яккабоғ туманидаги “Барака НП” фермер хўжалиги раҳбари Н.Пардаев “Қамаши дон қабул қилиш” ОАЖдан етказиб берилган маҳсулотлар ҳақини ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят хўжалик судига “Барака НП” фермер хўжалиги манфаатларини кўзлаб, “Қамаши дон қабул қилиш” ОАЖга нисбатан 28 078 000 сўм етказиб берилган маҳсулотлар ҳақи ва тўлов муддати кечиктирилганлиги учун 5 278 800 сўм пеня ундириш ҳақида даъво аризаси киритилди.

Мазкур даъво аризаси суд томонидан 2014 йил 25 ноябрда кўриб чиқилиб, “Қамаши дон қабул қилиш” ОАЖ ҳисобидан “Барака НП” фермер хўжалиги фойдасига 28 078 000 сўм етказиб берилган маҳсулотлар ҳақи ва тўлов муддати кечиктирилганлиги учун 4 500 000 сўм пеня ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинди.

Мурожаат: Шаҳрисабз туманидаги “Элмурод ўғли Элбек” фермер хўжалиги раҳбари Э.Қурбонов “Шаҳрисабз дон халқ ризқи” ОАЖдан етказиб берилган маҳсулотлар ҳақини ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.

Натижаси: Ўрганиш натижасида вилоят хўжалик судига “Элмурод ўғли Элбек” фермер хўжалиги манфаатларини кўзлаб, “Шаҳрисабз дон халқ ризқи” ОАЖга нисбатан 6 206 400 сўм етказиб берилган маҳсулотлар ҳақи ва тўлов муддати кечиктирилганлиги учун 471 675 сўм пеня ҳамда жамият бош ҳисобчиси И.Ғофуровдан 500 000 сўм моддий зарар ундириш ҳақида даъво аризаси киритилди.

Мазкур даъво аризаси суд томонидан 2014 йил 14 ноябрда кўриб чиқилиб, “Шаҳрисабз дон халқ ризқи” ОАЖ ҳисобидан “Элмурод ўғли Элбек” фермер хўжалиги фойдасига 6 206 400 сўм етказиб берилган маҳсулотлар ҳақи ва тўлов муддати кечиктирилганлиги учун 47 167,5 сўм пеня ҳамда жамият бош ҳисобчиси И.Ғофуровдан 500 000 сўм моддий зарар ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинди. 


Мурожаат:

Чироқчи тумани “Чиял” ММТП худудидаги “Янгиев Парда” фермер хўжалиги раҳбари Г.Аннаева Шаҳрисабз “Дон халқ ризқи” ОАЖдан етказиб берилган маҳсулот ҳақини ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида тўпланган ҳужжатлардан келиб чиқиб, бошқарма томонидан 2014 йил 8 сентябрда Шаҳрисабз “Дон халқ ризқи” ОАЖга қонун ҳужжатларининг бузилиши, унинг сабаблари ҳамда бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш ҳақида тақдимнома киритилди.

Натижада Шаҳрисабз “Дон халқ ризқи” ОАЖ томонидан “Янгиев Парда” фермер хўжалигига 4 146 000 сўм етказиб берилган маҳсулот ҳақи тўлаб берилди.

Мурожаат:

Нишон тумани “Дўстлик” МФЙда яшовчи фуқаро М.Жиянова Нишон тумани “Сувоқова” корхонаси томонидан меҳнат муносабатларига оид ҳуқуқлари бузилаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида тўпланган ҳужжатлардан келиб чиқиб, бошқарма томонидан 2014 йил 18 июнда Нишон тумани “Сувоқова” корхонасига аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш ҳақида тақдимнома киритилди.

Натижада Нишон тумани “Сувоқова” корхонасининг 2013 йил 4 апрелдаги 98-сон ҳамда 2013 йил 4 октябрдаги 116-сон буйруқлари бекор қилиниб, фуқаро М.Жиянова корхонанинг 2014 йил 6 июлдаги 25-сон буйруғи билан тумандаги “Ойдин” ҚФЙ сув хавзасига ишга қабул қилинди.

Мурожаат:

Қарши шаҳрида яшовчи фуқаро Д.Тоғаев Қарши шаҳар электр тармоқлари корхонаси томонидан ноқонуний равишда 655 920 сўм жарима ундирилиши белгиланганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида Қарши шаҳар электр тармоқлари корхонаси томонидан фуқаро Д.Тоғаевдан ноқонуний равишда 655 920 сўм жарима ундирилиши белгиланганлиги аниқланди ва вилоят адлия бошқармасининг аралашуви билан ушбу жарима бекор қилинди. 


Мурожаат:

Чироқчи тумани “Чорвадор” ҚФЙ Оғзикент қишлоғида яшовчи фуқаро Ш.Отамуродова қишлоқ фуқаролар йиғини томонидан бола парвариши учун икки ёшгача нафақа тайинланмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят адлия бошқармасининг аралашуви билан фуқаро Ш.Отамуродовага бола парвариши учун икки ёшгача нафақа тайинлаш масаласи “Чорвадор” ҚФЙ ҳузуридаги нафақалар тайинлаш комиссиясининг 2014 йил 29 августдаги йиғилишида кўриб чиқилиб, унга жорий йилнинг сентябрь ойидан нафақа тайинланди.

Мурожаат:

Қарши шаҳрида яшовчи фуқаро Ш.Ёдгорова Қашқадарё вилояти суд тиббий экспертиза бюроси томонидан ноқонуний равишда меҳнат шартномаси бекор қилинганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят адлия бошқармасининг аралашуви билан фуқаро Ш.Ёдгорова Қашқадарё вилояти суд тиббий экспертиза бюросининг 2014 йил 12 августдаги 50-К-сонли буйруғига асосан Деҳқонобод тумани суд тиббиёт бўлинмасига ҳамшира лавозимига ишга қабул қилинди.

Мурожаат:

Қарши туманидаги “Шаропов Юсуф Шаропович” фермер хўжалиги раҳбари Б.Шаропов “Бешкент пахта тозалаш” ОАЖдан етказиб берилган маҳсулот ҳақини ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят хўжалик судига “Шаропов Юсуф Шаропович” фермер хўжалиги манфаатларини кўзлаб, “Бешкент пахта тозалаш” ОАЖдан етказиб берилган маҳсулот ҳақи ва тўлов муддати кечиктирилганлиги учун пеня ундириш ҳақида даъво аризаси киритилди.

Мазкур даъво аризаси вилоят хўжалик суди томонидан 2014 йил 11 августдада кўриб чиқилиб, Бешкент пахта тозалаш” ОАЖдан ҳисобидан Шаропов Юсуф Шаропович” фермер хўжалиги фойдасига 19 356 000 сўм етказиб берилган маҳсулот ҳақи ва тўлов муддати кечиктирилганлиги учун 967 800 сўм пеня ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинди. 

Мурожаат:

Қарши шаҳридаги “УЗБЕКТЕЛЕКОМ ИНТЕРНЕЙШЕНЛ ОА” қўшма корхонасининг “УЗИ - ҚАРШИ” филиали директори Х.Қурбонов фуқаро А.Шабиев томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаётганлигидан норози бўлиб бошқарманинг “ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судига “УЗБЕКТЕЛЕКОМ ИНТЕРНЕЙШЕНЛ ОА” қўшма корхонасининг “УЗИ - ҚАРШИ” филиали манфаатларини кўзлаб, фуқаро А.Шабиевга нисбатан 205 200 сўм кўрсатилган телефон хизмати ҳақини ундириш ҳақида даъво аризаси киритилди.

Ушбу даъво аризаси Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро суди томонидан 2014 йилда 29 июлда кўриб чиқилиб, фуқаро А.Шабиевдан “УЗБЕКТЕЛЕКОМ ИНТЕРНЕЙШЕНЛ ОА” қўшма корхонасининг “УЗИ - ҚАРШИ” филиали фойдасига 205 200 сўм кўрсатилган хизматлар ҳақини ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинди.

Мурожаат:

Қарши шаҳридаги “Шўъла оқшоми” хусусий корхонаси раҳбари З.Рустамов ОАТ “Туронбанк” Қарши филиали томонидан ҳисоб рақамидаги пул маблағлари ҳисобидан нақд пул ажратилмаётганлигидан норози бўлиб Адлия вазирлигига мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят адлия бошқармасининг аралашуви билан ОАТ “Туронбанк” Қарши филиали томонидан 2014 йил 8 сентябрда “Шўъла оқшоми” хусусий корхонасига 20 000 000 сўм нақд пул маблағи ажратилди. 

Мурожаат:

Қарши шаҳридаги “УЗБЕКТЕЛЕКОМ ИНТЕРНЕЙШНЛ ОА” қўшма корхонасининг “УЗИ - ҚАРШИ” филиали директори Х.Қурбонов фуқаро Б.Пўлатова томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаётганлигидан норози бўлиб бошқарманинг “ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судига “УЗБЕКТЕЛЕКОМ ИНТЕРНЕЙШЕНЛ ОА” қўшма корхонасининг “УЗИ - ҚАРШИ” филиали манфаатларини кўзлаб, фуқаро Б.Пўлатовага нисбатан 648 129 сўм кўрсатилган телефон хизмати ҳақини ундириш ҳақида даъво аризаси киритилди.

Ушбу даъво аризаси Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро суди томонидан 2014 йилда 29 июлда кўриб чиқилиб, фуқаро Б.Пўлатовадан “УЗБЕКТЕЛЕКОМ ИНТЕРНЕЙШЕНЛ ОА” қўшма корхонасининг “УЗИ - ҚАРШИ” филиали фойдасига 648 129 сўм кўрсатилган хизматлар ҳақини ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинди.

Мурожаат:

Шаҳрисабз туманидаги “Дилшод Турсунович” хусусий корхонаси бошлиғи У.Эргашев “Жейнов пахта тозалаш” ОАЖдан етказиб берилган маҳсулот ҳақини ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят хўжалик судига “Дилшод Турсунович” хусусий корхонаси манфаатларини кўзлаб, “Жейнов пахта тозалаш” ОАЖга нисбатан етказиб берилган маҳсулот ҳақи ва тўлов муддати кечиктирилганлиги учун пеня ундириш ҳақида даъво аризаси киритилган.

Мазкур даъво аризаси вилоят хўжалик суди томонидан 2014 йил 24 июнда кўриб чиқилиб, “Жейнов пахта тозалаш” ОАЖ ҳисобидан “Дилшод Турсунович” хусусий корхонаси фойдасига 36 736 685 сўм етказиб берилган маҳсулот ҳақи ва 1 820 000 сўм пеня ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинди.

Мурожаат:

Деҳқонобод туманидаги “Реал комфорт” хусусий корхонаси раҳбари В.Норсафаров ОАТБ “Агробанк” Деҳқонобод филиали томонидан нақд пул ажратилмаётганлигидан норози бўлиб Адлия вазирлигининг Ягона интерактив портали орқали мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят адлия бошқармасининг аралашуви билан ОАТБ “Агробанк” Деҳқонобод филиали томонидан “Реал комфорт” хусусий корхонасига 2014 йил 15 июлда 170 000 000 млн. сўм нақд пул маблағи ажратилди. 


Мурожаат:

Дехқонобод туманидаги “Шермат Соатов” фермер хўжалиги раҳбари Ш.Соатов фермер хўжалигига тегишли бўлган ер майдони асоссиз равишда қисқартирилганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида Дехқонобод туман ҳокими номига 2014 йил 21 апрелда қонун ҳужжатлари талабларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ҳамда бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилган.

Мазкур тақдимноманинг ижро қилиниши натижасида Дехқонобод туман ҳокимининг 2014 йил 6 июндаги қарорига асосан 2014 йил 4 февралдаги “Туман ҳокимининг 2013 йил 29 ноябрдаги қарорига қисман ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қарори бекор қилиниб, ер майдони фермер хўжалигига қайтариб берилди.

Мурожаат:

Қарши шаҳридаги “Зуриёд транс савдо” МЧЖ раҳбари А.Ғофуров “Нишон пахта тозалаш” ОАЖдан кўрсатилган хизматлар ҳақини ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят хўжалик судига “Зуриёд транс савдо” МЧЖ манфаатларини кўзлаб, “Нишон пахта тозалаш” ОАЖдан 73 290 436 сўмлик кўрсатилган хизматлар ҳақини ундириш ҳақида даъво аризаси киритилди.

Мазкур даъво аризаси вилоят хўжалик суди томонидан 2014 йил 5 июнда кўриб чиқилиб, “Нишон пахта тозалаш” ОАЖ ҳисобидан “Зуриёд транс савдо” МЧЖ фойдасига 73 290 436 сўмлик кўрсатилган хизматлар ҳақини ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинди. 

Мурожаат:

Қарши шаҳридаги “Узсув-Уралтрак-Сервис” қўшма корхонаси директори П.Фармонов қўшма корхонанинг ҳисоб рақамида пул маблағи бўлишига қарамасдан, “Ўзмиллийбанк” Қарши шаҳар амалиёт бўлими томонидан нақд пул берилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Қашқадарё вилояти адлия бошқармасининг аралашуви билан “Ўзмиллийбанк” Қарши шаҳар амалиёт бўлими томонидан ушбу қўшма корхонага 2 500 000 сўм нақд ҳамда 500 000 сўм пластик карточкага пул маблағи ажратилди.

Мурожаат:

Қарши шаҳридаги “Sergorus-UZ” Ўзбекистон-Литва қўшма корхонаси директори З.Рахимов Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатиб келаётган “Favourite Textile Group” МЧЖдан кўрсатилган хизматлар ҳақини ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида Тошкент шаҳар хўжалик судига “Sergorus-UZ” Ўзбекистон-Литва қўшма корхонаси манфаатларини кўзлаб, “Favourite Textile Group” МЧЖдан 8 200 000 сўм кўрсатилган хизматлар ҳақи ва тўлов муддати кечиктирилганлиги учун 4 100 000 сўм пеня ундириш ҳақида даъво аризаси киритилди.

Мазкур даъво аризаси Тошкент шаҳар хўжалик суди томонидан 2014 йил 10 июнда кўриб чиқилиб, “Favourite Textile Group” МЧЖ ҳисобидан “Sergorus-UZ” Ўзбекистон - Литва қўшма корхонаси фойдасига 8 200 000 сўм асосий қарз ва 1 640 000 сўм пеня ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинди.

Мурожаат:

Қарши шаҳридаги “Автотракторрадиатор” Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси директори Р.Қодиров Сирдарё вилоятида фаолият кўрсатиб келаётган “Оқолтинмаҳсулотлари" ОАЖдан етказиб берилган маҳсулотлар ҳақини ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят хўжалик судига “Автотракторрадиатор” Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси манфаатларини кўзлаб, “Оқолтинмаҳсулотлари" ОАЖдан 2 235 000 сўм етказиб берилган маҳсулотлар ҳақи ва тўлов муддати кечиктирилганлиги учун 1 117 500 сўм пеня ундириш ҳақида даъво аризаси киритилди.

Мазкур даъво аризаси вилоят хўжалик суди томонидан 2014 йил 23 июнда кўриб чиқилиб, “Оқолтинмаҳсулотлари" ОАЖ ҳисобидан “Автотракторрадиатор” Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси фойдасига 2 235 000 сўм асосий қарз ва 1 000 000 сўм пеня ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинди. 

Мурожаат:

Муборак туманидаги “Камолбек Инвест” МЧЖ раҳбари А.Ғофуров “Косон пахта тозалаш” ОАЖдан кўрсатилган хизматлар ҳақини ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят хўжалик судига “Камолбек Инвест” МЧЖ манфаатларини кўзлаб, “Косон пахта тозалаш” ОАЖдан 17.690.420 сўмлик кўрсатилган хизматлар ҳақини ундириш юзасидан даъво ариза киритилди.

Мазкур даъво аризаси 2014 йил 2 июнда вилоят хўжалик суди томонидан кўриб чиқилиб, “Косон пахта тозалаш” ОАЖ ҳисобидан “Камолбек Инвест” МЧЖ фойдасига 17.690.420 сўмлик хизматлар ҳақини ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинди.

Мурожаат:

Яккабоғ туманидаги “Автомобилчи” ёшлар ва ўсмирлар оромгоҳи бошлиғи Б.Бурхонов Дехқонобод туманидаги “Дехқонобод йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш фойдаланиш корхонаси”дан мавжуд қарздорликни ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят хўжалик судига “Автомобилчи” ёшлар ва ўсмирлар оромгоҳи манфаатларини кўзлаб, “Дехқонобод йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш фойдаланиш корхонаси”дан 2.434.200 сўмлик йўлланмалар ҳақини ундириш ҳақида даъво ариза киритилди.

Мазкур даъво аризаси 2014 йил 8 майда вилоят хўжалик суди томонидан кўриб чиқилиб, “Дехқонобод йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш фойдаланиш корхонаси” ҳисобидан “Автомобилчи” ёшлар ва ўсмирлар оромгоҳи фойдасига 2.434.200 сўм йўлланмалар хақини ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинди.

Мурожаат:

“Ўзсувтаъмирфойдаланиш” Республика бирлашмаси Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи И.Қурбонов, Хоразм вилояти “Урганч насосчи” МЧЖдан шартномага асосан олдиндан амалга оширилган пул маблағини қайтариш, шартнома шартлари бажармаганлиги учун жарима ундириш ва тарафлар ўртасида тузилган шартномани бекор қилишда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят хўжалик судига “Ўзсувтаъмирфойдаланиш” Республика бирлашмаси Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси манфаатларини кўзлаб, Хоразм вилояти “Урганч насосчи” МЧЖдан 12.960.000 сўм шартномага асосан олдиндан амалга оширилган пул маблағини қайтариш, шартнома шартлари бажарилмаганлиги учун 9.504.000 сўм пеня ундириш ва тарафлар ўртасида 2014 йил 20 январда тузилган 1679027-сонли шартномани бекор қилиш ҳақида даъво ариза киритилди.

Мазкур даъво ариза 2014 йил 15 апрелда вилоят хўжалик суди томонидан кўриб чиқилиб, Хоразм вилояти “Урганч насосчи” МЧЖ ҳисобидан “Ўзсувтаъмирфойдаланиш” Республика бирлашмаси Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси фойдасига шартномага асосан олдиндан амалга оширилган тўловни қайтаришпеня ундириш ҳамда тарафлар ўртасида 2014 йил 20 январда тузилган 1679027-сонли шартномани бекор қилиш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинди.


Мурожаат:

Муборак туманидаги “Камолбек Инвест” МЧЖ раҳбари А.Ғофуров “Нишон пахта тозалаш” ОАЖдан кўрсатилган хизматлар ҳақини ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят Хўжалик судига “Камолбек Инвест” МЧЖ манфаатларини кўзлаб, “Нишон пахта тозалаш” ОАЖдан 16 603 397 сўмлик кўрсатилган хизматлар ҳақини ундириш юзасидан даъво ариза киритилди.

Мазкур даъво аризаси 2014 йил 2 июнда вилоят Хўжалик суди томонидан кўриб чиқилиб, “Нишон пахта тозалаш” ОАЖ ҳисобидан “Камолбек Инвест” МЧЖ фойдасига 16 603 397 сўмлик хизматлар ҳақини ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинди.

Мурожаат:

Яккабоғ туманидаги “Автомобилчи” ёшлар ва ўсмирлар оромгоҳи бошлиғи Б.Бурхонов Қарши шаҳридаги “Давр Темир бетон сервис” МЧЖдан мавжуд қарздорликни ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят Хўжалик судига “Автомобилчи” ёшлар ва ўсмирлар оромгоҳи манфаатларини кўзлаб, “Давр Темир бетон сервис” МЧЖдан 5 339 000 сўмлик йўлланмалар ҳақи ва тўлов муддати кечиктирилганлиги учун 2 669 500 сўм пеня ундириш ҳақида даъво ариза киритилди.

Мазкур даъво аризаси вилоят Хўжалик суди томонидан кўриб чиқилиб, “Давр Темир бетон сервис” МЧЖ ҳисобидан “Автомобилчи” ёшлар ва ўсмирлар оромгоҳи фойдасига 5 339 000 сўм йўлланмалар хақи ва тўлов муддати кечиктирилганлиги учун 667 375 сўм пеня ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинди.

Мурожаат:

Чироқчи тумани “Эски Анҳор” ҚФЙ Ободон қишлоғида яшовчи фуқаро Б.Шерқулов туман ИИБ ЙҲХГ ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида туман ИИБ ЙҲХГ ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги қарори талаблари бузилганлиги аниқланиб, ушбу ҳолат жойида бартараф этилди ва келгусида уларнинг такрорланишига йўл қўйган тақдирда қонунда белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирилди.

Мурожаат:

Қарши шаҳридаги “Узсув-Уралтрак-Сервис” қўшма корхонаси директори П.Фармонов “Ўзмиллийбанк” Қарши шаҳар амалиёт бўлими томонидан ҳисоб рақамида пул маблағи бўлишига қарамасдан нақд пул берилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Қашқадарё вилояти адлия бошқармасининг аралашуви билан банк томонидан ушбу қўшма корхонага 2 500 000 сўм нақд пул ажратилди.

Мурожаат:

Чироқчи тумани “Уйшин” қишлоғида яшовчи фуқаро Э.Сафаров туман электр тармоқлари корхонаси томонидан электр энергияси қарздорлиги сунъий равишда оширилганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида фуқаро Э.Сафаровнинг электр энергиясидан қарздорлиги вилоят адлия бошқармасининг аралашуви билан қайта ҳисоблаб чиқилиб, суъний қарздорлик юзага келганлиги аниқланди ва ушбу ҳолат жойида бартараф этилиб, қарздорлик олиб ташланди. 


Мурожаат:

Касби тумани “Чимқўрғон” қишлоғида яшовчи фуқаро С.Ботирова Касби туманидаги 18-ўрта умумтаълим мактаби томонидан туғруқ таътилидан сўнг ўз лавозимига ишга қабул қилинмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят адлия бошқармасининг аралашуви билан фуқаро С.Ботирова мактаб директорининг 2014 йил 1 апрелдаги 17-Х-сонли буйруғи билан 0,5 меъёр билан кутубхона мудирлиги ва мусиқа фанидан дарс билан таъминланиб, ўз лавозимига ишга қабул қилинган.

Мурожаат:

Косон тумани “Пудина” маҳалласида яшовчи фуқаро И.Рахматиллаев жорий йилнинг февраль ва март ойлари учун ажратилган икки ёшгача нафақа пуллари тўлаб бермаётганлигидан норози бўлиб, “Ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят адлия бошқармасининг аралашуви билан маҳалла фуқаролар йиғини томонидан фуқаро И.Рахматиллаевнинг фарзандига февраль ва март ойлари учун ажратилган икки ёшгача нафақа пуллари 2014 йил 8 апрелда пластик карточка орқали тўлиқ тўлаб берилди.

Мурожаат:

Қарши шаҳари “Пахтазор” митти тумани 33-уй 10-хонадонда яшовчи фуқаро Ш.Отақулов ОАТБ “Агробанк” Бешкент филиали томонидан ишга қабул қилинмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят адлия бошқармасининг аралашуви билан фуқаро Ш.Отақулов ОАТБ “Агробанк” Бешкент филиали бошқарувчисининг 2014 йил 22 майдаги 32-Х-сонли бўйруғи билан ишга қабул қилинди.

Мурожаат:

Нишон тумани Янги Нишон шаҳрида яшовчи фуқаро И.Мамаюсупов тумандаги “Гулистон” СИУ раҳбари А.Жавлиев томонидан жорий йилнинг январь ойидан буён иш ҳақлари берилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят адлия бошқармасининг аралашуви билан “Гулистон” СИУ раҳбари А.Жавлиев томонидан фуқаро И.Мамаюсуповнинг иш ҳақлари 2014 йил 2 июнда тўлиқ тўлаб берилган.

Мурожаат:

Нишон тумани “Бердиев Жайлов” фермер хўжалиги раҳбари Ж.Бердиев “Жейнов пахта тозалаш” ОАЖдан топширилган пахта хом ашёси ҳақининг 90 фоизи ҳисобидан маҳсулот ҳақини ундириб беришни сўраб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят хўжалик судига “Бердиев Жайлов” фермер хўжалиги манфаатларини кўзлаб, “Нишон пахта тозалаш” ОАЖга нисбатан 10 000 000 сўм етказиб берилган маҳсулот ҳақи ва тўлов муддати кечиктирилганлиги учун 2 800 000 сўм пеня ундириш ҳақида даъво ариза киритилди.

Мазкур даъво аризаси вилоят хўжалик суди томонидан кўриб чиқилиб, “Нишон пахта тозалаш” ОАЖ ҳисобидан “Бердиев Жайлов” фермер хўжалиги фойдасига тўлов муддати кечиктирилганлиги учун 280 000 сўм пеня ундириш ҳақида 2014 йил 21 апрелда ҳал қилув қарори қабул қилинди.

Мурожаат:

Яккабоғ тумани “Автомобилчи” ёшлар ва ўсмирлар оромгоҳи бошлиғи Б.Бурхонов Ғузор туман йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш фойдаланиш корхонасидан мавжуд қарздорликни ундириб беришни сўраб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят хўжалик судига Яккабоғ тумани “Автомобилчи” ёшлар ва ўсмирлар оромгоҳи манфаатларини кўзлаб, Ғузор туман йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш фойдаланиш корхонасига нисбатан йўлланмалар ҳақи ва тўлов муддати кечиктирилганлиги учун пеня ундириш ҳақида даъво ариза киритилди.

Мазкур даъво аризаси вилоят хўжалик суди томонидан кўриб чиқилиб, Ғузор туман йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш фойдаланиш корхонаси ҳисобидан Яккабоғ тумани “Автомобилчи” ёшлар ва ўсмирлар оромгоҳи фойдасига 5 356 900 сўм йўлланмалар хақи ва тўлов муддати кечиктирилганлиги учун 267 845 сўм пеня ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинди.

Мурожаат:

Касби туманидаги “Саидов Пирназар Бобоназарович” фермер хўжалиги раҳбари З.Саидов ОАТБ “Микрокредитбанк” Бешкент филиали томонидан боғдорчиликни ривожлантириш бўйича 20 млн. сўмлик кредит маблағи 2 ойдан буён ҳал қилиб берилмаётганлигидан норози бўлиб “Ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш ҳақида ОАТБ “Микрокредитбанк” Қашқадарё вилояти филиалига тақдимнома киритилди.

Натижада ОАТБ “Микрокредитбанк” Бешкент филиали томонидан 2014 йил 11 июндаги 15-сонли тўлов топшириқномасига асосан, “Саидов Пирназар Бобоназарович” фермер хўжалиги ҳисоб рақамига 20 млн. сўм кредит маблағи ўтказиб берилди.


Мурожаат:

Миришкор тумани “ФАМ” фермер хўжалиги раҳбари А.Файзиев “Жейнов пахта тозалаш” ОАЖдан топширилган пахта хом ашёси ҳақининг 90 фоизи ҳисобидан маҳсулот ҳақини ундириб беришни сўраб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят хўжалик судига “ФАМ” фермер хўжалиги манфаатларини кўзлаб, “Жейнов пахта тозалаш” ОАЖга нисбатан етказиб берилган маҳсулот ҳақи ва тўлов муддати кечиктирилганлиги учун пеня ундириш ҳақида даъво аризаси киритилди.

Мазкур даъво аризаси вилоят хўжалик суди томонидан кўриб чиқилиб, “Жейнов пахта тозалаш” ОАЖ ҳисобидан “ФАМ” фермер хўжалиги фойдасига 60 258 000 сўм етказиб берилган маҳсулот ҳақи ва тўлов муддати кечиктирилганлиги учун 3 120 460 сўм пеня ундириш ҳақида 2014 йил 21 апрелда ҳал қилув қарори қабул қилинди.

Мурожаат:

Яккабоғ тумани “Автомобилчи” ёшлар ва ўсмирлар оромгоҳи бошлиғи Б.Бурхонов Ғузор туман “2532-сонли автожамланма” ДУКдан мавжуд қарздорликни ундириб беришни сўраб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят хўжалик судига Яккабоғ тумани “Автомобилчи” ёшлар ва ўсмирлар оромгоҳи манфаатларини кўзлаб, Ғузор туман “2532-сонли автожамланма” ДУКга нисбатан йўлланмалар ҳақи ва тўлов муддати кечиктирилганлиги учун пеня ундириш ҳақида даъво ариза киритилди.

Мазкур даъво аризаси вилоят хўжалик суди томонидан кўриб чиқилиб, Ғузор туман “2532-сонли автожамланма” ДУК ҳисобидан Яккабоғ тумани “Автомобилчи” ёшлар ва ўсмирлар оромгоҳи фойдасига, 8 865 174 сўм йўлланмалар хақи ва тўлов муддати кечиктирилганлиги учун 443 258 сўм пеня ундириш ҳақида 2014 йил 28 апрелда ҳал қилув қарори қабул қилинди.

Мурожаат:

Қарши туманида яшовчи фуқаро З.Холмирзаева ва унинг турмуш ўртоғи С.Холмуродовлар шу ҳудудда истиқомат қилувчи А.Бердиев билан оиласи ўртасидаги ўзаро келишмовчилик мавжудлиги ҳақида оғзаки равишда ҳудуд профилактика инспектори ва “Лаганди” МФЙ раиси Х.Худойбердиевга қилган мурожаатига жавоб берилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида Қарши тумани прокуратурасига Лаганди МФЙ раиси Х.Худойбердиевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 43-моддаси билан маъмурий иш қўзғатиш тўғрисида таклиф киритилди.

Қарши тумани прокуратураси томонидан 2014 йил 25 февралда Х.Худойбердиевга нисбатан юқорида кўрсатиб ўтилган кодекснинг 43-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғатилиб, кўриб чиқиш учун Жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган ва суднинг 2014 йил 4 мартдаги маъмурий жазо тайинлаш ҳақидаги қарорига асосан Х.Худойбердиевга нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида, яъни 96 105 (тўқсон олти минг бир юз беш) сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Мурожаат:

Ғузор тумани “Жарариқ” маҳалласида яшовчи фуқаро Н.Носирова ўзининг мурожаати туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими томонидан холисона кўриб чиқилмаганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш ҳақида 2014 йил 11 апрелда Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармасига тақдимнома киритилди.

Ушбу тақдимнома 2014 йил 26 апрель куни вилоят халқ таълими бошқармада соҳа ходимларимлари иштирокида ўтказилган йиғилишда атрофлича муҳокама қилиниб, тегишли чора-тадбирлар белгиланган ва қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйган Ғузор туманидаги 68-сонли давлат ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернат директори А.Тилововга нисбатан "хайфсан" интизомий жазо чораси қўлланилган.

Мурожаат:

Нишон тумани Сарой қишлоғида яшовчи фуқаро У.Нормуродов вилоят ички ишлар бошқармаси ЙҲХБ ЙПХ инспектори И.Ҳайдаровнинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш ҳақида 2014 йил 3 февралда Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси ЙҲХБга тақдимнома киритилди.

Ушбу тақдимнома вилоят ички ишлар бошқармаси ЙҲХБда соҳа ходимлари иштирокида ўтказилган тезкор йиғилишда муҳокама этилиб, инспектор И.Ҳайдаров қаттиқ огоҳлантирилган, шунингдек, Нишон тумани ИИБ ЙҲХГ маъмурий амалиёт бўлими инспектори Э.Ҳасанов томонидан 2014 йил 17 январь куни У.Нормуродовга нисбатан қабул қилинган маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарори бекор қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 245-моддаси талаби асосида Жиноят ишлари бўйича Нишон тумани судига юбориш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Мурожаат:

Қарши шаҳридаги “Ерқўрғон деҳқон (озиқ-овқат) бозори” ОАЖ раиси Т.Тўраев Қарши шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими томонидан мурожаатларига жавоб берилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш ҳақида 2014 йил 30 январда Қашқадарё вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасига тақдимнома киритилди.

Мазкур тақдимнома 2014 йил 14 февралда Қашқадарё вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасида соҳа ходимлари иштирокида ўтказилган йиғилишда атрофлича муҳокама қилиниб, Қарши шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими мутахассиси Ф.Тошматовга нисбатан “хайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилган.

Мурожаат:

Косон тумани “Сарипул” МФЙда яшовчи фуқаро Д.Эргашов туман архитектура ва қурилиш бошқармаси ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш ҳақида 2014 йил 24 февралда Қашқадарё вилоят Архитектура ва қурилиш бош бошқармасига тақдимнома киритилди.

Мазкур тақдимнома 2014 йил 5 мартда Қашқадарё вилоят Архитектура ва қурилиш бош бошқармасида соҳа ходимлари иштирокида ўтказилган йиғилишда атрофлича муҳокама қилиниб, Косон туман архитектура ва қурилиш бошқармаси хўжалик хисобидаги бош мутахассиси Т.Муродуллаевга нисбатан “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилган ҳамда Д.Эргашовнинг стоматология биноси қуриши учун танланаётган ер майдонига оид ҳужжатлар келишиш учун “УзшаҳарсозликЛИТИ” ДУКга қайта юборилган.

Мурожаат:

Қарши туманидаги “Янги Хонобод қўрғони” хусусий корхонаси раҳбари М.Боймуродов барча хужжатлар расмийлаштирилган бўлишига қарамай, ОАТБ “Микрокредитбанк” Бешкент филиали томонидан савдо биносини таьмирлаш учун кредит ажратиш масаласи ҳал этилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш ҳақида 2014 йил 27 февралда ОАТБ “Микрокредитбанк” Қашқадарё вилояти филиалига тақдимнома киритилган.

Мазкур тақдимнома 2014 йил 4 мартда ОАТБ “Микрокредитбанк” Қашқадарё вилоят филиалида соҳа ходимлари иштирокида ўтказилган йиғилишда атрофлича муҳокама қилиниб, ОАТБ “Микрокредит банк” Бешкент филиали кредит бўлими бошлиғи У.Тошмуродовга нисбатан “хайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилган ҳамда тадбиркорлик субъектига кредит ажратиш масаласи ҳал этилган

Мурожаат:

Чироқчи тумани Ойбек кўчаси 14 уйда яшовчи фуқаро Ш.Ибрагимова туман архитектура ва қурилиш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Ш.Бобоевнинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси: Ўрганиш натижасида 2014 йил 9 апрелда Қашқадарё вилояти архитектура ва қурилиш бош бошқармасига тақдимнома киритилди.

Мазкур тақдимнома 2014 йил 24 апрелда Қашқадарё вилояти архитектура ва қурилиш бош бошқармасида соҳа ходимлари иштирокида ўтказилган йиғилишда атрофлича муҳокама қилиниб, Чироқчи туман архитектура ва қурилиш бошқармаси бошлиғи в/б Ш.Бобоевга нисбатан “хайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилган ҳамда фуқаро Ш.Ибрагимова ва турмуш ўртоғи П.Салиховнинг дорихона қуриши учун танланаётган ер майдонига оид ҳужжатлар келишиш учун “УзшаҳарсозликЛИТИ” ДУКга қайта юборилган.

Мурожаат:

Косон тумани “Тинибек” қишлоғида яшовчи фуқаро З.Бобонов келини Г.Абдумаликовага тумандаги 97-ўрта умумтаълим мактаби томонидан туғруқ таътили учун нафақа пули берилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Вилоят адлия бошқармасининг қонуний аралашуви билан фуқаро Г.Абдумаликовага таълим муассасаси томонидан туғруқ таътили учун нафақа пули тўлиқ тўлаб берилди. 


Мурожаат:

Косон тумани “Дилшод Эрон ўғли” корхонаси раҳбари Д.Эронов “Қашқадарёпахтасаноат” ҲАБдан мавжуд қарздорликни ундириб бериш юзасидан мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят Хўжалик судига “Дилшод Эрон ўғли” корхонаси манфаатларини кўзлаб “Қашқадарёпахтасаноат” ҲАБ га нисбатан 25 743 526 сўмлик кўрсатилган хизмалар ҳақи ва тўлов муддати кечиктирилганлиги учун 12 871 763 сўм пеня ундириш ҳақида даъво ариза киритилган.

Мазкур даъво аризаси вилоят Хўжалик суди томонидан кўриб чиқилиб, “Қашқадарёпахтасаноат” ҲАБ ҳисобидан “Дилшод Эрон ўғли” корхонаси фойдасига 25 743 526 сўм кўрсатилган хизматлар хақи ва тўлов муддати кечиктирилганлиги учун 1 287 176 сўм пеня ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинди. 


Мурожаат:

Яккабоғ тумани “Яккабоғ кўчма қурилиш монтаж” МЧЖ раҳбари Б.Муродов Яккабоғ тумани “Яккабоғ нури” ихтисослаштирилган қурилиш таъмирлаш корхонасидан мавжуд қарздорликни ундириб бериш ҳақида мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят Хўжалик судига “Яккабоғ кўчма қурилиш монтаж” МЧЖ манфаатларини кўзлаб “Яккабоғ нури” ихтисослаштирилган қурилиш таъмирлаш корхонасига нисбатан 5 000 000 сўмлик етказиб берилган маҳсулот ҳақи ва тўлов муддати кечиктирилганлиги учун 2 500 000 сўм пеня ундириш ҳақида даъво ариза киритилган.

Мазкур даъво аризаси вилоят Хўжалик суди томонидан 2014 йил 10 март куни кўриб чиқилиб, “Яккабоғ нури” ихтисослаштирилган қурилиш таъмирлаш корхонаси ҳисобидан “Яккабоғ кўчма қурилиш монтаж” МЧЖ фойдасига 5 000 000 сўм етказиб берилган маҳсулот ҳақи ва тўлов муддати кечиктирилганлиги учун 500 000 сўм пеня ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинди. 

Мурожаат:

Чироқчи туманида яшовчи фуқаро Ш.Эшмирзаев Чироқчи туман ҳокимлиги ва туман Архитектура ва қурилиш бошқармасига сартарошхона қуриб тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун ер майдони ажратишни сўраб ёзган аризаси ижобий ҳал этилмаётганлигидан норози бўлиб бошқарманинг “Ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида фуқаро Ш.Эшмирзаевнинг сартарошхона қуриш учун 0,01 га ер ажратишни сўраб Чироқчи туман ҳокимлигига қилган мурожаати туман ҳокимлиги томонидан кўриб чиқиш учун туман Бош архитектори Ш.Бобоевга чиқарилган бўлиб, Ш.Бобоев томонидан муаллифнинг ушбу мурожаатига кечиктириб жавоб берилганлиги юзасидан унга нисбатан МЖтКнинг 43-моддасига асосан маъмурий жавобгарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиб, жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман судига юборилди.

Суднинг қарорига асосан Ш.Бобоев МЖтКнинг 43-моддаси билан ҳуқуқбузар деб топилиб, унга нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида жарима жазоси қўлланилди.

Мурожаат:

Қамаши туманидаги “Ғофуржон Алламуродович” МЧЖ раиси Ғ.Мингалиев ДТ “Халқ банки” Қамаши филиали томонидан 20 000 000 сўм кредит ажратишни сўраб ёзган аризаси тегишли тартибда кўриб чиқилмаётганлиги ва мурожаатига жавоб хати берилмаганлигидан норози бўлиб бошқарманинг “Ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси: Ўрганиш натижасида банк филиали томонидан “Ғофуржон Алламуродович” МЧЖ раиси Ғ.Мингалиевнинг “Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчаси” қурилиши учун 3 йил муддатга йиллик 12 фоиз устама тўлаш шарти билан 20 000 000 сўм миқдорида кредит ажратишни сўраб қилган мурожаати кредит қўмитасида кўриб чиқилмасдан, қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан ДТ “Халқ банки” Қамаши филиали бошқарувчиси А.Жўраев ва банк филиалининг кредитлаштириш ва иқтисодий таҳлил бўлими бошлиғи, бошқарувчи ўринбосарига нисбатан МЖтКнинг 43 ва 2411-моддалари билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар расмийлаштирилиб, кўриб чиқиш учун ЖИБ Қамаши туман судига юборилди.

Суднинг қарорларига асосан Амансабдорлар МЖтКнинг 43 ва 2411-моддалари билан ҳуқуқбузар деб топилиб, уларнинг ҳар бирига нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида жарима жазоси қўлланилди. 


Мурожаат:

Китоб туманидаги “Самад Рахим ўғли” фермер хўжалиги раҳбари С.Отақулов топширилган пилла хом ашёси ҳақи Китоб туман “Китоб Ипак” МЧЖ томонидан тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят Хўжалик судига фермер хўжалиги манфаатларини кўзлаб, Китоб туман “Китоб Ипак” МЧЖга нисбатан 1 635 706 сўмлик етказиб берилган маҳсулот ва тўлов муддати кечиктирилганлиги учун 750 000 сўм пеня ундириш ҳақида даъво ариза киритилган.

Мазкур даъво аризаси вилоят Хўжалик суди томонидан кўриб чиқилиб, 2013 йил 19 декабрда “Китоб Ипак” МЧЖ ҳисобидан “Самад Рахим ўғли” фермер хўжалиги фойдасига 1 635 706 сўм етказиб берилган маҳсулот хақи ва тўлов муддати кечиктирилганлиги учун 500 000 сўм пеня ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинган.

Мурожаат

Қамаши туман “Қамаши ғишт ишлаб чиқариш” МЧЖ раҳбари С.Жўраев Қамаши туман “Қурувчи” фирмасидан мавжуд қарздорликни ундириб бериш юзасидан вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилган.

Натижаси

Ўрганиш натижасида вилоят Хўжалик судига “Қамаши ғишт ишлаб чиқариш” МЧЖ манфаатларини кўзлаб Қамаши туман “Қурувчи” фирмасига нисбатан 42 100 000 сўмлик етказиб берилган маҳсулот ҳақини ундириш ҳақида даъво ариза киритилган.

Мазкур даъво аризаси вилоят Хўжалик суди томонидан кўриб чиқилиб, 2013 йил 9 декабрда “Қурувчи” фирмаси ҳисобидан “Қамаши ғишт ишлаб чиқариш” МЧЖ фойдасига 42 100 000 сўм етказиб берилган маҳсулот ҳақини ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинган.

Мурожаат

Қарши туманидаги “Қашқадарё Махсус Монтаж-КМУС” МЧЖ раиси А.Мамадиёров 30.10.2013 йилда “Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари” ОАЖ ходимлари томонидан жамият асоссиз равишда электр тармоқларидан узилиб, фаолияти тўхтатиб қўйилганлигидан норози бўлиб вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилган.

Натижаси

Ўрганиш натижасида аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан “Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари” ОАЖга тақдимнома киритилди.

Натижада тадбиркорлик субъектининг бузилган ҳуқуқлари тикланиб, “Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари” ОАЖ ходимлари томонидан расмийлаштирилган 18.09.2013 йилдаги 10224-000282-сонли ва Қарши ТЭТК ходимлари томонидан расмийлаштирилган 20.09.2013 йилдаги 286-сонли далолатномалар бекор қилинди ҳамда “Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари” ОАЖ ва Қарши ТЭТК ходимларига нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилганлиги инобатга олиниб, жамият электр тармоғига қайта улаб берилди.

Мурожаат

Қарши шаҳри “Қарши” МФЙ “Бойсун” кўчаси 19-уйда яшовчи фуқаро А.Қобилов марҳум отаси М.Қобиловга тегишли бўлган уйдан фойдаланишга рухсат бериш ва мулкка эгалик ҳуқуқини бериш тўғрисидаги аризаси Қарши шаҳар “Ермулк кадастр” хизмати давлат унитар корхонаси ҳамда Қарши шаҳар ҳокимлиги томонидан лозим даражада кўриб чиқилмаётганлигидан норози бўлиб вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилган.

Натижаси

Ўрганиш натижасида Қарши шаҳар ҳокимининг 18.12.2013 йилда фуқаро А.Қобиловнинг марҳум отаси М.Қобиловга тегишли бўлган Қарши шаҳри “Қарши” МФЙ Бойсун кўчаси 19-уйдан фойдаланишга рухсат бериш ва мулкка эгалик ҳуқуқини белгилаш тўғрисида”ги Х-956/12-сонлиқарори чиқарилди. 


Мурожаат:

Қарши тумани Чўли ота қишлоғиида яшовчи фуқаролар Д.Файзуллаева, Д.Ибодова ва Р.Хамрақуловалар Қарши шаҳридаги “Cotton Road” қўшма корхонаси томонидан иш ҳақлари тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилишган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида фуқаролар Д.Файзуллаева, Д.Ибодова ва Р.Хамрақуловаларнинг 2013 йил март, апрель, май ва июнь ойлари иш ҳақлари тўлиқ ундириб берилди.

Мурожаат:

Ғузор туманида яшовчи фуқаро Л.Ишонқулова Ғузор туман тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий касалхонаси томонидан иш ҳақлари тўлиқ берилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида фуқаро Л.Ишонқулованинг иш ҳақлари қайта ҳисобланиб, жами 277.252 сўмлик иш ҳақлари ундириб берилди.

Мурожаат:

Китоб туманидаги “Юнус Олимович” фермер хўжалиги раҳбари Ю.Ёрбобоев топширилган пилла хом ашёси ҳақи Китоб туман “Ипак” МЧЖ томонидан тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят Хўжалик судига фермер хўжалиги манфаатларини кўзлаб Китоб туман “Ипак” МЧЖга нисбатан 3.625.947 сўмлик етказиб берилган маҳсулот ва тўлов муддати кечиктирилганлиги учун 1.750.000 сўм пеня ундириш ҳақида даъво ариза киритилган.

Мурожаат:

Шаҳрисабз туман “Пилла” МЧЖ раиси Р.Мейлиев Яккабоғ туман “Яккабоғ толаси” МЧЖдан мавжуд қарздорликни ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят Хўжалик судига Шаҳрисабз туман “Пилла” МЧЖ манфаатларини кўзлаб Яккабоғ туман “Яккабоғ толаси” МЧЖга нисбатан 56.022.920 сўмлик етказиб берилган маҳсулот ҳақи ва тўлов муддати кечиктирилганлиги учун 28.011.460 сўм пеня ундириш ҳақида даъво ариза киритилган.  


Мурожаат:

Шаҳрисабз туманида фаолият кўрсатувчи “Суяров Жаҳонгир Бахтиярович” хусусий фирмаси раҳбари Ж.Суяров фирмага тегишли гипс ишлаб чиқариш цехи тегишли тартибда шартнома асосида газ ҳисоблагич ускуналар ўрнатиб фаолият кўрсатаётган бўлса-да, туман газ таъминоти корхонаси ходимлари томонидан “Ўзнефтгазинспекцияси”нинг рухсатномасини олиш талаб қилиниб, олиндиндан огоҳлантирмасдан газ тармоғидан узиб қўйилганлиги ва натижада корхона фаолияти тўхтаб қолганидан норози бўлиб, бошқарманинг “Ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида корхона газ тармоғидан шартнома шартларига зид равишда узиб қўйилганлиги ва натижада ишлаб чиқариш жараёни тўхтаб қолганлиги аниқланди. Аниқланган қонун бузилиши ҳолати юзасидан “Шаҳрисабзтумангаз” корхонасига тақдимнома киритилди ва ушбу тақдимномага асосан қонун бузилишига йўл қўйган туман газ корхонаси ходими Ш.Очиловга нисбатан “хайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилиб, “Суяров Жаҳонгир Бахтиярович” хусусий фирмасига тегишли гипс ишлаб чиқариш цехи газ тармоғига улаб берилди.


Мурожаат:

Деҳқонобод туманида яшовчи фуқаро Б.Жўраев туман ҳокимлигининг айрим мутасадди раҳбар ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида Деҳқонобод туманида яшовчи фуқаро К.Алибоева томонидан фуқаро Б.Жўраев ва унинг ўғилларига тегишли савдо дўконлари олд қисмига тош тўкилиб, тадбиркорлик объектларининг олд қисми тўсиб қўйилганлиги, натижада тадбиркор Б.Жўраев фаолият юритолмаётганлиги аниқланди. Ўрганиш кунида вилоят Адлия бошқармасининг масъул ходими, туман ҳокимлигининг мутасадди раҳбар ходимлари ва ариза муаллифи иштирокида низоли жойга чиқилиб, ноқонуний тўкилган тошлар фуқаро К.Алибоевага ажратилиши таклиф қилинган ер майдонига кўчириб ўтказилган.


Мурожаат:

Нишон туманида фаолият юритаётган “Нишон транс плюс” МЧЖ раҳбари А.Мейлиев Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги Қашқадарё вилоят ҳудудий бўлими ходимлари томонидан ўртада тузилган тендер битимига қўшимча келишув имзоламасдан келинаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида бошқарма масъул ходимларининг аралашуви билан шаҳар атрофи ва шаҳарлараро вилоят ички йўналишларида йўловчилар ташишни ташкил қилиш комиссияси ва жамият ўртасида тузилган тендер битимига ўзгартириш киритиш ҳақида қўшимча келишув имзоланди. 

Мурожаат:

Косон тумани Истиқбол маҳалласида яшовчи фуқаро Н.Журақулованинг Косон туман ҳокими қарорлари билан “Ким ошди” савдоси орқали жами 12 сотих ер участкасини сотиб олиб, ушбу ер участкаларига эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери олганлигини, бироқ ушбу ер участкаларини ажратиб берилишини сўраб бир неча йиллардан буён юқори турувчи ҳамда туман миқёсидаги давлат идораларига мурожаат қилган бўлсада, унинг мурожаатлари қонуний тартибда ҳал этилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида Қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш Бош бошқарма вилоят ҳудудий бўлимининг бевосита қонуний аралашуви билан фуқаро Н.Журақулованинг Косон туман ҳокими қарори билан “Ким ошди” савдоси орқали сотиб олган жами 12 сотих ер участкасига бошқа фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан қурилган биноларни мажбурий тартибда буздириш ва ҳуқуқбузарларга нисбатан чора кўриш масаласини ҳал қилиш учун тўпланган ҳужжатлар жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича судига тақдим этилди.


Мурожаат:

Косон туманидаги "Бердиёров Жумаёр бобо" фермер хўжалиги раиси З.Жумаёров Косон тумани ҳокимлиги, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими ва туман ер ресурслари ва давлат кадастр хизмати томонидан қонуний тартибда ер ажратиб бериш тўғрисида ёзган мурожаатларига жавоб берилмаётганидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида туман ҳокимлиги томонидан "Бердиёров Жумаёр бобо" фермер хўжалигига қўшимча ер майдони ажратилиши таъминланди, Косон тумани ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими котибаси Ш.Пирназарова ҳамда туман ҳокимлиги умумий бўлим бошлиғи А.Қўзибоевларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилди. Шунингдек, туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими мутахассиси Ш.Қаҳҳоров ҳамда туман Қишлоқ ва сўв хўжалиги бўлими ходимлар билан ишлаш ва девонхона мутахасиси З.Қурбонова Жиноят ишлари бўйича Косон тумани судининг қарорлари билан Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 43-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, уларнинг ҳар бирига нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.


Мурожаат:

Деҳқонобод тумани 68-сонли мактаб ўқитувчиси Ш.Темирова мактаб маъмурияти томонидан иш ҳақлари нотўғри ҳисобланганлиги ҳамда унинг 2012 йил сентябрь ойидаги 91.000 сўм иш ҳақи асоссиз равишда мактаб директори Н.Лалиеванинг пластик карточкасига ўтказилганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида мурожаатда келтириб ўтилган важлар ўз исботини топди. Қўлланилган таъсир чораси натижасига кўра 68-сонли мактаб ўқитувчиси Ш.Темированинг иш ҳақлари қайта ҳисоб-китоб қилинди, унинг 2012 йил сентябрь ойидаги 91.000 сўм иш ҳақи ундириб берилди ҳамда қонунбузилишига йўл қўйган мазкур мактаб директори Н.Лалиевага нисбатан интизомий жазо чораси қулланилди.


Мурожаат:

Қамаши тумани “Тўқбой” ҚФЙ ҳудудидаги “Сафар Умр” фермер хўжалиги раҳбари Қ.Умиров топширилган пахта хом ашёси ҳақи Қамаши пахта тозалаш ОАЖ томонидан тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят Хўжалик судига фермер хўжалиги манфаатларини кўзлаб Қамаши пахта тозалаш ОАЖга нисбатан 12 022 177 сўмлик етказиб берилган маҳсулот ва тўлов муддати кечиктирилганлиги учун 2 500 000 сўм пеня ундириш ҳақида даъво ариза киритилган.


Мурожаат:

Қашқадарё вилоят Ўсимликларни ҳимоя қилиш маркази директори А.Ёзиев Қарши шаҳар “Ободонлаштириш” бошқармасидан мавжуд қарздорликни ундириб бериш юзасидан мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят Хўжалик судига Қашқадарё вилоят Ўсимликларни ҳимоя қилиш маркази манфаатларини кўзлаб Қарши шаҳар “Ободонлаштириш” бошқармасига нисбатан етказиб берилган маҳсулот ва кўрсатилган хизматлар ҳақи ҳамда тўлов муддати кечиктирилганлиги учун пеня ундириш ҳақида даъво ариза киритилган. Мазкур даъво аризаси вилоят Хўжалик суди томонидан кўриб чиқилиб, Қарши шаҳар “Ободонлаштириш” бошқармасидан Қашқадарё вилоят Ўсимликларни ҳимоя қилиш маркази фойдасига 42 886 929 сўм асосий қарз ва тўлов муддати кечиктирилганлиги учун 2 144 346 сўм пеня ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинган.


Мурожаат:

Деҳқонобод тумани, Мустақиллик кўчасида яшовчи фуқаро Б.Жўраев Деҳқонобод туман ҳокимлигининг айрим мутасадди раҳбар ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида туманда яшовчи фуқаро К.Алибоева томонидан фуқаро Б.Жўраев ва унинг ўғилларига тегишли савдо дўконлари олд қисмига тош тўкилиб, тадбиркорлик объектларининг олди қисми тўсиб қўйилганлиги аниқланган.

Ўрганиш кунида бошқарманинг масъул ходими, туман ҳокимлигининг мутасадди раҳбар ходимлари ва ариза муаллифи иштирокида низоли жойга чиқилиб, ноқонуний тўкилган тошлар фуқаро К.Алибоевага ажратилиши таклиф қилинган ер майдонига кўчириб ўтказилган.


Мурожаат:

Нишон туманида фаолият юритаётган “Нишон транс плюс” МЧЖ раҳбари А.Мейлиев Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги Қашқадарё вилоят ҳудудий бўлими ходимлари томонидан тендер битимига қўшимча келишув имзоланмасдан келинаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида адлия бошқармаси ходимларининг аралашуви билан Шаҳар атрофи ва шаҳарлараро вилоят ички йўналишларида йўловчилар ташишни ташкил қилиш комиссияси ва жамият ўртасида тузилган тендер битимига ўзгартириш киритиш ҳақида қўшимча келишув имзоланган.


Мурожаат:

Китоб тумани, Дониёр Шайх қишлоғида яшовчи фуқаро Л.Асқаров ДТ “Халқ банки” Китоб тумани филиалига чорва кредити ажратишни сўраб ёзган аризасига жавоб ололмаётганлигидан ва кредит ажратиш масаласи ҳал қилиб берилмаётганлигидан норози бўлиб вилоят Адлия бошқармаси “Ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида адлия бошқармаси ходимларининг аралашуви билан банк филиали томонидан кредит ҳужжатлари тўлиқ расмийлаштирилиб, жорий йилнинг 8 август куни фуқаро Л.Асқаровга 
4 000 000 сўм кредит маблағи нақд пул шаклида берилган.  

Мурожаат:

Қамаши туманида фаолият юритаётган “Норбоев Эркинжон” хусусий фирмаси раҳбари Н.Норбоев ДТ “Халқ банки” Қамаши туман филиали томонидан 25.000.000 сўм кредит маблағи ажратилмаётганлигидан норози бўлиб вилоят адлия бошқармасининг “Ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида ДТ “Халқ банки” Қашқадарё вилоят филиалига тақдимнома киритилган ва тақдимномага асосан тадбиркорга 25.000.000 сўм кредит маблағи ажратилган ҳамда ДТ “Халқ банки” Қамаши филиали бош мутахассисига интизомий жазо қўлланилган.

Мурожаат:

Деҳқонобод туманида фаолият кўрсатаётган тадбиркор Л.Тошпўлатова ўзига тегишли “Гўзаллик салони” биноси бузилишга тушганлиги, ушбу объектда жойлашган ер участкаси давлат эхтиёжи учун олиб қўйилаётганлиги сабабли гўзаллик салони биносининг қиймати тўлаб бермаётганлигидан норози бўлиб вилоят адлия бошқармаси “Ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида Деҳқонобод туман ҳокимлигига ер участкаси давлат эҳтиёжи учун олиб қўйилаётганлиги сабабли тадбиркорга ер майдони ажратилиши ҳамда ер участкаси олиб қўйилиши муносабати билан кўрилган зарарни тўлаш чорасини кўриш юзасидан тақдимнома киритилган ва тақдимнома натижасида Л.Тошпўлатованинг “Гўзаллик салони” биносини бузмасдан унинг розилиги асосида ушбу объектни мусиқа анжомлари сотиш дўконига айлантиришга келишилган.

Мурожаат:

Вилоят адлия бошқармасига Китоб туман “Истеъдод” фермер хўжалиги раҳбари Х.Остонов Нишон туманидаги бир нечта фермер хўжаликларига техник хизмат кўрсатганлиги учун хизмат ҳақи тўланмаётганлигидан норози бўлиб муожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят Хўжалик судига “Истеъдод” фермер хўжалиги манфаатларини кўзлаб, Нишон туманидаги 6 та фермер хўжаликларига нисбатан кўрсатилган хизмат ҳақи ва тўлов муддати кечиктирилганлиги учун пеня ундириш юзасидан даъво аризалари киритилган.

Мурожаат:

Вилоят адлия бошқармасига Қарши шаҳар “Аббос” хусусий фирмаси раҳбари А.Қараев Муборак туманлараро улгуржи ва чакана савдо МЧЖ томонидан мавжуд қарздорликни тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят адлия бошқармаси томонидан Хўжалик судига “Аббос” хусусий фирмаси манфаатларини кўзлаб Муборак туманлараро улгуржи ва чакана савдо МЧЖга нисбатан 4.048.872 сўмлик етказиб берилмаган маҳсулот ҳақи ва тўлов муддати кечиктирилганлиги учун 2.000.000 сўм пеня ундириш ҳақида даъво ариза киритилди.

Мурожаат:

Вилоят адлия бошқармасига Муборак тумани “Олмазор” фермер хўжалиги раҳбари А.Тошмуродов “Муборак геолог агротехсервис” МТП МЧЖдан етказиб берилмаган маҳсулот (эҳтиёт қисмлар) ҳақи тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижаси юзасидан вилоят Хўжалик судига етказиб берилмаган маҳсулот ҳақи ва тўлов муддати кечиктирилганлиги учун пеня ундириш ҳақида даъво ариза киритилган.

Мазкур даъво аризаси Хўжалик суди томонидан қаноатлантирилиб, “Муборак геолог агротехсервис” МТП МЧЖдан “Олмазор” фермер хўжалиги фойдасига 1.482 600 сўм етказиб берилмаган маҳсулот (эҳтиёт қисмлар) ҳақи ва тўлов муддати кечиктирилганлиги учун 74 100 сўм пеня ундириш хақида ҳал қилув қарори чиқарилган.

Мурожаат:

Қамаши туман “Абдухолиқ ўғли Ислом” фермер хўжалиги раҳбари А.Қосимов “Тошкент трактор заводи” ОАЖдан лизингга олинган ТТЗ-80.10 русумли трактори носозлиги туфайли етказилган зарарни ундириб бериш юзасидан мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида Тошкент шаҳар Хўжалик судига фермер хўжалиги манфаатларини кўзлаб “Тошкент трактор заводи”дан 2.000 000 сўмлик маънавий зарар ва лизингга олинган ТТЗ-80,10 русумли тракторни белгиланган тартибда таъмирлаб бериш мажбуриятини юклаш ҳақидаги даъво аризаси киритилган.

Мурожаат:

Чироқчи туман “Рустамов Зафар Ўктамович” фермер хўжалиги раҳбари З.Рустамов 2013 йил ҳосили учун экилган фермер хўжалиги ғалла майдонида Яккабоғ геофизика экспедициясифилиалитомонидан қидирув ишлари амалга оширилиб, униб чиққан бошоқли дон экинларини пайҳон қилганлиги оқибатида фермер хўжалигига келтирилган зарарни ундириб бериш юзасидан мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида Яккабоғ геофизика экспедициясифилиали раҳбари номига фермер хўжалигига етказилган моддий зарарни тўлаб бериш ҳақида тақдимнома киритилди.

Мазкур тақдимномага асосан филиал томонидан фермер хўжалигига етказилган зарар 1.201.350 сўмлик пул маблағлари тўлов топшириқномаси орқали фермер хўжалиги ҳисоб рақамига тўлиқ тўлаб берилди.

Мурожаат:

Қамаши туманидаги “Ал-Аҳмад” фирмаси раҳбари Б.Ходиев фирмага тадбиркорлик фаолияти учун ер майдони ажратилмаётганидан норози бўлиб “Ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида адлия бошқармаси томонидан тадбиркорнинг манфаатини кўзлаб Қамаши туман ҳокимлигига тақдимнома киритилди.

Шунингдек, ушбу ҳолат юзасидан туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи А.Мамановга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МжТКнинг 43-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, унга нисбатан суд томонидан энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Мурожаат:

Яккабоғ туманида фаолият кўрсатаётган ЯТТ С.Бекмирзаев ДТ “Халқ банки” Яккабоғ филиали ходимлари томонидан кредит маблағлари берилиши кечиктирилаётганлигидан норози бўлиб “Ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида Адлия бошқармаси томонидан ДТ “Халқ банки” Қашқадарё вилоят филиалига тақдимнома киритилиб, тақдимнома нитижасига кўра банк филиали томонидан 15.000 000 сўм кредит маблағи ажратилди.

Шунингдек, ушбу ҳолат юзасидан туман ДТ “Халқ банки” Яккабоғ филиали тегишли ходимларни маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан туман прокуратурасига маъмурий таклиф киритилди.

Таклиф натижасига кўра туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси МжТКнинг 2411-моддаси билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилди. 

Мурожаат:

Миришкор туманида фаолият юритаётган “Хайрулла қизи Шохсанам” МЧЖ раҳбари Ш.Чориева Ўсимликларни ҳимоя қилиш маркази томонидан 17474200 сўмлик етказиб берилган маҳсулотлар ҳақи тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб адлия бошқармасига мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида бошқарма томонидан Қашқадарё вилоят Ўсимликларни ҳимоя қилиш марказига тақдимнома киритилган ва тақдимномага асосан тадбиркорнинг 17474000 сўм маблағи тўлаб берилган.


Мурожаат:

Қарши шаҳрида фаолият юритаётган “Таъмирловчи” МЧЖ раҳбари Р.Абдуллаев ОАТБ “Агробанк” Қарши шаҳар филиали бош ҳисобчиси А.Ташев ўзига юклатилган вазифадан фойдаланиб, фуқарога имзо намунасини нотариусга бориб тасдиқлатиб келиши кераклигини талаб қилганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида А.Ташевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 2411-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб кўриб чиқиш учун ЖИБ Қарши шаҳар судига юборилган ва суднинг қарорига асосан, ҳуқуқбузар деб топилиб унга нисбатан 238770 сўм маъмурий жарима қўлланилган.


Мурожаат:

Китоб тумани “Пахтаобод” ҚФЙ ҳудудидаги “Файз” фермер хўжалиги раҳбари Н.Умиров “Қарши ёғ экстракция” ОАЖдан етказиб берилган маҳсулот ҳақи тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси: Ўрганиш натижасида адлия бошқармаси томонидан вилоят хўжалик судига “Қарши ёғ экстракция” ОАЖ нисбатан етказиб берилган маҳсулот ҳақи ва тўлов муддати кечиктирилганлиги учун пеня ундириш ҳақида даъво ариза киритилди. Мазкур даъво аризаси вилоят Хўжалик суди томонидан кўриб чиқилиб, “Қарши ёғ экстракция” ОАЖдан “Файз” фермер хўжалиги фойдасига 459200 сўм етказиб берилган маҳсулот ҳақи ва 45920 сўм пеня ундириш хақида ҳал қилув қарори қабул қилинган.


Мурожаат:

Косон тумани “Қорабайир” ММТП ҳудудидаги “Сафо Азим” фермер хўжалиги раҳбари З.Азимов Косон пахта тозалаш ОАЖдан етказиб берилган маҳсулот ҳақи тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят хўжалик судига Косон пахта тозалаш ОАЖга нисбатан 14990420 сўмлик етказиб берилган маҳсулот ҳақи ва тўлов муддати кечиктирилганлиги учун 3747000 сўм пеня ундириш ҳақида даъво ариза киритилди.


Мурожаат:

Китоб тумани “Қўйиоқбой” ҚФЙ ҳудудидаги “Зафар Эргашевич Асқаров” фермер хўжалиги раҳбари Э.Асқаров Китоб туман “Ипак” МЧЖдан етказиб берилган маҳсулот ҳақи тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят хўжалик судига Китоб туман “Ипак” МЧЖга нисбатан 3959687 сўмлик етказиб берилган маҳсулот ҳақи ва тўлов муддати кечиктирилганлиги учун 1979000 сўм пеня ундириш ҳақида даъво ариза киритилди.


Мурожаат:

Муборак тумани “Хитой” ММТП ҳудудидаги “Олмазор” фермер хўжалиги раҳбари А.Тошмуродов “Муборак геолог агротехсервис” МТП МЧЖдан етказиб берилмаган маҳсулот (эхтиёт қислар)ҳақи тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида вилоят Хўжалик судига 1482600 сўмлик етказиб берилмаган маҳсулот ҳақи ва 741 000 сўм пеня ундириш ҳақида даъво ариза киритилди. 


Мурожаат:

Чироқчи туманидаги “Махмарасулов Озод Оролович” деҳқон хўжалиги раҳбари О.Махмарасулов ОАТБ “Микрокредитбанк” Чироқчи туман филиали томонидан раҳбарлигидаги деҳқон хўжалигига чорвачиликни ривожлантириш учун кредит маблағи ажратилмаётганлигидан норози бўлиб “Ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида адлия бошқармаси томонидан ОАТБ “Микрокредитбанк” Чироқчи филиалига тақдимнома киритилиб, тақдимномага асосан тадбиркорга 25.000.000 сўм кредит маблағи ажратилди.


Мурожаат:

Қарши шаҳридаги “Механизациялашган ер текислаш” МЧЖ раҳбари М.Содиқов жамиятга қарашли “Қарши иссиқ нон” шўъба корхонасига Қарши шаҳар ҳокимлиги томонидан “Ун фонди ажратилмаётганидан норози бўлиб “Ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида адлия бошқармаси томонидан тадбиркорга “Ун фонди” ажратилишида амалий ёрдам берилди.


Мурожаат:

Косон тумани “Бердиёров Жумаёрбобо” фермер хўжалиги раҳбари З.Жумаёров Косон туман ҳокимлиги, Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими томонидан мурожаатлари кўриб чиқилмаётганлигидан норози бўлиб шикоят қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида адлия бошқармаси томонидан туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими ҳамда Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими айбдор масъул ходимларини маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан туман прокуратурасига таклиф ва вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасига айбдор масъул ходимларни интизомий жавобгарликка тортиш юзасидан тақдимнома киритилди.

Шунингдек, 2013 йилнинг 4 январ куни туман ҳокимининг “Бердиёров Жумаёрбобо” фермер хўжалигига 107,5 гектар ер ажратиш тўғрисидаги қарори чиқарилди. 


Мурожаат;

Қарши тумани, Файзобод қишлоғида яшовчи фуқаро О.Палванова ва бошқалар Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Қарши туман бўлими томонидан нафақа пуллари уларнинг розилигииз пластик карточкага ўтказиб юборилганлигидан норози бўлиб шикоят қилган.

Натижаси;

Ўрганиш натижасида фуқаро О.Палванова ва бошқаларнинг нафақа пуллари жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб тўлиқлигича Манғит почта алоқа бўлими орқали нақд пулда тўлаб берилиши йўлга қўйилди.


Мурожаат;

Қарши тумани, Бешкент шаҳарчаси. Навоий кўчасида яшовчи фуқаро Д.Қўзиева Қарши туман ҳокимлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси бошлиғи томонидан ноқонуний равишда вазифасидан озод қилинганлигидан ва ойлик иш ҳақларини бермаётганлигидан норози бўлиб шикоят қилди.

Натижаси;

Вилоят адлия бошқармасининг тақдимномасига кўра,, Қарши туман ҳокимининг фармойиши билан Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси бошлиғининг буйруғи бекор қилиниб, фуқаро ўз иш жойига тикланди ва унинг иш ҳақлари тўлиқ тўлаб берилди.


Мурожаат;

Миришкор тумани, Миришкор қишлоғида яшовчи фуқаро У.Жўраев Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Миришкор туман бўлими томонидан нафақа пулларини унинг розилигииз пластик карточкага ўтказиб юборилганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси;

Ўрганиш натижасига кўра, фуқаронинг нафақа пуллари 2013 йилнинг февраль ойидан тўлиқ нақд пул кўринишида олиш учун тўлов қайдномасига киритилди.


Мурожаат;

Қарши туманидаги “Қарширадиатор” Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси бош директори Р.Қодиров Миришкор туманидаги “Миришкор турон Агротехсервис МТП” МЧЖ томонидан етказиб берилган маҳсулотлар ҳақини ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.

Натижаси;

Адлия бошқармаси томонидан қўшма корхонанинг манфаатларини кўзлаб, 2.911.000 сўм етказиб берилган маҳсулотлар ҳақи ва тўлов муддати кечиктирилганлиги учун 1.455.500 сўм пеня ундириш ҳақида вилоят хўжалик судига даъво аризаси киритилди ва ушбу даъво аризаси киритилди.


Мурожаат;

Қарши туманидаги “Қарширадиатор” Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси бош директори Р.Қодиров Муборак туманидаги “Муборак геолог Агротехсервис МТП” МЧЖ томонидан етказиб берилган маҳсулотлар ҳақини ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилди.

Натижаси;

Адлия бошқармаси томонидан қўшма корхонанинг манфаатларини кўзлаб, 6.300.000 сўм етказиб берилган маҳсулотлар ҳақи ва тўлов муддати кечиктирилганлиги учун 3.150.500 сўм пеня ундириш ҳақида вилоят хўжалик судига даъво аризаси киритилди.


Мурожаат;

Қарши туманидаги “Қарширадиатор” Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси бош директори Р.Қодиров Ғузор туманидаги “Ғузор Агротехсервис МТП” МЧЖ томонидан етказиб берилган маҳсулотлар ҳақини ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб шикоят билан мурожаат қилган.

Натижаси;

Адлия бошқармаси томонидан қўшма корхонанинг манфаатларини кўзлаб, 8.212.000 сўм етказиб берилган маҳсулотлар ҳақи ва тўлов муддати кечиктирилганлиги учун 4.106.000 сўм пеня ундириш ҳақида вилоят хўжалик судига даъво аризаси киритилди.


Мурожаат:

Қарши туманидаги “Юлдуз чевар” МЧЖ раҳбари У.Чориев “Қаршипахтатранс” МЧЖ томонидан етказиб берилган махсулотлар ҳақи тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб “Ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида Адлия бошқармаси томонидан тадбиркорнинг манфаатини кўзлаб “Қаршипахтатранс” МЧЖга 6 650 000 сўмлик етказиб берилган махсулотлар ҳақини тўлаб бериш юзасидан тақдимнома киритилиб, тақдимномага асосан тадбиркорга 6 650 000 сўмлик қарздорлик тўлиқ ундириб берилган.


Мурожаат:

Қарши шаҳрида жойлашган “Насаф омад асл паррандаси” хусусий фирмаси раҳбари Д.Равшанова Адлия бошқармаси “Ишонч телефони”га мурожаат қилиб Қарши шаҳар статистика бўлими бошлиғи ҳамда бўлимнинг 1-тоифали иқтисодчиси ўзларига юклатилган вазифадан фойдаланиб, “Насаф омад асл паррандаси” хусусий фирмаси раҳбари Д.Равшанова ва иш юритувчиси (турмуш ўртоғи) У.Мажидовларнинг паррандалар сони тўғрисида маълумотнома сўраб мурожаатини белгиланган тартибда кўриб чиқмасдан, бўлим томонидан берилган консалтинг хизмат кўрсатиш тўғрисидаги 259-сонли шартномада кўрсатилган пулни ўтказиб берганидан сўнг маълумотнома беришини билдириб асоссиз талаб қўйганлигидан норозилигини билдирган.

Натижаси:

Вилоят Адлия бошқармаси томонидан Қарши шаҳар статистика бўлими бошлиғи ҳамда бўлимнинг 1-тоифали иқтисодчиси “Давлат статистикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 15 июндаги “Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган ҳисобот тизимини такомиллаштириш ва уни ноқонуний талаб этганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисида”ги Қарори талабларини бузганлиги аниқланган ва аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан айбдорларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 2411-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилган. Ушбу баённома ЖИБ Қарши шаҳар судида кўриб чиқилиб суднинг маъмурий жазо қўлланиш ҳақидаги қарорига асосан улар МЖтКнинг 2411-моддаси 1-қисми билан ҳуқуқбузар деб топилган ва уларнинг ҳар бирига энг кам ойлик иш ҳақининг 1-баравари миқдорида жарима жазоси қўлланилган.


Мурожаат:

Қарши шаҳрида жойлашган “Шохислом” хусусий корхонаси раҳбари Х.Хасанов бошқармага Қарши шаҳар ДСИ ходимлари томонидан бекор қилинган ҳисобот тури талаб қилинаётганидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Х.Хасановнинг мурожаати юзасидан ўрганиш ўтказилганда Қарши шаҳар ДСИ масъул ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон Фармони талабларига риоя қилмасдан тадбиркорлик субъектларидан бекор бўлган ҳисоботларни талаб қилиб олиш ҳолатларига йўл қўйганлиги аниқланган ва уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 241-1-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилган. Суднинг қарорларига асосан мансабдорларга энг кам иш ҳақининг 1 баравари миқдорида маъмурий жарима қўлланилган.


Мурожаат:

Тошкент шаҳридаги “Nairi Biznes” МЧЖ раҳбари Г.Бойбеков Муборак тумани ИИБ ходимлари томонидан жамиятга тегишли 3000 кг. миқдордаги “Сассиқ коврак” ўсимлиги олиб қўйилгани, Деҳқонобод тумани табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғининг нотўғри маълумот бериб суриштирув органларини чалғитгани ва оқибатда унга маънавий зарар етказилганидан ҳамда ушбу маънавий зарарни ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.

Натижаси:

Г.Бойбековнинг мурожаати юзасидан бошқарма томонидан 1 000 000 сўм етказилган маънавий зарар ундириш тўғрисида Ғузор туманлараро судига даъво аризаси киритилган ва суднинг ҳал қилув қарорига асосан Деҳқонобод тумани табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи Д.Мардаевдан тадбиркор фойдасига 500 000 сўм миқдорида етказилган маънавий зарарни ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинган.


Мурожаат:

Яккабоғ туман “Яккабоғ Автомобилчи” МЧЖ раҳбари Т.Худойқулов Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги Қашқадарё вилоят ҳудудий бўлими томонидан тендер битими берилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Мурожаат юзасидан Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги Қашқадарё вилоят ҳудудий бўлими ва Қашқадарё вилоят тендер комиссияси раиси номига тақдимнома киритилган ҳамда адлия бошқармасининг аралашуви билан тадбиркорга тендер битими берилиши таъминланган.


Мурожаат:

Чироқчи туманидаги “Kulyabov Maxmudxon Xoji” хусусий фирмаси раҳбари М.Кулабов “Қашқадарё Автотеххизмат” ОАЖ томонидан шартномада кўрсатилган “Lasetti CDX MT BDD” русумли автомобиль етказиб берилмаётганлигидан норози бўлиб шикоят билан мурожаат қилган.

Натижаси:

Вилоят хўжалик судига хусусий фирма манфаатларини кўзлаб, шартномада кўрсатилган “Lasetti CDX MT BDD” русумли автомобилни етказиб бериш мажбуриятини юклаш ҳамда 3 685 395 сўм пеня ва 1 200 000 сўм моддий зарар ундириш ҳақида даъво аризаси киритилди ва даъво ариза суд томонидан қаноатлантрилиб, “Қашқадарё Автотеххизмат” ОАЖ га “Lasetti CDX MT BDD” русумли автомобилни етказиб бериш мажбуриятини юклаш ҳақида ҳал қилув қарор чиқарилди.


Мурожаат:

Чироқчи туманида яшовчи фуқаро Р.Тоғаев Чироқчи туман Ф.Хўжаев номли муқобил машина трактор паркидан иш ҳақларини олалмаётганлигидан норози бўлиб шикоят билан мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида фуқаролик ишлари бўйича судга 1099959 сўм иш ҳақини ва 500 000 сўм маънавий зарар ундириш ҳақида даъво ариза киритилди. Фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туманлараро суди томонидан 2012 йил 29 май куни адлия бошқармасининг даъвоси тўлиқ қаноатлантирилиб, фуқаро Р.Тоғаев фойдасига 1 099 959 сўм иш ҳақини ва 500 000 сўм маънавий зарар ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқарилди.


Мурожаат:

Ғузор туманида яшовчи фуқаро З.Бозорова Ғузор тумани халқ таълими бўлимига қарашли 27-сонли МТМ мудираси М.Шаймардонова томонидан ишга қайта тикламаётганлигидан норози бўлиб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирилигига шикоят билан мурожаат қилган.

Натижаси:

Вилоят адлия бошқармасининг аралашуви билан фуқаро З.Бозорова Ғузор тумани халқ таълими бўлимига қарашли 27-сонли МТМнинг 02.07.2012 йилдаги 15-сонли буйруғи билан ишга қабул қилинди.


Мурожаат:

Косон туманида яшовчи фуқаро Н.Йўлдошева фарзандининг тарбияси учун 16 ёшгача нафақа пулини “Пахтазор” МФЙтомониданажратилмаётганлигидан норози бўлиб шикоят билан мурожаат қилган.

Натижаси:

Вилоят адлия бошқармасининг аралашуви билан жорий йилнинг июль ойидан фарзандига 16 ёшгача нафақа пули тайинланди.


Мурожаат:

Касби тумани, Дўстлик маҳалласида яшовчи фуқаро М.Хайруллаева 2 ёшгача нафақа пулини ололмаётганлигидан норози бўлиб шикоят билан мурожаат қилган.

Натижаси:

Вилоят адлия бошқармасининг аралашуви билан жорий йилнинг апрель ойида 125 840 сўм нафақа пули ажратилиб, мурожаат қаноатлантирилди.


Мурожаат:

Косон туманидаги “Хўжаев Алим ўғли Келдиёр” фермер хўжалиги раҳбари К.Хўжаев ОАТБ “Микрокредитбанк” Косон филиали томонидан фермер хўжаликнинг 3 000 000 сўм пул маблағини ғайриқонуний равишда Косон туманидаги “Мулла Гулбой Ҳамрообод” фермер хўжалигининг кредит қарзларини ёпиш учун рухсатсиз ўтказиб юборганлигидан норози бўлиб, мурожаат қилган.

Натижаси:

Вилоят хўжалик судига фермер хўжалигининг пул маблағларини қайтариш ва банк томонидан пул маблағларини рухсатсиз ўтказиб юборилгани учун томонлар ўртасида тузилган шартнома шартларига кўра 160555 545 сўм жарима ундириш тўғрисида даъво ариза ва банк филиалининг мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатиш ҳақида дастлабки тергов органларига жиноий таклиф киритилди.


Мурожаат:

Чироқчи туманидаги “Kulyabov Maxmudxon Xoji” хусусий фирмаси раҳбари М.Кулабов “Қашқадарё Автотеххизмат” ОАЖ томонидан шартномада кўрсатилган “Lasetti CDX MT BDD” русумли автомобиль етказиб берилмаётганлигидан норози бўлиб шикоят билан мурожаат қилган.

Натижаси:

Вилоят хўжалик судига хусусий фирма манфаатларини кўзлаб, шартномада кўрсатилган “Lasetti CDX MT BDD” русумли автомобилни етказиб бериш мажбуриятини юклаш ҳамда 3 685 395 сўм пеня ва 1 200 000 сўм моддий зарар ундириш ҳақида даъво аризаси киритилди ва даъво ариза суд томонидан қаноатлантрилиб, “Қашқадарё Автотеххизмат” ОАЖ га “Lasetti CDX MT BDD” русумли автомобилни етказиб бериш мажбуриятини юклаш ҳақида ҳал қилув қарори чиқарилди.


Мурожаат:

Қарши туманидаги “UZVEROS” Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси бош директори Ғ.Рўзибоев Чироқчи туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими томонидан тумандаги “Қурбон бобо набираси Камол” фермер хўжалиги ўртасида зиғир маҳсулотини етказиб бериш бўйича контрактация шартномасини рўйхатдан ўтказмаётганлигидан норози бўлиб шикоят билан мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш давомида “UZVEROS” Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси билан “Қурбон бобо набираси Камол” фермер хўжалиги ўртасида 11.06.2012 йилда 200 тонна зиғир маҳсулотини етказиб бериш бўйича тузилган контрактация шартномаси вилоят адлия бошқармасининг аралашуви билан Чироқчи туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими томонидан 15.06.2012 йилда 17-сонли тартиб рақами билан рўйхатдан ўтказилди.


Мурожаат:

Қарши туманидаги “Автотракторрадиатор” Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси бош директори Р.Қодиров Тошкент шаҳридаги 
“2-Автобус саройи” ОХЖ томонидан етказиб берилган маҳсулотлар ҳақини ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб шикоят билан мурожаат қилган.

Натижаси:

Қўшма корхонанинг манфаатларини кўзлаб, 8 770 740 сўм етказиб берилган маҳсулотлар ҳақи ва тўлов муддати кечиктирилганлиги учун 3 157 380 сўм пеня ундириш ҳақида вилоят хўжалик судига даъво аризаси киритилди ва даъво ариза суд томонидан кўриб чиқилиб жавобгардан даъвогар фойдасига 8 770 740 сўм асосий қарз, 442 033 сўм пеня ундириш ҳақида ҳал қилув қарори чиқарилди.


Мурожаат:

Яккабоғ туманида яшовчи фуқаро Т.Эшқобилов ҚФЙ ҳудудидан иссиқхона ва мавсумий чойхона қуриш учун 0,20 гектар ер майдони доимий фойдаланиш учун туман ҳокимининг Х-478/04-сонли қарори билан ажратиб берилган бўлсада, туман ер ресурслари бошлиғи томонидан ушбу ер майдони ўлчаб берилмасдан келинаётганидан норози бўлиб шикоят билан мурожаат қилган.

Натижаси:

Вилоят адлия бошқармаси ходимларининг аралашуви билан ҚФЙ ҳудудидан иссиқхона ва мавсумий чойхона қуриш учун 
0,20 гектар ер майдони доимий фойдаланиш учун туман ҳокимининг 
Х-478/04-сонли қарори билан ажратилган ер майдони туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими томонидан ўлчаб берилди.


Мурожаат:

Миришкор туманидаги “Каримов Ҳайдар Ражабович” фермер хўжалиги раҳбари Х.Каримов фермер хўжалигига ижарага берилган 88,1 гектар ер майдони туман ҳокимлиги захира ер фондига қайтарилганлигидан норози бўлиб Адлия вазирлигига шикоят билан мурожаат қилган.

Натижаси:

Миришкор туман ҳокими номига туман ҳокимининг 
2012 йил 26 апрелдаги “Каримов Ҳайдар Ражабович” фермер хўжалигига ижарага берилган 88,1 гектар ер майдони туман ҳокимлиги захира ер фондига қайтариш тўғрисида”ги Х-190/4-сонли қарорини бекор қилиш ҳақида бажарилиши мажбурий бўлган тақдимнома киритилиб, мазкур тақдимнома юзасидан туман ҳокимининг қарорлари бекор қилинган.


Мурожаат:

Дехқонобод туманидаги “Худойбердиев Сахобиддин” фермер хўжалиги раҳбари Қ.Худойбердиев фермер хўжалигини юритиш учун қўшимча ажратилган 92 гектар ер майдони тумандаги “Машъал” фермер хўжалиги раҳбари Т.Тўлаева томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлигидан норози бўлиб шикоят билан мурожаат қилган.

Натижаси:

Ноқонуний эгаллаб олинган ер майдонидан мажбурий тартибда чиқариш ва тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилмаслик мажбуриятини юклаш ҳақида вилоят Хўжалик судига даъво аризаси киритилди.


Мурожаат:

Чироқчи туманидаги “Усанов Эшдавлат Усанович” фермер хўжалиги раҳбари З.Усанов Шаҳрисабз “Дон-халқ ризқи” ОАЖдан уруғлик дон етказиб берилмаганлиги сабабли етказилган зарарни ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб ариза билан мурожаат қилган.

Натижаси:

Вилоят Хўжалик судига дон корхонасидан фермер хўжалиги фойдасига 498 000 сўмлик жарима ва 4 563 081 сўмлик етказилган зарарни ундириш юзасидан даъво аризаси киритилди.


Мурожаат:

Миришкор туманидаги “Хайрулла қизи Шоҳсанам” МЧЖ раиси Ш.Чориева Миришкор туман Ўсимликларни ҳимоя қилиш отрядидан етказиб берилган маҳсулот ҳақини ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб ариза билан мурожаат қилган.

Натижаси:

Вилоят ўсимликларни ҳимоя қилиш маркази бошлиғи номига 17 474 200 сўмлик етказиб берилган маҳсулот ҳақини тўлаб бериш ҳақида талабнома киритилди.


Мурожаат:

Нишон туманидаги “Эшқувватов Элмурод” фермер хўжалиги раҳбари Э.Эшқувватов Нишон туман “Пилла” МЧЖдан етказиб берилган маҳсулот ҳақини ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб ариза билан мурожаат қилган.

Натижаси:

Вилоят Хўжалик судига фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб, Нишон туман “Пилла” МЧЖдан 450 950 сўмлик етказиб берилган маҳсулот ҳақи, тўлов муддати кечиктирилганлиги учун 200 000 сўм пеня ундириш ҳақида даъво аризаси киритилган.


Мурожаат:

Қашқадарё Марказий давлат ўрмон хўжалиги бош директори И.Қурбоновнинг Миришкор туман “Пилла” МЧЖдан етказиб берилган маҳсулот ҳақини ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб ариза билан мурожаат қилган.

Натижаси:

Вилоят Хўжалик судига Миришкор туман “Пилла” МЧЖдан 3 942 000 сўмлик етказиб берилган маҳсулот ҳақи, тўлов муддати кечиктирилганлиги учун 900 000 сўм пеня ундириш ҳақида даъво аризаси киритилган.